Забур
Зиёрат қўшиғи. Сулаймон саноси.
127 Уйни Яҳова қурмаса,
Қурувчилар заҳмат чеккани беҳудадир+.
Шаҳарни Яҳова ҳимоя қилмаса+,
Соқчилар ҳушёр тургани бекордир.
2 Саҳар туриб,
Кеч ётганингиз ҳам,
Заҳмат чекиб нон топганингиз ҳам беҳудадир,
Чунки Худо суюкли бандаларининг ғамини ейди, уйқусини ширин қилади+.
5 Ўқдонини улар билан тўлдирган кишилар бахтлидир+.
Улар уятга қолмайди,
Зеро, ўғиллари шаҳар дарвозаси олдида душманлар билан даъволашади.