Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси Аюб мазмуни АЮБ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ 1 Аюбнинг бенуқсонлиги ва бойлиги (1–5) Шайтон Аюбнинг ниятларини шубҳа остига қўяди (6–12) Аюб бор-буди ва фарзандларидан айрилади (13–19) Аюб Худони айбламайди (20–22) 2 Шайтон Аюбнинг ниятларини яна шубҳа остига қўяди (1–5) Шайтон Аюбни азобга дучор қилади (6–8) Аюбнинг хотини: «Худони лаънатлаб, ўлиб қўя қолинг»,— дейди (9, 10) Аюбнинг учта дўсти келади (11–13) 3 Аюб дунёга келган кунини лаънатлайди (1–26) Азоб чекаётганининг сабабини сўрайди (20, 21) 4 Элифаз биринчи бор гапиради (1–21) Аюбнинг бенуқсонлигини мазах қилади (7, 8) Руҳдан эшитилган сўзлар (12–17) «Худо Ўз хизматчиларига ишонмайди» (18) 5 Элифаз гапини давом эттиради (1–27) «Худо донишмандларни ўзларининг ҳийласи орқали қўлга туширади» (13) «Тангрининг тарбиясини рад этма» (17) 6 Аюб жавоб беради (1–30) Даъво қилишга ҳақлиман дейди (2–6) Юпатувчилари хиёнат қилади (15–18) «Рост гап оғир ботмайди!» (25) 7 Аюб сўзида давом этади (1–21) Ҳаёт қийинчиликларга тўла (1, 2) «Нега мени нишонга олдинг?» (20) 8 Билдад биринчи бор гапиради (1–22) Аюбнинг ўғиллари гуноҳ қилганликда айбланади (4) Пок бўлганингда, Худо сени ҳимояларди (6) Аюб худосизликда айбланади (13) 9 Аюб жавоб беради (1–35) Ўткинчи одам Худога қарши чиқа олмайди (2–4) Худо ақл бовар қилмайдиган ишлар қилади (10) Тангри билан баҳслашиб бўлмайди (32) 10 Аюб сўзида давом этади (1–22) «Нега мен билан беллашяпсан?» (2) Худо билан ўткинчи инсон орасидаги фарқ (4–12) «Оз-моз бўлса ҳам тиним олай» (20) 11 Зўфар биринчи бор гапиради (1–20) Аюбни қуруқ гапиришда айблайди (2, 3) Ёмонликни ўзингдан соқит қил (14) 12 Аюб жавоб беради (1–25) «Сизлардан ҳеч кам жойим йўқ» (3) «Дўстларим орасида масхара бўлдим» (4) Донолик Худодадир (13) Аллоҳ ҳакамлару шоҳлардан устун (17, 18) 13 Аюб сўзида давом этади (1–28) «Худонинг Ўзи билан гаплашмоқчиман» (3) «Ҳаммангиз бефойда шифокорсизлар» (4) «Ҳақ эканимни биламан» (18) Нега мени Ўз душманинг деб биласан? (24) 14 Аюб сўзида давом этади (1–22) Одамнинг умри қисқа, ғам-ташвишга тўладир (1) «Ҳатто дарахтнинг ҳам умиди бор» (7) «Эҳ, қанийди мени мозорда яширсанг эди» (13) «Агар одам ўлса, у яна яшай оладими?» (14) Худо қўллари билан яратган ижодини соғинади (15) 15 Элифаз иккинчи бор гапиради (1–35) Аюбни Худодан қўрқмасликда айблайди (4) Аюбни ўзбилармонликда айблайди (7–9) «Худо Ўз фаришталарига ишонмайди» (15) Ёвуз одам азоб чекади (20–24) 16 Аюб жавоб беради (1–22) «Азобимга азоб қўшадиган юпатувчиларсиз!» (2) Худо мени Ўз нишони қилиб қўйди (12) 17 Аюб сўзида давом этади (1–16) «Мазахчилар мени ўраб олган» (2) «Худо халқлар орасида мени масхара қилди» (6) «Мозор менинг уйим бўлади» (13) 18 Билдад иккинчи бор гапиради (1–21) Ёвуз одамларнинг оқибати (5–20) Аюб худобехабарликда айбланади (21) 19 Аюб жавоб беради (1–29) Дўстларининг айбловларини инкор этади (1–6) Тарк этилганини айтади (13–19) «Халоскорим тирик» (25) 20 Зўфар иккинчи бор гапиради (1–29) Аюбнинг сўзларидан ранжийди (2, 3) Аюб ёвузликда айбланади (5) Аюб ёмонликдан лаззатланишда айбланади (12, 13) 21 Аюб жавоб беради (1–34) Нега ёвузлар гуллаб-яшнаяпти? (7–13) Юпатувчиларини фош этади (27–34) 22 Элифаз учинчи бор гапиради (1–30) «Одамдан Аллоҳга не фойда?» (2, 3) Аюб хасисликда ва адолатсизликда айбланади (6–9) «Тангрига қайтсанг, яна тикланар эдинг» (23) 23 Аюб жавоб беради (1–17) Худонинг олдида ўз масаласини айтишни истайди (1–7) Худони топа олмаганини айтади (8, 9) «Унинг йўлидан оғмай юришда давом этаман» (11) 24 Аюб сўзида давом этади (1–25) «Нега Худо ҳукм кунини белгилаб қўймади?» (1) Худо ёвузликка кўз юмяпти дейди (12) Гуноҳкорлар қоронғиликни яхши кўради (13–17) 25 Билдад учинчи бор гапиради (1–6) Аллоҳ назарида одам гуноҳсиз бўла оладими? (4) Инсоннинг бенуқсонлиги беҳуда, дейди (5, 6) 26 Аюб жавоб беради (1–14) «Заиф одамга ёрдам берганинг шуми?» (1–4) «Худо ерни бўшлиққа осиб қўйди» (7) «Булар Худо қилган ишларнинг бир қисми, холос» (14) 27 Аюб бенуқсонлигини сақлашга қарор қилади (1–23) «Бенуқсонлигимдан воз кечмайман!» (5) Худосизнинг умиди йўқ (8) «Нега сафсатабозлик қиляпсиз?» (12) Ёвузлар ҳеч вақосиз қолади (13–23) 28 Аюб ер бойликлари билан доноликнинг фарқини кўрсатади (1–28) Кончиларнинг машаққати (1–11) Донолик марвариддан ҳам қимматроқдир (18) Яҳовадан қўрқиш — доноликдир (28) 29 Аюб бахтли кунларини эслайди (1–25) Шаҳар дарвозаси олдида ҳурматли эди (7–10) Ўтмишдаги адолатли ишлари (11–17) Ҳамма унинг маслаҳатларини тингларди (21–23) 30 Аюб ўзгарган вазиятини тасвирлайди (1–31) Ярамас одамлар унинг устидан кулади (1–15) Худо ёрдам бермаётгандай туюлади (20, 21) «Терим қорайиб кетди» (30) 31 Аюб бенуқсонлигини ҳимоялайди (1–40) «Мен кўзларим билан аҳд қилганман» (1) «Аллоҳ мени тўғри тарозида тортиб кўрсин» (6) Зино қилмаган (9–12) Пулпараст бўлмаган (24, 25) Бутпараст бўлмаган (26–28) 32 Элиху суҳбатга қўшилади (1–22) Аюбга ва дўстларига жаҳли чиқади (2, 3) Гапиришдан олдин ҳурмат ила кутади (6, 7) Донолик ёши улуғликда эмас (9) Элиху гапиришга ошиқади (18–20) 33 Элиху Аюбга танбеҳ беради (1–33) Тўлов топилди (24) Ёшлик чоғидаги қуввати яна ўзига қайтади (25) 34 Элиху Худонинг адолатию ишларини исботлайди (1–37) Аюбнинг айтишича, Худо уни адолатдан маҳрум этди (5) Ҳақ Тангри ҳеч қачон ёвуз ишга қўл урмайди (10) Аюб билимга эга бўлмай туриб гапирди (35) 35 Элиху Аюбнинг янглишганини кўрсатади (1–16) Аюб Худодан кўра одилроқ эканини айтади (2) Аллоҳ юксак, гуноҳ Унга таъсир қилмайди (5, 6) Аюб Худони кутиши керак (14) 36 Элиху Аллоҳнинг мислсиз юксаклигини олқишлайди (1–33) Итоаткор фаровон умр кўради, худосизлар эса рад этилади (11–13) «Худога ўхшаш устоз борми?» (22) Аюб Тангрини мадҳ этиши даркор (24) «Аллоҳ ақлимиз етмайдиган даражада буюкдир» (26) Худо ёмғиру чақмоқни назорат қилади (27–33) 37 Табиий кучлар Тангрининг буюклигини ошкор этади (1–24) Аллоҳ ўткинчи инсоннинг ишларини тўхтатиб қўяди (7) «Худонинг ажойиб ишларини диққат ила кузатинг» (14) Тангрининг фаҳм-идрокига инсон ақли етмайди (23) Ҳеч ким ўзини доно ҳисобламаслиги керак (24) 38 Яҳова одамнинг аҳамиятсиз эканини кўрсатади (1–41) «Ерга асос солганимда сен қаерда эдинг?» (4–6) Тангрининг ўғиллари ҳайқириб олқиш айтади (7) Табиат ҳодисалари (8–32) «Осмон қонунлари» (33) 39 Инсон ҳайвонот оламидан бехабар (1–30) Тоғ эчкилари ва буғу (1–4) Ёввойи эшак (5–8) Ёввойи буқа (9–12) Туяқуш (13–18) От (19–25) Лочин ва бургут (26–30) 40 Яҳова Аюбга берган бошқа саволлар (1–24) Аюбнинг айтадиган гапи қолмади (3–5) «Адолатимни шубҳа остига қўймоқчимисан?» (8) Бегемотнинг кучи (15–24) 41 Тимсоҳ (1–34) 42 Аюб Яҳовага жавоб беради (1–6) Учта дўсти ҳукм қилинади (7–9) Яҳова Аюбга барака ёғдиради (10–17) Аюбнинг ўғилларию қизлари (13–15)