Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Қонунлар 6:10–12
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 10 Тангрингиз Яҳова сизларни ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга бераман деб қасам ичган юртга — сизлар қурмаган катта ва кўркам шаҳарларга+, 11 сизлар ишлаб топмаган ҳар турли яхши нарсаларга тўла уйлари, сизлар ковламаган сардобалари, сизлар ўтқазмаган узумзорлари билан зайтун дарахтлари бор юртга олиб борганида ва у ерда еб тўйганингизда+, 12 эҳтиёт бўлинглар, сизларни Мисрдан, сизлар қул бўлган юртдан* олиб чиққан Яҳовани унутиб қўйманглар+.

  • Аюб 31:24
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 24 Агар мен олтинга таяниб,

      Тоза олтинга: “Менинг ҳимоямсан!”+ — деган бўлсам,

  • Аюб 31:28
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 28 Бу, ҳакамлар жазолашига лойиқ қилмиш бўларди,

      Чунки бу ишим билан кўкдаги Аллоҳдан юз ўгирган бўлардим.

  • Ҳикматлар 11:4
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    •  4 Қаҳр-ғазаб куни бойлик асло фойда келтирмайди+,

      Одиллик эса ўлимдан сақлаб қолади+.

  • Ҳикматлар 11:28
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 28 Бойлигига суянган қулайди+,

      Одил эса барг сингари гуркирайди+.

  • Ҳикматлар 23:4, 5
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    •  4 Бойлик кўпайтираман деб зўриқма+,

      Бироз тўхтаб, фаҳм-фаросатни ишга сол*.

       5 Бойликка назар солган заҳотинг, у ғойиб бўлади+,

      Бургутдай қанот ёзиб, осмонга учиб кетади+.

  • Матто 6:19
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 19 Ўзингиз учун ер юзида хазина тўпламанглар+. Чунки бу ерда уни куя ва занг еб битиради ҳамда ўғрилар кириб талайди.

  • Матто 6:24
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 24 Ҳеч ким икки хўжайинга қуллик қилолмайди. У ё биридан нафратланиб, иккинчисини севади+ ёки бирига содиқ қолиб, иккинчисини менсимайди. Сизлар ҳам Худонинг, ҳам бойликнинг қули бўла олмайсизлар+.

  • Марк 8:36
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 36 Чиндан ҳам, инсон бутун дунёга эгалик қилса-ю, ўз жонини йўқотса, бундан унга не фойда?+

  • Луқо 12:15
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 15 Кейин у шундай деди: «Ўзингизни ҳар турли очкўзликдан сақланглар+, чунки одамнинг мол-мулки кўп бўлган тақдирда ҳам, унинг ҳаёти бунга боғлиқ эмас»+.

  • 1 Тимўтийга 6:17
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 17 Бу замонда* бой бўлганларга шундай буюр: улар кеккаймасинлар ҳамда бевафо бойликка эмас+, балки завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл-кўл қилиб тақдим этаётган Аллоҳга таянсинлар+,

  • 1 Юҳанно 2:16
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 16 Зеро дунёдаги бор нарса — тана нафси+, ҳирсли кўзлар+ ва ўз мол-мулки билан мақтаниш Отадан эмас, бу дунёдандир.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш