Забур
Зиёрат қўшиғи.
2 Ўз қўлларингиз билан меҳнат қилиб, топганингизни ейсиз.
Бахтиёр бўлиб, фаровонликдан баҳраманд бўласиз+.
3 Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил ток новдасидай+,
Дастурхонингиз атрофидаги ўғилларингиз зайтун кўчатларидай бўлади.
4 Қаранг, Яҳовадан қўрқадиган инсон
Шундай барака топади+.
5 Яҳова Сиондан сизга барака беради.
Умрингиз бўйи Қуддуснинг гуллаб-яшнашини кўринг+,
6 Набираларингизни кўринг.
Исроилда тинчлик бўлсин!