Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Марк 14:43–47
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 43 Исо ҳали гапини тугатмасидан, 12 шогирддан бири Яҳудо ҳамда қўлларига қилич ва таёқ кўтарган бир тўда одамлар келиб қолди. Уларни бош руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар юборишган эди+. 44 Исонинг хоини улар билан шундай дея келишиб олган эди: «Мен кимни ўпсам, у ўшадир. Уни маҳкам ушлаб, олиб кетинглар». 45 Яҳудо тўғри Исонинг олдига бориб: «Устоз!» — деди-да, уни астагина ўпди. 46 Шунда улар Исони тутиб, ҳибсга олишди. 47 Аммо ўша ерда турганлардан бири қиличини қинидан чиқарди-да, олий руҳонийнинг қулига бир уриб, унинг қулоғини кесиб ташлади+.

  • Луқо 22:47–51
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 47 Исо бу гапларни тугатмасидан, 12 шогирддан бири Яҳудо анча одамларни бошлаб келди. У Исони ўпмоқчи бўлиб унга яқинлашди+. 48 Исо эса унга: «Яҳудо, Инсон Ўғлига ўпич билан хиёнат қиляпсизми?» — деди. 49 Исонинг ёнида бўлганлар нима юз беришини пайқаб, шундай дейишди: «Ҳазрат, қилични ишга солайликми?» 50 Улардан биттаси эса олий руҳоний хизматкорининг ўнг қулоғини кесиб ташлади+. 51 Аммо Исо жавобан: «Бўлди, етар!» — деди ва хизматкорнинг қулоғига қўлини теккизиб, уни соғайтирди.

  • Юҳанно 18:3
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 3 Шу боис, Яҳудо бош руҳонийлар ва фарзийлар юборган бир гуруҳ аскарларни ва соқчиларни олиб, у ерга келди. Уларнинг қўлларида машъалаю мойчироқлар ва қурол-яроғлар бор эди+.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш