Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Нехилот*. Довуд саноси.
5 Сўзларимни эшит, эй Яҳова!+
Оҳ-ноламга қулоқ тут.
2 Ёрдам сўраб фарёд қилганимда мени эшит,
Эй, Шоҳим ва Худойим, ахир Сенга ибодат қиляпман-ку!
3 Эй Яҳова, менинг овозимни тонг пайти эшитасан+.
Ташвишимни эрталаб Сенга айтаман-да+, сабрсизлик билан жавобини кутаман.
4 Ахир Сен ёвузликдан завқ оладиган Худо эмассан-ку!+
Ҳеч бир ёмон инсон Сенинг меҳмонинг бўла олмайди+.
5 Ўзига бино қўйган кимса ҳузурингда тура олмайди.
Эй Яҳова, Сен зўравон ва ёлғончи одамлардан+ жирканасан.
7 Мен эса, меҳр-садоқатга бой бўлганинг учун+, Сенинг уйингга кираман+.
Сенга иззат-икром кўрсатиб, муқаддас маъбадинг томон мук тушиб сажда қиламан+.
8 Эй Яҳова, мени ғанимларимдан ҳимоя қилиб, тўғри йўлларингдан бошлаб бор.
Йўлингдан қоқинмасдан юришим учун менга ёрдам бер+.
9 Уларнинг ҳеч бир сўзи ишончга сазовор эмас,
Қалби ёвузликка тўладир,
Уларнинг бўғзи очиқ қабрдир,
Тили билан хушомадгўйлик қилади+.
10 Бироқ Аллоҳ уларни айбдор деб эълон этади.
Ўзлари қазиган чуқурга ўзлари қулаб тушади+.
Кўпдан-кўп жиноятлари учун йўқ бўлиб кетсин.
Чунки улар Сенга қарши исён кўтарди.
11 Сенда паноҳ топганларнинг барчаси шодон бўлади+.
Улар хурсандчиликдан ҳамиша ҳайқиради.
Сен уларни ҳимоя қиласан,
Исмингни севганлар Сен туфайли қувонади.
12 Ҳар бир одил кишига Сен барака берасан, эй Яҳова.
Сенинг марҳаматинг катта қалқон сингари уни ҳимоя қилади+.