-
1 Коринфликларга 9:20–22Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
20 Хуллас, яҳудийларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун яҳудий каби бўлдим+. Ўзим қонунга тобе бўлмасам ҳам, қонунга тобе бўлганларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун қонунга тобе кишилардай бўлдим+. 21 Тавротга тобе бўлмаганларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун қонунсиздай бўлдим. Аслида мен Худо олдида қонунсиз эмасман, балки Масиҳнинг қонунига+ тобеман. 22 Заифларни Масиҳнинг йўлига олиб келай деб, улар учун заиф одамдай бўлдим+. Ҳеч бўлмаса айримларни қутқариб қолай деб, ҳар турли инсонлар учун ҳамма нарса бўлдим.
-