-
Ишаё 56:6, 7Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
6 Яҳовага хизмат қилиш учун Унинг этагидан ушлаган,
Яҳованинг исмини яхши кўрган+,
Унинг хизматкорлари бўлган,
Шаббат кунига риоя қилиб, уни булғамаган,
Аҳдимни маҳкам тутган мусофирларга келсак,
7 Уларни ҳам муқаддас тоғимга олиб келаман+,
Ибодат қилинадиган уйимда қувончга тўлдираман.
Қурбонгоҳимда келтирган бутунлай куйдириладиган қурбонликлару бошқа қурбонликларини қабул қиламан.
Уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталади»+.
-
-
Закариё 8:22, 23Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
22 Кўплаб халқлар ва қудратли миллатлар Қўшинлар Сарвари Яҳовани излагани ва Яҳовадан марҳамат кўрсатишини сўрагани Қуддусга келишади”+.
23 Қўшинлар Сарвари Яҳова шундай демоқда: “Ўша кунларда барча халқлардан бўлган, турли тилларда гапирадиган ўн киши+ бир яҳудийнинг кийимидан* ушлаб олади. Ҳа, маҳкам ушлаб олиб: “Биз сиз билан борамиз+, чунки Худо сизлар билан эканини эшитдик”+,— дейишади”».
-