Ҳикматлар
23 Шоҳ билан дастурхон атрофида ўтирганингда,
Олдингдаги ҳамма нарсага диққатли бўл.
2 Иштаҳанг карнай бўлса,
Бўғзингга пичоқ тира*.
3 Унинг ноз-неъматини кўнглинг тусамасин,
Чунки улар алдамчи таомлардир.
4 Бойлик кўпайтираман деб зўриқма+,
Бироз тўхтаб, фаҳм-фаросатни ишга сол*.
6 Қизғанчиқ одамнинг таомини ема,
Унинг ноз-неъматини кўнглинг тусамасин.
7 Зеро, у учун бари ҳисоблидир.
Сенга: «Еб-ичинг»,— деса-да, дилидаги нияти бошқа.
8 Шунда еган луқмангни қайт қиласан,
Мақтовли сўзларинг ҳам бекор кетади.
10 Қадимда ўрнатилган чегарани силжитма+,
Етим-есирларнинг даласига кирма.
11 Зеро, уларнинг Ҳимоячиси қудратлидир,
Сенга қарши қилган шикоятларига У чора кўради+.
12 Қалбингни таълим-тарбияга,
Қулоғингни билимга оч.
13 Боладан таълим-тарбияни аяма+,
Уни таёқ билан урсанг ўлмайди.
14 Болани таёқ билан жазоласанг,
Уни ўлимдан* сақлаб қоласан.
17 Қалбингда гуноҳкорларга ҳасад қилма+,
Ҳар куни Яҳовадан қўрқиб яша+.
18 Шунда келажагинг порлоқ бўлади+,
Умидинг ҳам пучга чиқмайди.
19 Ўғлим, қулоқ солиб доно бўл,
Қалбингни тўғри йўлга йўналтир.
Гўштни бўкиб ейдиганларга қўшилма+.
21 Ичкиликбоз ва очофат қашшоқликка учрайди+,
Уйқучилик жулдур кийим кийдиради.
22 Сени дунёга келтирган отангга қулоқ сол,
Қариб қолди деб онангни хор қилма+.
24 Одил кишининг отаси шод бўлади,
Доно ўғилнинг отаси ҳам қувонади.
25 Ота-онанг хурсанд бўлади,
Сени дунёга келтирган онанг севинади.
26 Ўғлим, бутун қалбинг билан мени эшит,
Кўзларинг йўлларимдан завқлансин+.
27 Чунки фоҳиша чуқур чоҳ каби,
Ахлоқсиз аёл тор қудуқдайдир+.
28 У худди ўғридай пойлаб ётади+,
Бевафо эркаклар сонини кўпайтиради.
29 Қайғу чеккан ким? Ташвиш тортган ким?
Жанжал қилган ким? Нолиган ким?
Сабабсиз жабрланган ким? Кўзлари қизарган* ким?
30 Шароб ичиб узоқ ўтирадиганлар+,
Ўткир шароб излайдиганлардир.
31 Шаробнинг қизил рангига,
Қадаҳда товланиб туришию ёқимли ичилишига қарама.
32 Охири у илондек чақади,
Қора илон каби заҳрини сочади.
33 Кўзларинг ғалати нарсаларни кўради,
Дилингдан ёмон сўзлар чиқади+.
34 Ўзингни денгизнинг қоқ ўртасида,
Кема устунида ётгандай ҳис қиласан.
35 «Мени уришди, лекин ҳис қилмадим.
Мени савалашди, аммо сезмадим.
Қачон уйғонар эканман?!+
Яна ичардим»,— дейсан.