Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • wp20 № 1 12–13-саҳ.
  • Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ҳақиқат

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ҳақиқат
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2020
  • Ўхшаш маълумот
  • Худонинг Шоҳлиги тўғрисида Ҳазрати Исо нималарни ўргатганлар?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
  • Худонинг Шоҳлиги ҳақида
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
  • Худонинг Шоҳлиги бошқармоқда
    Абадий ҳаётга олиб борувчи билим
  • Худо Шоҳлиги — бу нима?
    Худо биздан нима талаб қиляпти?
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2020
wp20 № 1 12–13-саҳ.
Коинотда қуёш нури остидаги Ернинг кўриниши

Худонинг Шоҳлиги тўғрисида ҳақиқат

Исо ўз издошларига шундай ибодат қилишни ўргатган: «Осмондаги Отамиз, исминг муқаддас бўлсин. Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин». (Матто 6:9, 10) Худонинг Шоҳлиги — у нима? У қандай ишларни амалга оширади? Нега Худонинг Шоҳлиги келиши ҳақида ибодат қилишимиз керак?

Исо Худо Шоҳлигининг Шоҳи

Луқо 1:31–33: «[Унинг] исмини Исо қўясан. У улуғ бўлади, Худойи Таолонинг Ўғли деб аталади ва Тангри Яҳова унга бобокалони Довуднинг тахтини беради. У Ёқубнинг хонадони устидан шоҳлик қилади ва Шоҳлигининг чеки бўлмайди».

Исо асосан Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилган

Матто 9:35: «Исо барча шаҳарлару қишлоқлар бўйлаб юриб, у ерлардаги ибодатхоналарда таълим берар ва Шоҳлик тўғрисидаги хушхабарни эълон қиларди. Шунингдек, у одамларнинг ҳар турли касалликларию дармонсизликларини даволарди».

Исо шогирдларига Шоҳлик қачон келишини аниқлашга ёрдам берадиган белгини айтган.

Матто 24:7: «Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Бир жойда, кейин бошқа жойда озиқ-овқат етишмовчилиги ва зилзилалар бўлади».

Бугунги кунда Исонинг шогирдлари ер юзи бўйлаб Худонинг Шоҳлиги ҳақида ваъз қилишяпти.

Матто 24:14: «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ҳамма халқларга шаҳодат берилиши учун бутун дунё бўйлаб ваъз қилинади. Ана ўшандагина охират бўлади».

Худонинг Шоҳлиги тўғрисида фактлар

Жойи. Худонинг Шоҳлиги осмонда Худо томонидан ўрнатилган мавжуд ҳукуматдир. (ДОНИЁР 2:44; МАТТО 4:17)

Мақсади. Худонинг Шоҳлиги ер юзини инсонлар учун жаннатмакон уйга айлантиради. Ўшанда улар тинчлик ва уйғунликда умр кечириб, асло касал бўлишмайди ва ўлишмайди. (ЗАБУР 37:11, 29)

Бошқарувчилари: Худо Исони осмонда Шоҳ сифатида бошқариши учун тайинлаган ва унинг ворисдошлари бўладиган 144 000 кишини ер юзидан сотиб олган. (ЛУҚО 1:30–33; 12:32; ВАҲИЙ 14:1, 3)

Фуқаролари. Шоҳлик фуқаролари ер юзида яшайди. Улар Исонинг бошқарувига тайёрлик ила бўйсуниб, Шоҳликнинг қонунларига итоат этишади. (МАТТО 7:21)

Нима учун Исо инсоният устидан бошқаришга энг лаёқатли шахс?

Ер юзида бўлганида Исо қобилиятли ва меҳрибон бошқарувчи бўла олишини исботлаган. Чунки у:

  • камбағаллар учун қайғурган. (ЛУҚО 14:13, 14)

  • порахўрлик ва адолатсизликдан нафратланган. (МАТТО 21:12, 13)

  • табиат кучларини бошқарган. (МАРК 4:39)

  • минглаб одамларни тўйдирган. (МАТТО 14:19–21)

  • касалларга раҳми келган ва дардга чалинган кишиларнинг барига шифо берган. (МАТТО 8:16)

  • ўлган инсонларни тирилтирган. (ЮҲАННО 11:43, 44)

Худонинг Шоҳлиги сизга ҳозир қандай фойда келтиради?

Агар Худо Шоҳлигининг фуқароси бўлсангиз, ҳозирнинг ўзида бахтли ҳаёт кечира оласиз. Мисол учун, Худо Шоҳлигининг фуқаролари:

  • «ҳамма одамлар билан тинчлик сақлашга... интилишади». (ИБРОНИЙЛАРГА 12:14)

  • тинч-тотув оилавий ҳаётдан баҳра олишади, чунки турмуш ўртоқлар бир-бирини севиб, ҳурмат қилишади. (ЭФЕСЛИКЛАРГА 5:22, 23, 33)

  • бахтли ва мазмунли ҳаёт кечиришади, сабаби улар «маънавий нарсаларга чанқоқ». (МАТТО 5:3)

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш