Дониёр
6 Шоҳ Доро бутун шоҳлиги устидан 120 та сатрапни тайинлашга қарор қилди+. 2 Уларни назорат қилиш учун учта амалдор тайинланди, улардан бири Дониёр эди+. Шоҳ ҳеч қандай зиён кўрмаслиги учун, сатраплар+ амалдорларга барча нарса ҳақида ҳисобот беришарди. 3 Дониёр ақли расолик руҳига эга+ бўлгани боис, амалдорлару сатраплардан ажралиб турарди. Шунинг учун шоҳ уни бутун шоҳлик устидан қўймоқчи бўлди.
4 Ўша пайтда амалдорлару сатраплар Дониёрдан шоҳлик ишлари билан боғлиқ масалаларда айб топиш учун баҳона излай бошлашди. Бироқ ундан ҳеч қандай айб ва ноҳақлик топа олишмади. Чунки у ишончли ва масъулиятли инсон бўлиб, ноҳақликка йўл қўймасди. 5 Бу кишилар: «Худосининг қонуни билан боғлиқ бирон нарсада Дониёрга қарши айб топмасак, ундан ҳеч қандай айб топа олмаймиз»+,— деб айтишди.
6 Сўнгра амалдору сатраплар биргалашиб шоҳнинг ҳузурига боришди-да, шундай дейишди: «Эй, шоҳ Доро, умрингиз боқий бўлсин! 7 Сарой амалдорлари, бошлиқлар, сатраплар, маслаҳатчилару ҳокимларнинг бари шоҳимиз бир фармон чиқаришлари ҳақида ўзаро маслаҳатлашдик. Эй, шоҳ ҳазратлари, 30 кун мобайнида сиздан бошқа кимсага ёки бирорта худога ёлворган инсон шерлар ётган чуқурликка ташлансин+. 8 Энди, эй, шоҳ ҳазратлари, фармон чиқариб уни муҳрланг+, токи у ўзгартирилмасин. Чунки мидияликлар ва форслар қонуни бекор қилинмайди»+.
9 Шунда шоҳ Доро фармон чиқариб уни муҳрлади.
10 Дониёр фармон муҳрланганини билиб, дарҳол уйига кетди. Болохонасининг деразалари очиқ бўлиб, Қуддус томонга қараган эди+. Дониёр олдингидай, кунига уч маҳал тиз чўкиб ибодат қилишда ва Тангрисига ҳамду санолар айтишда давом этди. 11 Шу пайтда ўша кишилар Дониёрнинг уйига бостириб киришди-да, у ўз Худосига ёлвориб, раҳм қилишини сўраётганини кўришди.
12 Бундан кейин улар шоҳнинг ҳузурига боришди ва унга фармон ҳақида эслатиб: «Эй, шоҳ ҳазратлари, 30 кун мобайнида сиздан бошқа кимсага ёки бирорта худога ёлворган инсон шерлар ётган чуқурликка ташлансин деб фармон чиқариб, муҳр босмаганмидингиз?» — дейишди. Шоҳ жавобан: «Ҳа, худди шундай! Мидияликлар ва форслар қонуни бекор қилинмайди»+,— деди. 13 Улар шу ондаёқ: «Эй, шоҳ ҳазратлари, Яҳудодан асир қилиб олиб келинган Дониёр+ сизни ҳам, муҳрлаган фармонингизни ҳам назар-писанд қилмай, кунига уч маҳал ўз Худосига ибодат қиляпти»+,— дейишди. 14 Шоҳ бу сўзларни эшитибоқ, чуқур изтиробга тушди. У Дониёрни қутқариш чорасини излай бошлади. Уни сақлаб қолиш учун то кун ботгунга қадар қўлидан келганча ҳаракат қилди. 15 Охири ўша кишилар биргалашиб шоҳнинг ҳузурига боришди-да, унга: «Эй, шоҳ ҳазратлари, мидияликлар ва форслар қонунига кўра, шоҳнинг фармони ўзгартирилмаслигини биласиз»+,— деб айтишди.
16 Шунда шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни келтириб, шерлар ётган чуқурликка ташлашди+. Шоҳ унга: «Сен доим хизмат қиладиган Аллоҳинг сени қутқаради»,— деди. 17 Сўнг чуқурликнинг оғзини тош билан ёпишди. Дониёрга қарши чиқарилган фармон ўзгартирилмаслиги учун, шоҳ ўзининг ва асилзодаларининг муҳр узуги билан тошни муҳрлади.
18 Бундан кейин шоҳ ўз саройига кетди ва тун бўйи рўза тутиб, ҳар қандай кўнгилхушликдан бош тортди*. У туни билан ухламай чиқди. 19 Тонг отар-отмас шоҳ ўрнидан туриб, шерлар ётган чуқурлик томон шошилиб кетди. 20 Чуқурлик ёнига келгач, шоҳ қайғули овозда Дониёрни чақириб: «Эй Дониёр, барҳаёт Худонинг хизматкори! Сен доим хизмат қиладиган Аллоҳинг сени шерлардан қутқара олдими?» — деди. 21 Дониёр шу заҳотиёқ шоҳга: «Эй, шоҳ ҳазратлари, умрингиз боқий бўлсин! 22 Худойим Ўз фариштасини юбориб шерларнинг оғзини ёпиб қўйди+ ва улар менга ҳеч қандай зиён етказмади+, чунки Худо мени беайб деб топди. Эй, шоҳ ҳазратлари, мен сизга ҳам ҳеч қандай ёмонлик қилмаганман»,— деб айтди.
23 Шоҳ бениҳоя хурсанд бўлиб, Дониёрни чуқурликдан чиқариб олишни буюрди. Дониёрни у ердан чиқариб олишганда, унга умуман зиён етмаганди, чунки у Тангрисига таянган эди+.
24 Шоҳнинг амрига биноан, Дониёрни айблаган* кишиларни олиб келиб, уларни, хотинларини ва ўғилларини шерлар ётган чуқурликка улоқтиришди. Чуқурликка тушар-тушмас шерлар уларга ташланиб, суякларини ғажишди+.
25 Сўнг шоҳ Доро ер юзидаги барча халқлар, миллатлар ва турли тилда гапирадиганларга шундай хат йўллади+: «Сизларга тинчлик-осойишталик тилайман! 26 Мен бундай фармон чиқараман: шоҳлигимнинг барча ҳудудларидаги одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб, Уни ҳурмат қилишсин+. Зеро, У барҳаёт Аллоҳдир, У тоабад бор бўлади. Унинг шоҳлиги асло яксон қилинмайди, ҳукмдорлиги мангудир!+ 27 У Ўз халқини қутқариб+ омон сақлайди, еру осмонда белгилар ва мўъжизалар кўрсатади+. У Дониёрни шерлар панжасидан қутқариб олди».
28 Шундай қилиб, Дониёр шоҳ Доронинг+ ҳамда Форс шоҳи Кирнинг+ шоҳлигида муваффақият қозонди.