Ишаё
1 Яҳудо шоҳлари+ Уззиё+, Йўтом+, Охоз+ ҳамда Ҳизқиё+ даврида Омиз ўғли Ишаёнинг*+ Яҳудо ва Қуддус ҳақида кўрган ваҳийси:
2 Қулоқ солинг, эй самодагилар, тингланг, эй, ер юзидагилар!+
Зеро, Яҳова шундай деб айтмоқда:
4 Бу гуноҳкор халқнинг+,
Гуноҳга ботиб кетган одамларнинг,
Бу ёвуз насл, бузуқ фарзандларнинг ҳолига вой!
5 Эй, тинмай қўзғолон кўтарувчилар, яна қаерингизга урай?+
Ахир бошингизнинг соғ жойи қолмади,
Юрагингиз эса заифдир+.
6 Бошдан-оёқ соғ жойингиз йўқ.
Жароҳатларингиз, кўкарган жойларингиз ва очиқ яраларингиз
Ҳали тозаланмаган, боғланмаган, устига мой суртилмаган+.
7 Юртингиз ташлаб кетилган.
Шаҳарларингиз ёндириб юборилган.
Бегоналар кўз ўнгингизда юртингизни еб битирмоқда+.
У душманлар вайрон қилган харобазорга ўхшайди+.
8 Сион қизи узумзордаги чайладай,
Бодринг экилган полиздаги кападай,
Қамал қилинган шаҳардай ташлаб кетилган+.
9 Қўшинлар Сарвари Яҳова бир нечта кишини омон қолдирмаганида эди,
Биз Садўмга ўхшаб қолардик,
Ғамўра сингари бўлиб қолардик+.
10 Эй, Садўмнинг золим ҳукмдорлари+, Яҳованинг сўзини эшитинг!
Эй, Ғамўра халқи+, Аллоҳимизнинг қонунига диққат қилинг!
11 Яҳова демоқда: «Кўплаб қурбонликларингиздан Менга не фойда?+
13 Арзимас дон назрларини олиб келишни бас қилинг.
Тутатқингиз Мен учун жирканчдир+.
Янги ой+ байрами ва Шаббат кунларини+ нишонлаб, жамоатни йиғасиз+.
Тантанали йиғин уюштирасиз-у, сеҳр-жодудан+ ҳам фойдаланасиз. Мен бунга чидаб тура олмайман.
14 Янги ой байрамингиз ва бошқа байрамларингиздан нафратланаман.
Улар Мен учун юк бўлиб қолди,
Уларни кўтариб юришдан чарчадим.
15 Қўлларингизни очганингизда,
Кўзларимни сизлардан олиб қочаман+.
17 Яхшилик қилишни ўрганиб, адолат пайидан бўлинг+,
Золимни тўғри йўлга солиб,
Етимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинг,
Бева аёлнинг ёнини олинг»+.
18 Яҳова шундай демоқда: «Келинг, орамиздаги масалани ҳал қилайлик+.
Гуноҳларингиз қирмизи матодай бўлса-да,
Қордай оппоқ бўлади+.
Улар қип-қизил матодай бўлса ҳам,
Жундай оқ бўлиб қолади.
19 Чин дилдан қулоқ солсангиз,
Ернинг сара ҳосилидан ейсиз+.
20 Лекин қулоқ солишни рад этиб, исён кўтарсангиз,
Қилич билан қириб ташланасиз+.
Чунки бу сўзларни айтган Яҳовадир!»
21 Қандай қилиб содиқ шаҳар+ фоҳишага айланди?!+
23 Бекларингиз қайсар, улар ўғриларга ҳамтовоқдир+.
Ҳар бири порани яхши кўради, совғалар кетидан қувади+.
Улар етимларга одил ҳукм чиқармайди,
Бева аёлнинг даъвоси уларга асло етиб бормайди+.
24 Шунинг учун Раб*, Қўшинлар Сарвари Яҳова,
Исроилнинг Қодир Тангриси эълон қилмоқда:
«Етар! Душманларимдан қутуламан,
Улардан қасос оламан+.
25 Сенга қарши қўлимни кўтараман,
Сени эритиб, тошқоллардан тозалайман,
Барча қолдиқларингни ажратаман+.
26 Илгаригидай ҳакамларингни,
Аввалгидай маслаҳатчиларингни қайтараман+.
Ўшанда Одиллик шаҳри, Содиқ шаҳар деб аталасан+.
27 Сион адолат орқали,
Қайтиб келган халқи эса одиллик туфайли қутқарилади+.
29 Сизлар хуш кўрган баҳайбат дарахтлар учун уятда қоласиз+,
30 Сизлар япроқлари сўлиб бораётган катта дарахтдай+,
Сувсиз боғдай бўлиб қоласиз.
31 Кучли одам пиликка,
Унинг меҳнати эса учқунга ўхшаб қолади.
Иккаласи ҳам бирданига лов этиб ёнади-да,
Уларни ўчирадиган ҳеч ким бўлмайди».