-
Матто 14:15–21Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
15 Кеч кирганида шогирдлари унинг олдига келиб: «Бу ер кимсасиз жой экан, бунинг устига кеч ҳам бўлиб қолди. Халойиқни қўйиб юборинг, қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олсин»,— дейишди+. 16 Аммо Исо шогирдларига: «Уларнинг кетишига ҳожат йўқ. Уларга егуликни сизлар беринглар»,— деди. 17 Улар бўлса: «Бизда бешта нон ва иккита балиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ»,— деб айтишди. 18 Исо: «Уларни менга олиб келинглар»,— деди. 19 Сўнг оломонга ўтлоққа ёнбошлашни буюриб, бешта нон билан иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди+. Кейин нонларни синдириб, шогирдларига берди, улар эса халойиққа тарқатишди. 20 Ҳамма еб тўйди. Қолган бурдаларни йиғишганида эса, тўла 12 сават чиқди+. 21 Еганлар, аёллар ва болалардан ташқари қарийб 5 000 та эркак киши эди+.
-
-
Луқо 9:12–17Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
12 Қуёш ботаётган эди. 12 шогирд Исонинг ёнига келиб, шундай дейишди: «Халққа рухсат беринг, атрофдаги овул ва қишлоқларга бориб, бирор нарса еб тунаб қолсин, чунки бу ер хилват жой»+. 13 Аммо Исо: «Сизлар уларга егани нарса беринглар»+,— деди. Улар бўлса: «Бизда бешта нон ва иккита балиқдан бошқа нарса йўқ. Ёки бориб шунча одамга егулик сотиб оламизми?» — дея сўрашди. 14 Ўша ерда 5 000 га яқин эркак киши бор эди. Исо шогирдларига: «Одамларга айтинглар, элликта-элликтага бўлиниб ўтиришсин»,— деди. 15 Шогирдлар Исо айтганидай қилди ва ҳамма ўтирди. 16 Исо бешта нонни ва иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди. Кейин нонларни синдириб, оломонга тарқатишлари учун шогирдларига берди. 17 Ҳамма еб тўйди ва ортиб қолган бурдаларни йиғишганида, нақ 12 сават чиқди+.
-