Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Ишаё 29:18
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 18 Ўша куни қулоғи карлар китобдаги сўзларни эшитади,

      Кўзи кўрлар қоронғилигу зулматдан қутулиб, кўра бошлайди+.

  • Еремиё 6:10
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 10 «Мен кимга гапирай, кимни огоҳлантирай?

      Эшитадиган борми ўзи?

      Қара, уларнинг қулоғи ёпиқ-ку*! Улар тинглай олишмайди+.

      Қара, улар Яҳованинг сўзидан ҳазар қилишяпти-ку!+

      Сўзини хуш кўришмаяпти.

  • Марк 7:32–35
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 32 Ўша ерда унинг олдига кар ва яхши гапира олмайдиган бир одамни келтириб+, унга қўл теккизишини ёлвориб сўрашди. 33 Исо бу одамни халойиқ орасидан четроққа олиб чиқди. Кейин бармоқларини унинг қулоқларига тиқди-да, тупуриб, тилига теккизди+. 34 Сўнгра Исо осмонга қаради-да, оғир хўрсиниб: «Эффатаҳ», яъни «Очил»,— деди. 35 Шу онда бу одамнинг қулоқлари очилиб+, тилга кирди ва равон гапира бошлади.

  • Луқо 7:22
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 22 Исо бу икки шогирдга жавобан: «Кўрган ва эшитганларингизни бориб Яҳёга айтинглар: кўрлар кўряпти+, чўлоқлар юряпти, моховлар пок бўляпти, карлар эшитяпти+, ўликлар тириляпти ва камбағалларга хушхабар эълон қилиняпти+.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш