Ишаё
66 Яҳова шундай демоқда:
«Самолар Менинг тахтим, ер эса оёқ қўядиган курсимдир+.
2 «Буларнинг ҳаммасини Ўз қўлларим билан яратганман,
Барчаси шу тариқа пайдо бўлган,— демоқда Яҳова+,—
Мен, сўзимдан қўрқиб титрайдиган,
Камтарин ва руҳи тушкун одамга назар соламан+.
3 Буқа сўйган гўё одам ўлдирган кишидай+,
Қўйни қурбон қилган гўё итнинг бўйнини синдирган одамдай+,
Ҳадя назр қилган гўё чўчқанинг қонини келтирган инсондай+,
Хушбўй смолани тақдим этган+ гўё сеҳрли сўзлар билан дуо қилган*+ кишидайдир.
Улар ўз йўлларини танлаб,
Жирканч нарсалардан лаззат топади.
4 Мен уларни қандай жазолаш йўлини танлаб+,
Қўрққан нарсаларини бошларига соламан.
Чунки чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади,
Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади+.
Улар назаримда ёмон ишлар қилишдан тоймай,
Мени ранжитадиган нарсаларни танлади»+.
5 Эй, Яҳованинг сўзидан қўрқадиганлар, Унинг сўзини тингланглар:
«Менинг исмим учун сизлардан нафратланиб, ҳайдаган биродарларингиз: “Яҳовага мадҳлар бўлсин!”+ — деди.
Лекин Мен зоҳир бўлиб, сизларга қувонч келтираман.
Улар эса иснодга қолади»+.
6 Шаҳардан шов-шув, маъбаддан шовқин эшитилмоқда!
Боиси, Яҳова душманларининг қилмишига яраша жазоламоқда.
7 Аёл тўлғоқ тутмасдан олдин туғди+.
Тўлғоқ азоби тутмай туриб, ўғилни дунёга келтирди.
8 Ким бундай ҳодиса ҳақида эшитган?
Ким бу каби нарсаларни кўрган?
Юрт бир кун ичида дунёга келадими?
Халқ бир лаҳзада пайдо бўладими?
Сион бўлса тўлғоқ тутиши биланоқ, ўғилларини туғди.
9 «Наҳотки Мен ой-кунигача етказиб, туғишга куч бермасам?!» — демоқда Яҳова.
«Наҳотки туғишга имкон бериб, бачадонни ёпиб қўйсам?!» — демоқда Худойингиз.
10 Эй, Қуддусни севганлар+, у билан бирга севиниб, шодланинг+.
Эй, уни йўқлаб кўз ёш тўкканлар, у билан бирга шод-хуррам бўлинг.
11 Зеро, сизлар унинг тасалли кўкрагидан тўйгунча эмасиз,
Қонгунча ичиб, унинг мўл-кўл шарафидан завқ оласиз.
12 Яҳова шундай демоқда:
У сизларни эмизиб, қучоғида кўтариб юради,
Тиззаларида эркалайди.
14 Буни кўриб, қалбингиз қувончга тўлади,
Суякларингиз майсадай яшнайди.
Яҳованинг қудрати хизматкорларига ошкор бўлади,
Душманларини эса У ҳукм қилади»+.
15 «Оташин ғазаб ила жазолаш,
Ловуллаган аланга ила таъзирини бериш учун+,
Яҳова олов каби+,
Аравалари бўрон каби елиб келади+.
16 Яҳова аланга билан,
Ҳа, қиличи билан бутун жонзотга қарши ҳукмини ижро этади.
Яҳованинг қўлидан кўплар ҳалок бўлади».
17 Яҳова мана бундай демоқда: «Ўртада турганнинг орқасидаги боғларга* кириш учун ўзларини муқаддас қилиб, поклаганларнинг+ ҳамда чўчқа гўшти, ҳаром нарсалар ва сичқон гўштини+ ейдиганларнинг+ ҳаммаси биргаликда йўқ қилинади. 18 Мен уларнинг ишларию фикрларини биламан. Барча халқларни ва турли тилларда сўзлайдиган одамларни тўплаш учун келяпман. Улар келиб, улуғворлигимни кўради».
19 «Мен улар орасида бир белги ўрнатаман. Омон қолганлардан айримларини Мен ҳақимда эшитмаган ва улуғворлигимни кўрмаган халқларга — Таршиш+, Пул ва Лудга+, камончилар юртига*, Тувал билан Ёвонга+ ҳамда олис оролларга юбораман. Улар Менинг шуҳратимни халқлар орасида эълон этади+. 20 Исроил халқи Яҳованинг уйига пок идишларда ҳадя келтиргани каби, улар барча халқлар орасидан биродарларингизни чиқариб+, отлар, аравалар, соябонли аравалар, хачирлару чопқир туяларда Яҳовага ҳадя сифатида Менинг муқаддас тоғим бўлмиш Қуддусга олиб келишади»,— демоқда Яҳова.
21 «Улардан баъзиларини руҳонийлару левилар этиб тайинлайман»,— деб айтмоқда Яҳова.
22 «Мен яратган янги осмон ва янги ер+ ҳузуримда доим тургани каби, наслингиз ва исмингиз ҳам олдимда туради»+,— демоқда Яҳова.