Забур
Қўшиқ. Осиф саноси+.
3 Улар халқингга қарши фитна уюштирмоқда,
Ҳимоянг остидаги халқингга қарши тил бириктирмоқда.
4 Улар: «Келинглар, Исроил халқини қириб ташлайлик+,
Токи Исроил номи бошқа эсга олинмасин»,— демоқда.
5 Улар ўзаро тил бириктириб,
Сенга қарши иттифоқ тузди+.
10 Улар Эн-Дўрда+ ҳалок бўлиб,
Ер учун гўнгга айланган эди.
11 Асилзодалари бошига Орив билан Заёвнинг+,
Йўлбошчилари бошига Зевах билан Залмунонинг кунини сол+.
12 Чунки улар: «Худо макон қурган юртни эгаллаб олайлик»,— демоқда.
13 Эй Тангрим, уларни қуюн учириб кетадиган янтоқдай+,
Шамолдаги сомондай учириб юбор.
14 Ўрмонни ёндириб юборадиган ўтдай,
Тоғларни куйдириб юборадиган алангадай+,
15 Довулинг билан уларни таъқиб қил+,
Бўронинг билан ваҳимага сол+.
16 Эй Яҳова, уларнинг юзини шувут қил!
Токи улар Сенинг исмингни тан олсин.