-
Чиқиш 14:25Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
25 У араваларининг ғилдиракларини чиқариб юборгани учун, мисрликлар араваларини қийналиб ҳайдай бошлашди. Улар: «Исроил халқидан қочиб қолайлик! Чунки Яҳова улар учун мисрликларга қарши жанг қиляпти»+,— дейишарди.
-
-
1 Шоҳлар 4:8Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
8 Шўримиз қурсин! Ҳайбатли Аллоҳнинг қўлидан ким бизни қутқаради? Ахир уларнинг Худоси саҳрода мисрликлар бошига офатлар ёғдириб, қириб ташлаган-ку!+
-
-
Эзра 1:2, 3Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
2 «Форс шоҳи Кир шундай дейди: “Самовий Тангри Яҳова ердаги барча шоҳликларни менга берди+ ва Яҳудо юртидаги Қуддусда Унга атаб бир уй қуришни менга топширди+. 3 Орангиздан ким Унга хизмат қиладиган халққа тегишли бўлса, Тангриси унга ёр бўлсин. Бундай киши Яҳудо юртидаги Қуддусга бориб, Исроилнинг Худоси Яҳованинг — ҳақ Тангрининг Қуддусда бўлган* уйини қайта қурсин.
-