Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Ёдутун*+. Довуд саноси.
2 Мен лом-мим демай, сукут сақладим+.
Ҳатто яхшилик ҳақида ҳам гапирмадим,
Аммо дардим қалбимни эзиб юборди.
3 Кўксимда юрагим куйиб кетди.
Ўйлаганим* сайин ичим ўт бўлиб ёнди.
Охири оғиз жуфтлаб шундай дедим:
4 «Эй Яҳова, умрим қачон поёнига етишини,
Қанча куним қолганини билишга ёрдам бер+.
Токи умрим қанчалик қисқа эканини англаб етайин.
Инсон бақувват бўлиб кўринса-да, умри бир нафасдайдир+. (Села)
6 Чиндан ҳам, инсон ҳаёти соя кабидир.
У бекорга елиб-югуради,
Бойлик тўплайди-ю, ким унинг роҳатини кўришини билмайди+.
7 Унда умид боғлашга арзийдиган нима ҳам қолди, эй Яҳова?
Ёлғиз умидим Сенсан.
8 Барча қилмишларимдан мени халос эт+.
Аҳмоқ одам мени мазах қилишига йўл қўйма.
10 Офатларингни мендан соқит қил.
Қўлинг зарбидан хароб бўляпман.
11 Қилган хатоси учун Сен инсонни жазолаб, тўғрилайсан+,
Унинг қимматбаҳо нарсаларини куя егандай йўқ қиласан.
Чиндан ҳам, инсон умри бир нафасдайдир+. (Села)
12 Ибодатимни эшит, эй Яҳова!
Ёрдам сўраб қилган илтижоимга қулоқ сол+.
Кўз ёшларимга бепарво бўлма.
13 Ўлиб, йўқ бўлиб кетгунимга қадар,
Қаҳрли нигоҳингни мендан ол, токи кўнглим кўтарилсин».