Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Ушбу ҳафта
28 июль–3 август
Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури (2025) | июль

28 ИЮЛЬ–3 АВГУСТ

ҲИКМАТЛАР 24

38-қўшиқ ва ибодат | Кириш сўзлари (1 дақ.)

АЛЛОҲ КАЛОМИДАГИ ХАЗИНАЛАР

1. Қийинчиликларга бардош қилиш учун ўзингизни маънан мустаҳкамланг

(10 дақ.)

Муқаддас Китобдан билим олиш учун уни тадқиқ қилинг ва шу йўсин кўпроқ доноликка эга бўлинг (Ҳк 24:5; w23.07 18-саҳ., 15-хб.)

Ҳатто руҳингиз тушганида ҳам маънавий ишлар тартибига риоя қилишда давом этинг (Ҳк 24:10; w09 15/12 18-саҳ., 12-, 13-хб.)

Кучли имон ва Яҳовага бўлган севги қийинчиликлар пайтида маънан мустаҳкам қолишимизга ёрдам беради (Ҳк 24:16; w20.12 15-саҳ., 1-, 7-хб.)

Опамиз жиддий касал бўлганига қарамай, дугонаси билан хурсанд бўлиб уйма-уй хизмат қиляпти. У бир аёл билан уйининг эшиги олдида планшетидан ниманидир бўлишяпти.

2. Маънавий марваридлар

(10 дақ.)

  • Ҳк 24:27. Ушбу оятдан қандай сабоқ оляпмиз? (w09 15/10 12)

  • Бу ҳафтадаги Муқаддас Китоб мутолааси пайтида топган қандай маънавий марваридлар билан бўлишмоқчисиз?

3. Муқаддас Китоб қироати

(4 дақ.) Ҳк 24:1–20 (th 11-дарс)

ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИНГ

4. Суҳбат бошлаш

(2 дақ.) НОРАСМИЙ ХИЗМАТ. Шоҳидлик беришингиздан олдин суҳбат тугайди. (lmd 2-дарс, 4-параграф)

5. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) УЙМА-УЙ ХИЗМАТ. (lmd 3-дарс, 4-параграф)

6. Суҳбат бошлаш

(3 дақ.) ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ВАЪЗ ҚИЛИШ. Суҳбатдошингизга Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури ҳақида айтиб беринг. Кейин унга Муқаддас Китоб тадқиқи карточкасини беринг. (lmd 4-дарс, 3-параграф)

7. Нутқ

(3 дақ.) lmd А илова, 11-ҳақиқат. Мавзу: «Худо бизга муҳим хабарни етказган». (th 6-дарс)

ҲАЁТ ТАРЗИМИЗ

99-қўшиқ

8. Қийинчиликлар пайтида бир-бирингизга ёрдам беринг

(15 дақ.) Муҳокама.

Эпидемия, табиий офат, фуқаролик тартибсизликлари, уруш ёки таъқиблар ногаҳон бошланиб кетиши мумкин. Бундай қийинчиликлар пайтида биродару опа-сингилларимиз бир-бирига ёрдам ва далда беришади. Ҳатто қийинчиликлардан бевосита зарар кўрмаган бўлсак-да, имондошларимизга ҳамдардлик кўрсатамиз ва уларга қўлимиздан келганча ёрдам берамиз. (1Кр 12:25, 26)

Расмлар тўплами. Биродару опа-сингилларимиз турли йўллар орқали имондошларимизга ёрдам беришяпти: 1) биродару опа-сингилларимиз табиий офатда вайрон бўлган Йиғилиш залини қайта қуришяпти; 2) биродару опа-сингилларимиз муҳожир она ва унинг қизини илиқ қарши олишяпти; 3) бир опамиз Йиғилиш залида турган хайр-эҳсон қутисига пул соляпти; 4) биродару опа-сингилларимиз Йиғилиш зали олдида муҳожир имондошларимизга зарурий нарсаларни беришяпти; 5) ихтиёрий хизматчилар пластик идишларда сув тарқатишяпти; 6) биродаримиз ибодат қиляпти.

3 Шоҳлар 13:6 ва Ёқуб 5:16б ни ўқинг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Нега одил инсонларнинг бошқалар учун қилган ибодатлари кучли таъсирга эга?

Марк 12:42–44 ва 2 Коринфликларга 8:1–4 ни ўқинг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Ҳатто пулимиз кўп бўлмаса-да ва қийинчиликларга дуч келаётган имондошларимизга ёрдам бериш учун умумжаҳон фаолиятимизга пулимизнинг фақат оз қисмини хайр-эҳсон қила олсак-да, нега барибир хайр-эҳсон қилсак яхши бўларди?

«Тақиқ остида имондошларни мустаҳкамлаш» номли ВИДЕОНИ қўйиб беринг. Кейин тингловчилардан шундай сўранг:

  • Фаолиятимиз тақиқланган мамлакатларда яшайдиган имондошларимизга ёрдам бериш учун биродарларимиз қандай фидойиликлар қилишган?

  • Фаолиятимиз тақиқ остида бўлганида имондошларимиз бирга йиғилиш ва бир-бирига далда бериш амрига қандай бўйсунишган? (Ибр 10:24, 25)

9. Жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқи

(30 дақ.) lfb 4-, 5-дарслар

Хотима сўзлари (3 дақ.) | 112-қўшиқ ва ибодат

Мундарижа
Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2025 | май

21-тадқиқ мақоласи: 2025 йил 28 июль–2025 йил 3 август

14 Доимий шаҳарни кутинг

Ўқиш учун қўшимча мақолалар

Бу сондаги бошқа мақолалар

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш