Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Олисда жим турган кабутар». Довуд саноси. Миктам*. Филистимликлар Гатда Довудни тутиб олганда ёзилган +.
56 Эй Тангри, менга илтифот кўрсат, чунки ўткинчи одам менга ҳужум қиляпти.
Улар ҳар куни мен билан курашиб, зулм ўтказяпти.
2 Душманларим ҳар куни менга ҳужум қиляпти,
Манманлик ила менга қарши курашаётганлар кўпайиб кетди.
3 Қўрқув мени қамраб олганда+, Сенга умид боғлайман+.
4 Худога таяниб, Унинг айтган сўзини таърифлайман,
Худодан умид қиламан, асло қўрқмайман.
Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+
5 Улар ҳар куни менга ташвиш орттиради,
Бутун фикр-хаёллари менга зарар етказиш билан банд+.
7 Эй Худо, ёвузликлари учун улардан юз ўгир.
Ғазабинг ила халқларни жазола+.
8 Сарсон бўлиб юрганимни кўриб турибсан+.
Кўз ёшларимни мешингга йиғиб қўй+.
Ахир Сен уларни битта қолдирмай китобингга ёзиб қўйгансан-ку!+
9 Ёрдам сўраб Сени чақиришим биланоқ, душманларим орқага чекинади+.
Аллоҳ мен томонда эканига ишончим комил+.
10 Худога таяниб Унинг айтган сўзини таърифлайман.
Яҳовага умид боғлаб Унинг айтган сўзини таърифлайман.
11 Худодан умид қиламан, асло қўрқмайман+.
Инсон менга нима ҳам қила оларди?!+