Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • km 3.08 5-саҳ.
  • Долзарб саволлар

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Долзарб саволлар
  • Илоҳий хизматимиз – 2008
  • Ўхшаш маълумот
  • Нега кийинишимиз ва ташқи кўринишимиз аҳамиятга эга?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Кийиниш тарзингиз Худони шарафлаяптими?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2016
  • Юрагингиз бўйсунувчанми?
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2017
  • Йиғилишларимизга нега чиройли кийиниб борамиз?
    Бугунги кунда Тангри Яҳованинг иродасини ким бажаряпти?
Кўпроқ маълумот топинг
Илоҳий хизматимиз – 2008
km 3.08 5-саҳ.

Долзарб саволлар

◼ Байтиллар, Анжуман ва Йиғилиш Залларига ташриф буюрганимизда ташқи кўринишимиз қандай бўлиши лозим?

Барча Байтиллар, Анжуман ва Йиғилиш Заллари Яҳовага бағишланган. Бу бинолар содда қурилган бўлиб, яхши ҳолатда ва ҳар тарафлама тоза тутилади. Уларнинг фарқи ушбу дунёда биз кўрадиган нарсалардан яққолдир. Ва бундай муқаддас жойларга келганлар ҳам, Яҳовага тегишли эканларини ҳамда Унинг иродасини бажаришаётганларини намоён этишлари керак.

«Худонинг хизматкорлари сифатида ўзимизни ҳамма соҳада» шу ҳисобда саранжом-саришта кийиниш ва ташқи кўринишимиз билан ибрат кўрсатамиз (2 Кор. 6:3, 4). Биздан шунингдек адабли бўлиш кутилади. Ташқи кўринишимиз ҳамиша одоб-ахлоқли ва Худонинг хизматчиларига муносиб бўлмоғи лозим. Бу айниқса Нью-Йоркдаги идора маркази ва бошқа филиалларга ташриф буюрганимизда диққатга сазовор.

Ваъзгўйлик хизматида ва йиғилишларга ташриф буюрганимизда кийимимиз иффатли ва покиза бўлиши кераклиги ҳақида «Яҳованинг хоҳишини бажараётган ташкилот» номли китобида қаламга олинган. Ушбу китобнинг 13- бобида бундай сўзларни ўқиймиз: «Унутманг, ахир “Байтил” деган ном “Худонинг уйи” маъносини билдиради. Шунинг учун, Байтилни зиёрат қилаётганимизда ташқи кўринишимиз ва хулқ-атворимиз худди Йиғилиш Залига борганимиздек бўлиши керак» (km 6/07 4- саҳ. 7- х.б. қ.). Бу тартибга ҳам маҳаллий ваъзгўйлар, ҳам узоқдан келган имондошларимиз риоя қилишлари даркор. Шу йўсин ташриф буюрганлар миннатдорлик ҳамда ҳурматни изҳор этишади (Заб. 28:2).

Ориятли кийимимиздан Худодан қўрқишимиз акс этиши муҳим (1 Тим. 2:10). Иффатли ташқи кўринишимиз одамларнинг ҳақ топинишга нисбатан фикрига ижобий таъсир қилади. Минг афсуски айримлар бундай муқаддас жойларни зиёрат қилишга, ўта пала-партиш ёки жа очиқ кийимда келишади. Аслида бундай кийим-кечак Худонинг хизматчиларига умуман тўғри келмайди. Ҳаётимизнинг бу ва бошқа соҳаларида биз юқори ахлоқ меъёрларига мос келмоқчимиз. Зеро бу туфайли Аллоҳнинг халқи ҳамма нарсани Уни улуғлаш учун қилиб, бу дунёдан ажралиб туради (Рим. 12:2; 1 Кор. 10:31).

Хуллас бирор Байтилни зиёрат қилмоқчи бўлсангиз, хоҳ бу режалаштирилган, хоҳ саёҳат қилиб юрганингизда бўлсин, ўзингизга шундай саволлар бериб кўринг: «Менинг кийимим иффатли ва тозами? Бундай кўринишим билан муқаддас жойларни зиёрат қилса бўладими? Шундай кийинганим Аллоҳга ҳурматсизлик кўрсатмаяптими? Менинг ташқи кўринишим бошқаларни хижолатга қўймаяптими ёки қоқинтирмаяптими?» Илойим ташқи кўринишимиз билан доимо «Худонинг таълимотини шарафлайлик» (Титус. 2:10).

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш