-
Ишаё 2:2, 3Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
2 Охирги кунларда
Яҳованинг уйи турган тоғ,
Тоғ чўққиларидан ҳам баландроқ ўрнатилади+.
У тепаликлар узра юксалади,
Барча халқлар унинг олдига оқиб келади+.
3 Кўп халқлар бориб, шундай дейди:
«Келинг, Яҳованинг тоғига,
Ёқуб Худосининг уйига чиқайлик+.
У бизга Ўз йўлларини ўргатади,
Биз Унинг сўқмоқларидан юрамиз»+.
Чунки қонун Сиондан,
Яҳованинг сўзи Қуддусдан чиқади+.
-
-
Ваҳий 7:9, 10Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
9 Шундан кейин қарадим-у, ҳар бир миллатдан, қабиладан, халқдан ва тилдан бўлган, ҳеч ким санай олмайдиган улкан оломонни кўрдим+. Улар узун оқ кийимда+, қўлларида пальма новдаларини ушлаб+, тахт ва Қўзининг қаршисида туришарди. 10 Улар баланд овозда шундай дея хитоб қилишарди: «Нажотимиз учун тахтда ўтирган Худойимиздан+ ҳамда Қўзидан+ қарздормиз».
-