-
Матто 3:7–10Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
7 Шунда Яҳё, унинг олдига сувга чўмиш учун келаётган фарзийлар* ва саддуқийларни*+ кўриб, уларга деди: «Вой илонлар зоти-ей+, келаётган Аллоҳнинг ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди?+ 8 Шундай экан, тавбага яраша ҳосил беринглар. 9 Ўзингизча: “Биз Иброҳимнинг фарзандларимиз”+,— деб ўйламанглар. Сизларга шуни айтиб қўяй, Тангри мана шу тошлардан Иброҳимга зурриёт яратишга қодир. 10 Ана, дарахтларнинг томирини чопиш учун болта ҳам тайёр турибди. Яхши ҳосил бермайдиган ҳар қандай дарахт чопилиб, оловга ташланади+.
-