Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • 2 Коринфликларга 11
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

2 Коринфликларга мазмуни

      • Павлус ва «олий» ҳаворийлар (1–15)

      • Павлус бошдан кечирган қийинчиликлар (16–33)

2 Коринфликларга 11:2

Ҳаволалар

  • +Мрк 2:19; Эф 5:23; Вҳ 21:2, 9

2 Коринфликларга 11:3

Ҳаволалар

  • +Иб 3:4, 5; Юҳ 8:44
  • +1Тм 6:3–5; Ибр 13:9; 2Бтр 3:17

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Худонинг меҳр-муҳаббати», 192-саҳ.

2 Коринфликларга 11:4

Ҳаволалар

  • +Гл 1:7, 8

2 Коринфликларга 11:5

Ҳаволалар

  • +2Кр 11:23

2 Коринфликларга 11:6

Ҳаволалар

  • +2Кр 10:10

2 Коринфликларга 11:7

Ҳаволалар

  • +Ҳв 18:3; 1Кр 9:18

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 148–150-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    4.2019, 4-саҳ.

2 Коринфликларга 11:8

Ҳаволалар

  • +Флп 4:10

2 Коринфликларга 11:9

Ҳаволалар

  • +Флп 4:15, 16
  • +1Сал 2:9

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 151-саҳ.

2 Коринфликларга 11:10

Ҳаволалар

  • +1Кр 9:14, 15

2 Коринфликларга 11:12

Ҳаволалар

  • +1Кр 9:11, 12

2 Коринфликларга 11:13

Ҳаволалар

  • +Рм 16:17, 18; 2Бтр 2:1

2 Коринфликларга 11:14

Ҳаволалар

  • +Гл 1:8; 2Сал 2:9

2 Коринфликларга 11:15

Ҳаволалар

  • +Мт 16:27; Флп 3:18, 19; 2Тм 4:14

2 Коринфликларга 11:22

Изоҳлар

  • *

    Сўзма-сўз «уруғими».

Ҳаволалар

  • +Ҳв 22:3
  • +Рм 11:1; Флп 3:4, 5

2 Коринфликларга 11:23

Ҳаволалар

  • +Рм 11:13; 1Кр 15:10
  • +Ҳв 16:23, 24
  • +Ҳв 9:15, 16; 2Кр 6:4, 5; 1Бтр 2:20, 21

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    10.2021, 26-саҳ.

2 Коринфликларга 11:24

Ҳаволалар

  • +Қн 25:3

2 Коринфликларга 11:25

Ҳаволалар

  • +Ҳв 16:22
  • +Ҳв 14:19
  • +Ҳв 27:41

2 Коринфликларга 11:26

Ҳаволалар

  • +Ҳв 20:3; 23:10
  • +Ҳв 14:5, 6
  • +Ҳв 13:50

2 Коринфликларга 11:27

Ҳаволалар

  • +Ҳв 20:31
  • +1Кр 4:11
  • +2Кр 6:4, 5

2 Коринфликларга 11:28

Ҳаволалар

  • +2Кр 2:4; Клс 2:1

2 Коринфликларга 11:33

Ҳаволалар

  • +Ҳв 9:24, 25

Бошқа

2 Кор. 11:2Мрк 2:19; Эф 5:23; Вҳ 21:2, 9
2 Кор. 11:3Иб 3:4, 5; Юҳ 8:44
2 Кор. 11:31Тм 6:3–5; Ибр 13:9; 2Бтр 3:17
2 Кор. 11:4Гл 1:7, 8
2 Кор. 11:52Кр 11:23
2 Кор. 11:62Кр 10:10
2 Кор. 11:7Ҳв 18:3; 1Кр 9:18
2 Кор. 11:8Флп 4:10
2 Кор. 11:9Флп 4:15, 16
2 Кор. 11:91Сал 2:9
2 Кор. 11:101Кр 9:14, 15
2 Кор. 11:121Кр 9:11, 12
2 Кор. 11:13Рм 16:17, 18; 2Бтр 2:1
2 Кор. 11:14Гл 1:8; 2Сал 2:9
2 Кор. 11:15Мт 16:27; Флп 3:18, 19; 2Тм 4:14
2 Кор. 11:22Ҳв 22:3
2 Кор. 11:22Рм 11:1; Флп 3:4, 5
2 Кор. 11:23Рм 11:13; 1Кр 15:10
2 Кор. 11:23Ҳв 16:23, 24
2 Кор. 11:23Ҳв 9:15, 16; 2Кр 6:4, 5; 1Бтр 2:20, 21
2 Кор. 11:24Қн 25:3
2 Кор. 11:25Ҳв 16:22
2 Кор. 11:25Ҳв 14:19
2 Кор. 11:25Ҳв 27:41
2 Кор. 11:26Ҳв 20:3; 23:10
2 Кор. 11:26Ҳв 14:5, 6
2 Кор. 11:26Ҳв 13:50
2 Кор. 11:27Ҳв 20:31
2 Кор. 11:271Кр 4:11
2 Кор. 11:272Кр 6:4, 5
2 Кор. 11:282Кр 2:4; Клс 2:1
2 Кор. 11:33Ҳв 9:24, 25
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • 15
  • 16
  • 17
  • 18
  • 19
  • 20
  • 21
  • 22
  • 23
  • 24
  • 25
  • 26
  • 27
  • 28
  • 29
  • 30
  • 31
  • 32
  • 33
Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
2 Коринфликларга 11:1–33

Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб

11 Озгина ақлсизлик қилишимга чидайсизлар, деган умиддаман. Аслида, сизлар ҳанузгача менга чидаб келяпсизлар! 2 Мен сизларни илоҳий рашк билан қизғаняпман, ахир ўзим сизларни эрга беришни, яъни Масиҳга пок бир бокира сифатида тақдим этишни ваъда қилганман+. 3 Аммо илон маккорлиги билан Момоҳавони йўлдан оздиргани каби+, сизларнинг ҳам фикр-хаёлингиз бузилиб, Масиҳ сазовор бўлган самимият ва покликдан узоқлашиб қолманглар+, деб қўрқяпман. 4 Боиси, биров келиб сизларга биз ваъз этган Исодан бошқаси ҳақида ваъз этса, ёки сизлар олган руҳдан бошқасини олсангизлар, ёхуд сизлар қабул қилган хушхабардан бошқасини қабул қилсангизлар+, бунга бемалол чидайсизлар-ку. 5 Мен эса, «олий» ҳаворийларингиздан кам эмасман, деб ўйлайман+. 6 Гапиришга уста бўлмасам ҳам+, билим борасида маҳоратлиман. Буни сизларга ҳар жиҳатдан ошкор этганмиз.

7 Наҳотки сизларни юксалтирай деб, ўзимни паст олиб, яъни Худонинг хушхабарини сизларга чин кўнгилдан, текинга етказиб гуноҳ қилган бўлсам?+ 8 Сизларга хизмат қилиш учун мен бошқа жамоатлардан моддий ёрдам олиб, уларни талагандай бўлдим+. 9 Ёнингизда муҳтож аҳволда бўлганимда ҳам, бирон кишига оғирлигим тушмаган, чунки Македониядан келган биродарлар муҳтожлигимни ошиғи билан тўлдиришган эди+. Чиндан ҳам сизларга оғирлигим тушмасин деб ҳаракат қилганман, бундан буён ҳам ҳаракат қиламан+. 10 Худди Масиҳдай ҳақиқатни гапиряпман: бу билан Ахая вилоятларида мақтанишимга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди+. 11 Нима сабабдан? Сизларни севмаганим учунми? Сизларни севишимни Аллоҳ яхши билади.

12 Биз эга бўлган мавқега эришиш учун сабаб излаётган кишилар мақтанишга асос топа олмасин деб, ҳозир қилаётган ишимни бундан буён ҳам давом эттираман+. 13 Ахир, бундай кишилар сохта ҳаворийлар, ўзларини Масиҳнинг ҳаворийлари қилиб кўрсатаётган ёлғончилардир+. 14 Бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ, чунки Шайтон ҳам ўзини нурли фаришта қилиб кўрсатади+. 15 Шу сабабдан, унинг хизматкорлари ҳам ўзларини одиллик хизматчилари қилиб кўрсатишса, бунга қойил қолмаслик керак. Аммо уларнинг охирати қилмишларига яраша бўлади+.

16 Тағин айтиб қўяй: ҳеч ким мени ақлсиз деб ўйламасин. Борди-ю, шундай деб ҳисоблаётган бўлсангизлар ҳам, оз-моз мақтана олишим учун ақлсизлигимга чидаб туринглар. 17 Нимаики гапираётган бўлсам, Ҳазратимга тақлид қилиб эмас, ақлсизларча, мақтанчоқларга хос манманлик билан гапиряпман. 18 Кўплар бу дунёга тааллуқли нарсалар билан мақтанишса, мен ҳам мақтанавераман. 19 Ахир ўзларингиз «ақлли» бўла туриб, ақлсизларга бажонидил чидаб келяпсизлар-ку. 20 Аслида сизларни қул қилиб олаётган, бор-йўғингизни тортиб олиб, ямламай ютаётган, бошингизга чиқиб олаётган ва юзингизга тарсаки тушираётган кишиларга чидаб келяпсизлар.

21 Бу гапларни айтиш биз учун уят, чунки биз заифлик қилаётгандай кўринамиз.

Аммо кимдир бирор ишда жасурлик қилса (ақлсиз кишидай айтяпман) мен ҳам жасурлик қиламан. 22 Улар ибронийми? Мен ҳам ибронийман+. Улар исроилликми? Мен ҳам исроилликман. Улар Иброҳим зурриётими*? Мен ҳам унинг зурриётиман+. 23 Улар Масиҳнинг хизматкорларими? Ақлдан озган кишидай айтаманки, мен уларнинг ҳаммасидан устунман. Чунки улардан кўра кўпроқ меҳнат қилганман+, кўп марта қамоқда ўтирдим+, роса дўппосландим, кўп марта ўлимдан қолдим+. 24 Беш марта яҳудийлар қўлидан бир кам 40 тадан қамчи едим+. 25 Уч марта хивич билан саваландим+, бир марта тошбўрон қилишди+, уч маротаба кема ҳалокатини бошдан кечирдим+, бир кечаю кундузни очиқ денгизда ўтказдим. 26 Тез-тез сафарга чиқар эдим, дарёларда, қароқчилардан, ўз миллатдошларим+ ҳамда бошқа халқлар дастидан хавф остида қолдим+. Шунингдек, шаҳару+ даштларда, денгизда ва сохта биродарлар орасида хавф-хатарга дуч келдим. 27 Тер тўкиб меҳнат қилдим, кўп марта уйқусиз тунларни бошдан кечирдим+, очу чанқоқ бўлдим+, кўп марта овқат емай юрдим+, совуқларда кийимсиз қолдим.

28 Бундан ташқари, барча жамоатларнинг ташвиши менга кундан-кунга тинчлик бермаяпти+. 29 Биров ҳолсиз бўлса, мен ҳам ўзимни ҳолсиз ҳис этмайманми? Бировни қоқинтиришганини кўрсам, қоним қайнамайдими?

30 Мақтаниш керак бўлса, заифлигимни кўрсатадиган нарсалар билан мақтанаман. 31 Ҳазрати Исонинг Тангриси ва Отаси — абадий ҳамду саноларга муносиб Худо ёлғон гапирмаётганимни билади. 32 Шоҳ Аретаснинг қўл остидаги ҳоким мени тутиш учун Дамашқ шаҳрининг ҳудудини пойлаб турган эди. 33 Ўшанда мени саватга солиб шаҳар деворидаги деразадан тушириб қўйишган эди+ ва мен унинг қўлидан қочиб қутулганман.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш