Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • 2 Коринфликларга 13
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

2 Коринфликларга мазмуни

      • Сўнгги огоҳлантириш ва насиҳатлар (1–14)

        • «Имондамисизлар ёки йўқми, ўзингизни синаб... туринглар» (5)

        • Фикрларни тўғрилаб туриш, ҳамфикр бўлиш (11)

2 Коринфликларга 13:1

Ҳаволалар

  • +Қн 19:15; Мт 18:16

2 Коринфликларга 13:4

Ҳаволалар

  • +Рм 6:4; 1Бтр 3:18
  • +1Кр 6:14
  • +2Тм 2:11, 12

2 Коринфликларга 13:5

Ҳаволалар

  • +1Кр 11:28; Гл 6:4

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    3.2024, 12–13-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2023, 9–10-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2018, 13-саҳ.

    «Қўриқчи минораси»,

    15.7.2014, 11-саҳ.

    15.3.2014, 13-саҳ.

    15.7.2008, 28-саҳ.

2 Коринфликларга 13:10

Ҳаволалар

  • +1Кр 4:21

2 Коринфликларга 13:11

Ҳаволалар

  • +2Кр 1:3, 4
  • +Флп 2:2
  • +1Сал 5:13; Ёқ 3:17; 1Бтр 3:11; 2Бтр 3:14
  • +1Кр 14:33

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    11.2020, 18–23-саҳ.

Бошқа

2 Кор. 13:1Қн 19:15; Мт 18:16
2 Кор. 13:4Рм 6:4; 1Бтр 3:18
2 Кор. 13:41Кр 6:14
2 Кор. 13:42Тм 2:11, 12
2 Кор. 13:51Кр 11:28; Гл 6:4
2 Кор. 13:101Кр 4:21
2 Кор. 13:112Кр 1:3, 4
2 Кор. 13:11Флп 2:2
2 Кор. 13:111Сал 5:13; Ёқ 3:17; 1Бтр 3:11; 2Бтр 3:14
2 Кор. 13:111Кр 14:33
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
2 Коринфликларга 13:1–14

Коринфликларга йўлланган иккинчи мактуб

13 Мана, учинчи марта ёнингизга бориш ниятидаман. Ахир «ҳар бир масала икки ёки уч гувоҳнинг сўзлари билан тасдиқланиши керак»+. 2 Гарчи мен сизлардан йироқда бўлсам-да, менинг сўзларимни гўё олдингизга иккинчи маротаба келганимдек қабул қилинглар. Хуллас, илгари гуноҳ қилиб юрганларни ҳамда бошқаларни яна бир бор огоҳлантиряпман: мабодо олдингизга борсам, аяб ўтирмайман. 3 Зеро сизлар, мен орқали Масиҳ гапираётганига далил излаяпсизлар. Масиҳ эса сизларга нисбатан заифликни эмас, балки ўз қудратини кўрсатади. 4 Чиндан ҳам у заиф аҳволда михланган эди, аммо Тангрининг қудрати билан ҳозир тирик+. Худди шундай биз ҳам ҳозир у каби заифмиз, лекин Худонинг сизларга таъсир қилаётган қудрати туфайли+ у билан бирга яшаймиз+.

5 Имондамисизлар ёки йўқми, ўзингизни синаб, қандай инсон эканингизни текшириб туринглар+. Ёки Исо Масиҳ сизлар билан бирликда эканини билмайсизларми? У ҳолда Аллоҳнинг розилигини олмаган бўласизлар. 6 Биз Аллоҳнинг розилигига эга эканимизни тан оласизлар деган умиддаман.

7 Ҳеч қандай ёмонлик қилманглар дея, Худога ибодат қиламиз. Мақсадимиз одамларнинг розилигига эга бўлганимизни кўрсатиш эмас. Одамлар томонидан рад этилсак-да, сизлар яхши ишлар қилишингиз биз учун муҳимдир. 8 Чунки биз ҳақиқатга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз, нимаики қилсак ҳақиқат учундир. 9 Биз заиф, сизлар эса кучли бўлсангиз, бундан ҳамиша хурсанд бўламиз. Бунинг учун фикрингизни тўғрилаб туринглар, дея ибодат қиляпмиз. 10 Ҳазратимиз менга берган ваколатдан фойдаланиб, орангизда юрганда қаттиқ чоралар кўрмаслигим учун, бу сўзларни сизлардан йироқда бўлганда ёзяпман+. Ахир, бу ваколат менга вайрон қилиш учун эмас, бунёд этиш учун берилган.

11 Хулласи калом биродарлар, хурсанд бўлиб юринглар, фикрингизни тўғрилаб туринглар, бошқалар берган тасаллини қабул қилинглар+, ҳамфикр бўлиб+, тинчликда яшанглар+. Шунда севги ва тинчлик Худоси+ сизлар билан бўлади. 12 Бир-бирингизни биродарлик севгиси ила ўпиб қарши олинглар. 13 Жамики муқаддас кишилар сизларга салом йўллашяпти.

14 Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти, Аллоҳнинг севгиси ва жамоат тариқасида сизлар фойда олаётган муқаддас руҳ барчангизга ёр бўлсин.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш