-
Марк 14:32–36Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
32 Сўнгра Исо шогирдлари билан Гетсемания деган жойга келиб, уларга: «Мен ибодат қилгунимча, шу ерда ўтириб туринглар»+,— деди. 33 Исо Бутрусни ва Ёқуб билан Юҳаннони ўзига ҳамроҳ қилиб олди+. У қайғу ва қаттиқ изтиробга тушди. 34 Исо уларга: «Ўлар ҳолатда қийналяпман+. Шу ерда қолиб, ҳушёр туринглар»+,— деб айтди. 35 У бир оз нари бориб, тиз чўкди-да, агар иложи бўлса, бу азоб* мени четлаб ўтсин, дея ибодат қила бошлади. 36 Исо шундай деди: «Абба*, Ота!+ Сен ҳар нарсага қодирсан. Бу косани* мендан узоқлаштир. Лекин мен хоҳлагандек эмас, Сен хоҳлагандек бўлсин»+.
-
-
Луқо 22:40Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
40 У ерга етиб келгач, Исо шогирдларига: «Васвасага тушмаслик учун ибодат қилинглар»+,— деб айтди.
-