Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Матто 14:24–33
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 24 Бу пайтда қайиқ соҳилдан анча* олислаб кетган бўлиб, қаршидан кучли шамол эсаётгани учун, тўлқинлар қайиқни қаттиқ чайқаётган эди. 25 Тонг саҳарлаб*, Исо денгиз устида юриб шогирдлари томон борарди. 26 Улар кимдир денгиз устида юриб келаётганини кўриб, саросимага тушишди. Улар: «Бу шарпа!» — деб қўрққанларидан қичқириб юборишди. 27 Бироқ Исо дарҳол: «Дадил бўлинглар, бу менман. Қўрқманглар»,— деди+. 28 Бутрус жавобан унга: «Ҳазратим, агар бу сиз бўлсангиз, менга буюринг, мен ҳам сув устида юриб ёнингизга борай»,— деб айтди. 29 Исо унга: «Келинг!» — деди. Шунда Бутрус қайиқдан чиқиб, сувнинг устида юрганча Исо томон қадам босди. 30 Аммо қаттиқ шамолни кўриб, қўрққанидан чўка бошлади. У Исога: «Ҳазратим, мени қутқаринг!» — дея ҳайқирди. 31 Исо шу ондаёқ қўлини чўзиб, уни ушлаб олди-да: «Эҳ, имони суст, нега шубҳаландингиз?»+ — деди. 32 Улар қайиққа тушганда, шамол тинчиди. 33 Буни кўриб, қайиқдагилар унга тиз чўкиб: «Чиндан ҳам сиз Худонинг Ўғли экансиз»,— дейишди.

  • Юҳанно 6:16–21
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
    • 16 Кеч кирганда, шогирдлари денгиз бўйига боришди+. 17 Қайиққа ўтириб, денгиз орқали Кафарнаҳумга йўл олишди. Қоронғи тушган, Исо эса уларнинг олдига ҳали қайтмаган эди+. 18 Тўсатдан кучли шамол эсиб, денгиз тўлқинланиб кетди+. 19 Улар қарийб беш ёки олти километр* сузгандан сўнг, денгиз юзида юриб қайиққа яқинлашаётган Исони кўриб даҳшатга тушишди. 20 Аммо у шогирдларига: «Бу менман, қўрқманглар!»+ — деди. 21 Шунда улар қувониб, уни қайиққа олишди ва кўп ўтмай қайиқ улар бораётган қирғоққа етиб тўхтади+.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш