Ибтидо
17 Ибром 99 ёшга тўлганида, Яҳова унга зоҳир бўлиб: «Мен Қодир Тангриман. Доимо Менинг иродамга мувофиқ яшаб*, ўзингни бенуқсон тут. 2 Мен сен билан аҳд қиламан+ ва зурриётингни кўпайтираман»+,— деб айтди.
3 Шунда Ибром юзтубан тиз чўкди. Аллоҳ эса гапини давом эттириб, қуйидагиларни айтди: 4 «Мана, Мен сен билан аҳд қилдим+ ва сен албатта кўп халқларнинг отаси бўласан+. 5 Бундан буён сенинг исминг Ибром* эмас, балки Иброҳим* бўлади. Чунки Мен сени кўп халқларнинг отасига айлантираман. 6 Мен сени жуда ҳам серфарзанд қиламан, сендан халқлар ва шоҳлар келиб чиқади+.
7 Сенинг ҳамда кейинги зурриётингнинг* Худоси бўлиб қолиш учун, Мен сен билан ва сендан кейинги зурриётинг билан қилган аҳдимга авлодлар оша риоя қиламан+. Бу аҳд абадий бўлади. 8 Мен сенга ва сендан кейинги зурриётингга, сен мусофир бўлиб яшаётган юртни+ — бутун Канъон юртини асрдан-асрга мулк қилиб бераман ва Мен уларнинг Худоси бўламан»+.
9 Аллоҳ Иброҳимга яна шуларни айтди: «Сен бўлсанг, қилган аҳдимга амал қил. Сен ҳам, сендан кейинги зурриётинг ҳам авлодлар оша унга риоя қилинглар. 10 Сен билан ва сендан кейинги зурриётинг билан қилинган, сен ҳамда сендан кейинги зурриётинг амал қилишингиз керак бўлган аҳдим қуйидагича: орангиздаги ҳар бир эркак суннат қилиниши лозим+. 11 Ҳа, сизлар суннат қилинишингиз керак ва бу, қилинган аҳднинг белгиси сифатида хизмат қилади+. 12 Хонадонингда туғилган ҳар бир эркак ҳамда зурриётинг бўлмаган, бегонадан пулга сотиб олинган ҳар бир киши туғилганига саккиз кун бўлганда, суннат қилинсин+. Бунга авлодларинг оша риоя этилсин. 13 Сенинг хонадонингда туғилган ҳар бир эркак ва сенинг пулингга сотиб олинган ҳар бир киши суннат қилиниши лозим+. Танангиздаги ушбу белги, асрдан-асрга сизлар билан аҳдлашганимни тасдиқлаб туради. 14 Агар бирор эркак суннат қилинмаса, бундай киши* ўз халқи орасидан йўқ қилинсин*. У Менинг аҳдимни бузган бўлади».
15 Сўнг Худо Иброҳимга шундай деди: «Хотининг Сорайга+ келсак, энди уни Сорай* деб чақирма, чунки унинг исми Сора* бўлади. 16 Мен уни баракали қиламан ва у сенга ўғил туғиб беради+. Мен уни баракали қиламан, у кўп халқларнинг ва шоҳларнинг онаси бўлади». 17 Шунда Иброҳим мук тушди ва кулиб: «Наҳотки 100 ёшли киши болали бўлса, 90 га чиққан Сора эса бола туғса?»+ — дея кўнглидан ўтказди+.
18 Иброҳим ҳақ Худога: «Қанийди, Исмоил Сендан барака топса!»+ — деди. 19 Худо унга шундай сўзларни айтди: «Хотининг Сора сенга ўғил туғиб беради ва сен унинг исмини Исҳоқ*+ қўясан. Мен у билан аҳдлашаман. Бу абадий аҳд ундан кейинги зурриёти учун қилинади+. 20 Исмоил ҳақида айтган илтимосингни эшитдим. Мен унга баракамни ёғдириб, серфарзанд қиламан ва наслини жудаям кўпайтираман. Ундан 12 та қабила боши келиб чиқади ва Мен ундан кучли бир халқ пайдо қиламан+. 21 Бироқ Мен Ўз аҳдимни, келаси йили айнан шу пайтда Сора сенга туғиб берадиган Исҳоқ билан+ қиламан»+.
22 Худо Иброҳим билан гаплашиб бўлганидан сўнг, унинг ёнидан кетди. 23 Шунда Иброҳим ўғли Исмоилни ва уйида туғилган барча эркакларни, шунингдек, пулига сотиб олган ҳар бир кишини — хонадонидаги ҳар бир эркакни олиб, ўша куннинг ўзида, Аллоҳ унга айтганидай уларни суннат қилди+. 24 Иброҳим суннат қилинганида, 99 ёшда эди+. 25 Исмоил эса суннат қилинганида, 13 ёшда эди+. 26 Иброҳим ҳамда унинг ўғли Исмоил бир кунда суннат қилинди. 27 Шундай қилиб, хонадонидаги барча эркак, уйида туғилган ҳамда бегонадан пулга сотиб олинган эркакларнинг бари у билан биргаликда суннат қилинди.