Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lfb 5- дарс 18-саҳ.–19-саҳ. 5- х.б.
  • Нуҳнинг кемаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Нуҳнинг кемаси
  • Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
  • Ўхшаш маълумот
  • Нуҳ кема қурмоқда
    Муқаддас Китоб ҳикоялари
  • Буюк тўфон. Ким Худога қулоқ солди? Ким қулоқ солмади?
    Худога қулоқ солиб абадий яшанг
  • У «Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди»
    Мазмунли ҳаёт
  • У билан бирга яна етти киши сақланиб қолди
    Порнография — зиёнсиз вақтичоғликми ёки заҳарми?
Кўпроқ маълумот топинг
Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
lfb 5- дарс 18-саҳ.–19-саҳ. 5- х.б.
Нуҳ ва оиласи кема қуряпти

5- ДАРС

Нуҳнинг кемаси

Вақт ўтиб ер юзида одамлар кўпайди. Уларнинг аксарияти ёмон эди. Ҳатто осмондаги айрим фаришталар ҳам ёмон бўлиб кетишди. Улар осмондаги маконини қолдириб, ер юзига тушишди. Улар нега бундай қилишганини биласизми? Чунки шунда улар инсон қиёфасига кириб, аёлларга уйлана олишарди.

Ўша фаришталар билан аёллардан ўғиллар туғилди. Бу болалар жуда кучли ва зўравон бўлиб улғайди. Улар одамларга озор беришарди. Яҳова эса бундай давом этишига йўл қўя олмасди. Шу боис У тўфон юбориб, ёмон одамларни йўқ қилишга қарор қилди. Тўфон кучли ёмғир ёққанда ҳамма жойни сув босишини англатади.

Нуҳ ва оиласи кема қуряпти ва озиқ-овқат ғамлаяпти

Аммо ўша пайтда бошқалардан ажралиб турадиган бир инсон яшарди. У Яҳовани яхши кўрарди. Унинг исми Нуҳ бўлиб, хотини, Сом, Хом ва Ёфас исмли ўғиллари ҳамда учта келини бор эди. Нуҳ ва оиласи Тўфонда омон қолишлари учун, Яҳова унга улкан кема қуришни буюрди. Кема улкан ёғоч қути шаклида бўлиб, сувда суза оларди. Ҳайвонлар ҳам қутқарилиб қолиши учун Яҳова Нуҳга уларни ҳам кемага олиб киришни буюрди.

Нуҳ шу заҳоти кемани қура бошлади. Нуҳ ва оиласи кемани қуришга тахминан 50 йил вақт сарфлашди. Улар кемани айнан Яҳова айтгандай қилиб қуришди. Бу вақт давомида Нуҳ одамларни Тўфон бўлиши ҳақида огоҳлантириб юрди. Лекин ҳеч ким унга қулоқ солмади.

Охири кемага кирадиган вақт келди. Келинг, сўнг нима бўлганини билиб оламиз.

«Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли ҳозир бўлганида ҳам шундай бўлади». (Матто 24:37)

Саволлар: Нега Яҳова ер юзига Тўфон юборишга қарор қилди? У Нуҳга қандай йўл-йўриқ берди?

Ибтидо 6:1–22; Матто 24:37–41; 2 Бутрус 2:5; Яҳудо 6

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш