Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • 1 Коринфликларга 1
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

1 Коринфликларга мазмуни

      • Саломлар (1–3)

      • Павлус коринфликлар учун Худога шукрона айтади (4–9)

      • Якдил бўлиш маслаҳати (10–17)

      • Масиҳ Аллоҳнинг қудратию ҳикмати (18–25)

      • Фақат Яҳова билан мақтаниш (26–31)

1 Коринфликларга 1:1

Изоҳлар

  • *

    Луғатга қ.

Ҳаволалар

  • +Ҳв 9:15

1 Коринфликларга 1:2

Ҳаволалар

  • +Ҳв 18:1
  • +1Кр 6:11; Ибр 9:13, 14
  • +Мт 12:18, 21; Ҳв 4:12

1 Коринфликларга 1:5

Ҳаволалар

  • +Клс 1:9

1 Коринфликларга 1:6

Ҳаволалар

  • +Ҳв 18:5

1 Коринфликларга 1:7

Ҳаволалар

  • +Лқ 17:29, 30; 2Сал 1:7; 1Бтр 1:7

1 Коринфликларга 1:8

Ҳаволалар

  • +1Кр 4:5; 5:5; Вҳ 1:10

1 Коринфликларга 1:9

Ҳаволалар

  • +Қн 7:9

1 Коринфликларга 1:10

Ҳаволалар

  • +Рм 16:17
  • +Рм 15:5, 6; 2Кр 13:11; Эф 4:1, 3; Флп 2:2

1 Коринфликларга 1:12

Изоҳлар

  • *

    Ҳаворий Бутруснинг бошқа исми.

Ҳаволалар

  • +Ҳв 18:24; 1Кр 3:4, 5, 21–23

1 Коринфликларга 1:14

Ҳаволалар

  • +Ҳв 18:8
  • +Рм 16:23

1 Коринфликларга 1:16

Ҳаволалар

  • +1Кр 16:15

1 Коринфликларга 1:17

Изоҳлар

  • *

    Луғатга қ.

Ҳаволалар

  • +Ҳв 9:15

1 Коринфликларга 1:18

Ҳаволалар

  • +Ҳв 17:18; 1Кр 2:14
  • +Рм 1:16

1 Коринфликларга 1:19

Ҳаволалар

  • +Иша 29:14

1 Коринфликларга 1:20

Изоҳлар

  • *

    Луғатга қ.

  • *

    Яъни Таврот бўйича мутахассислар.

1 Коринфликларга 1:21

Ҳаволалар

  • +Клс 2:8
  • +Лқ 10:21
  • +1Кр 2:14; 3:18

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси»,

    15.7.2008, 26-саҳ.

1 Коринфликларга 1:22

Ҳаволалар

  • +Мт 12:38; Лқ 11:29

1 Коринфликларга 1:23

Ҳаволалар

  • +Ҳв 17:32

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси»,

    15.8.2010, 4-саҳ.

1 Коринфликларга 1:24

Ҳаволалар

  • +Клс 2:3

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси»,

    15.6.2015, 3–7-саҳ.

1 Коринфликларга 1:25

Ҳаволалар

  • +2Кр 13:4

1 Коринфликларга 1:26

Ҳаволалар

  • +Ҳв 4:13
  • +Юҳ 7:48; Ёқ 2:5

1 Коринфликларга 1:27

Ҳаволалар

  • +Мт 11:25

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси»,

    15.6.2014, 24-саҳ.

1 Коринфликларга 1:28

Ҳаволалар

  • +1Кр 2:6

1 Коринфликларга 1:30

Ҳаволалар

  • +Рм 3:24; Клс 1:13, 14
  • +Рм 10:4; 2Кр 5:21
  • +Юҳ 17:19; Ибр 10:10

1 Коринфликларга 1:31

Изоҳлар

  • *

    Илованинг А5 мавзусига қ.

Ҳаволалар

  • +Ерм 9:24; 2Кр 10:17

Бошқа

1 Кор. 1:1Ҳв 9:15
1 Кор. 1:2Ҳв 18:1
1 Кор. 1:21Кр 6:11; Ибр 9:13, 14
1 Кор. 1:2Мт 12:18, 21; Ҳв 4:12
1 Кор. 1:5Клс 1:9
1 Кор. 1:6Ҳв 18:5
1 Кор. 1:7Лқ 17:29, 30; 2Сал 1:7; 1Бтр 1:7
1 Кор. 1:81Кр 4:5; 5:5; Вҳ 1:10
1 Кор. 1:9Қн 7:9
1 Кор. 1:10Рм 15:5, 6; 2Кр 13:11; Эф 4:1, 3; Флп 2:2
1 Кор. 1:10Рм 16:17
1 Кор. 1:12Ҳв 18:24; 1Кр 3:4, 5, 21–23
1 Кор. 1:14Ҳв 18:8
1 Кор. 1:14Рм 16:23
1 Кор. 1:161Кр 16:15
1 Кор. 1:17Ҳв 9:15
1 Кор. 1:18Ҳв 17:18; 1Кр 2:14
1 Кор. 1:18Рм 1:16
1 Кор. 1:19Иша 29:14
1 Кор. 1:21Клс 2:8
1 Кор. 1:21Лқ 10:21
1 Кор. 1:211Кр 2:14; 3:18
1 Кор. 1:22Мт 12:38; Лқ 11:29
1 Кор. 1:23Ҳв 17:32
1 Кор. 1:24Клс 2:3
1 Кор. 1:252Кр 13:4
1 Кор. 1:26Ҳв 4:13
1 Кор. 1:26Юҳ 7:48; Ёқ 2:5
1 Кор. 1:27Мт 11:25
1 Кор. 1:281Кр 2:6
1 Кор. 1:30Рм 3:24; Клс 1:13, 14
1 Кор. 1:30Рм 10:4; 2Кр 5:21
1 Кор. 1:30Юҳ 17:19; Ибр 10:10
1 Кор. 1:31Ерм 9:24; 2Кр 10:17
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • 15
  • 16
  • 17
  • 18
  • 19
  • 20
  • 21
  • 22
  • 23
  • 24
  • 25
  • 26
  • 27
  • 28
  • 29
  • 30
  • 31
Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
1 Коринфликларга 1:1–31

Коринфликларга йўлланган биринчи мактуб

1 Аллоҳнинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси*+ бўлишга даъват этилган Павлусдан ҳамда биродаримиз Состендан 2 Тангрининг Коринфдаги+ жамоатига. Исо Масиҳнинг издошлари сифатида муқаддас қилинган+ ҳамда барча ерларда Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг исмини+ чақириб юрганлар билан бирга муқаддас бўлишга даъват этилган сизларга ёзяпман:

3 Отамиз Худонинг ва Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти ва тинчлиги сизларга ёр бўлсин.

4 Тангрим сизларга Исо Масиҳ орқали иноят кўрсатганини ёдда тутиб, сизлар учун ҳамиша Унга шукрона айтаман. 5 Чунки Масиҳ туфайли сизлар ҳар нарсада бойиб кетиб, Худо каломини ваъз қилиш қобилиятига ҳамда тўла-тўкис билимга эга бўлдингизлар+. 6 Масиҳ тўғрисидаги шаҳодат+ эса орангизда мустаҳкам ўрнашди. 7 Натижада Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ошкор бўлишини+ интизорлик билан кутаётиб, сизлар бирорта инъомдан ҳам қуруқ қолмадингизлар. 8 Аллоҳ ҳам сизларни охиригача қўллаб-қувватлаб туради, токи сизлар Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг кунида беайб бўлинглар+. 9 Сизларни Ўз Ўғлига, яъни Ҳазратимиз Исо Масиҳга шерик қилиш учун даъват этган Худо эса Ўз сўзига содиқдир+.

10 Хуллас биродарларим, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг исми ҳаққи сизларга насиҳат қиламан: сўзларингизда уйғунлик бўлсин, орангизда бўлинишлар юз бермасин+, аксинча бир ўй, бир фикр орқали тамомила якдил бўлинглар+. 11 Гап шундаки биродарларим, Хлоиснинг хонадонидагилардан орангиздаги келишмовчиликлар ҳақида хабар топдим. 12 Яъни шуни айтмоқчиманки, ҳар бирингиз: «Мен Павлуснинг шогирдиман», «Мен эса Аполлоснинг+ шогирдиман», «Мен бўлсам Кифанинг* шогирдиман», «Мен эса Масиҳнинг шогирдиман»,— деяпсизлар экан. 13 Демак, Масиҳнинг жамоати бўлинган экан-да?! Сизлар учун устунга михланган Павлусмиди? Ёки Павлуснинг номидан сувга чўмганмисизлар? 14 Худога шукурки, мен Крисп+ ва Гайдан+ бошқа сизлардан ҳеч кимни сувга чўмдирганим йўқ. 15 Шунинг учун менинг номимдан сувга чўмганига ҳеч ким даъво қилолмайди. 16 Тўғри, Стефануснинг хонадонидагиларни+ ҳам сувга чўмдирганман. Қолганларга келсак, яна кимни сувга чўмдирганимни эслолмайман. 17 Зеро Масиҳ мени сувга чўмдириш учун эмас, балки хушхабарни эълон қилиш учун юборган+. У мени гапга уста бўлганим учун эмас, аксинча унинг азоб устунида* ўлганлиги аҳамиятсиз бўлиб қолмаслиги учун юборди.

18 Чунки азоб устуни ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун нодонликдир+, нажот топадиган бизлар учун эса Аллоҳнинг қудратидан далолатдир+. 19 Боиси, Муқаддас Ёзувларда: «Доноларнинг донолигини йўққа чиқараман, зукколарнинг заковатини инкор этаман»+,— дейилган. 20 Ушбу замонанинг* донишмандлари қани? Олимлари* қани? Баҳсчилари қани? Худо дунёнинг донолиги нодонлик эканини кўрсатмадими? 21 Дунё ўзининг ҳикмати+ орқали Худони таниб-билмади+. Худо эса бошқаларнинг назарида нодонлик ҳисобланган+ ваъзимиз орқали имонлиларни қутқарди. Ана шу Аллоҳнинг ҳикматидан далолат беради.

22 Яҳудийлар мўъжиза талаб қилишади+, юнонлар ҳикмат излашади. 23 Биз эса устунга михланган Масиҳ ҳақида ваъз қиляпмиз. Бу яҳудийлар учун қоқинтирадиган тош, ўзга халқлар учун нодонликдир+. 24 Аммо даъват этилган яҳудийлару юнонлар учун Аллоҳнинг қудратию ҳикмати Масиҳ орқали намоён бўлди+. 25 Чунки Худонинг нодонлик деб ҳисобланган нарсаси, одамларникидан кўра ҳикматлироқдир. Аллоҳнинг кучсиздай бўлиб кўринган нарсаси, инсонларникига қараганда қудратлироқдир+.

26 Эй биродарлар, кўриб турганингиздек даъват этилганлардан ҳаммаси ҳам одамларнинг назарида на донишманд+, на қудратли, на асилзодадир+. 27 Аллоҳ дунёнинг донишмандларини уялтириш учун, уларнинг назарида нодон бўлганларни танлади ва дунёнинг кучли кишиларини шарманда қилиш учун, уларнинг назарида заиф бўлганларни танлади+. 28 Тангри мавжуд бўлганларни йўқ қилиш учун, дунёда кераксиз деб ҳисобланган, камситилган ва аҳамиятсиз бўлганларни танлади+. 29 Худо ҳеч бир киши Унинг олдида мақтанмаслиги учун шундай қилди. 30 Сизлар эса Аллоҳ туфайли Исо Масиҳнинг издошлари бўлдингиз. Масиҳ бизга Тангрининг ҳикматини намоён қилди, тўлов бериб бизни халос этди+ ҳамда Аллоҳнинг назарида одил+ ва муқаддас қилди+. 31 Бу Муқаддас Ёзувлардаги: «Мақтанаётган киши Яҳова* билан мақтансин»+,— деган сўзлар рўёбга чиқиши учун содир бўлди.

Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш