-
Матто 14:19–21Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
19 Сўнг оломонга ўтлоққа ёнбошлашни буюриб, бешта нон билан иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди+. Кейин нонларни синдириб, шогирдларига берди, улар эса халойиққа тарқатишди. 20 Ҳамма еб тўйди. Қолган бурдаларни йиғишганида эса, тўла 12 сават чиқди+. 21 Еганлар, аёллар ва болалардан ташқари қарийб 5 000 та эркак киши эди+.
-
-
Марк 6:39–44Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
39 Бундан сўнг Исо одамларга ям-яшил ўтларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб ёнбошлашларини буюрди+. 40 Улар 100 тадан ва 50 тадан тўда-тўда бўлиб ёнбошлашди. 41 Шунда Исо бешта нонни ва иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди+. Кейин нонларни синдириб, халққа тарқатишлари учун шогирдларига бера бошлади. Иккита балиқни ҳам бўлиб берди. 42 Ҳамма еб тўйди. 43 Қолган бурдаларни йиғишганида, балиқни ҳисобга олмаганда, тўла 12 сават чиқди+. 44 Нон еган эркакларнинг сони 5 000 нафар эди.
-
-
Луқо 9:14–17Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
14 Ўша ерда 5 000 га яқин эркак киши бор эди. Исо шогирдларига: «Одамларга айтинглар, элликта-элликтага бўлиниб ўтиришсин»,— деди. 15 Шогирдлар Исо айтганидай қилди ва ҳамма ўтирди. 16 Исо бешта нонни ва иккита балиқни олди-да, осмонга қараб шукрона дуосини айтди. Кейин нонларни синдириб, оломонга тарқатишлари учун шогирдларига берди. 17 Ҳамма еб тўйди ва ортиб қолган бурдаларни йиғишганида, нақ 12 сават чиқди+.
-