Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • ijwbq 127-мақола
  • Қобил кимга уйланган?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Қобил кимга уйланган?
  • Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
  • Ўхшаш маълумот
  • Қобилнинг хотини қаердан пайдо бўлган?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
  • Жаҳлдор бўлиш жуда хавфли
    Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
  • Яхши ва ёмон ўғил
    Муқаддас Китоб ҳикоялари
  • Бизнинг ака-ука ва опа-сингилларимиз ким?
    Улуғ Устозга қулоқ солинг
Кўпроқ маълумот топинг
Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
ijwbq 127-мақола
Қобил ва унинг хотини

Қобил кимга уйланган?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

Қобил илк жуфтликнинг тўнғич фарзанди бўлган ва у сингилларидан бирига ёки яқин қариндошига уйланган. Бундай хулосага Муқаддас Китобда Қобил ва унинг оиласи ҳақида ёзилган баёнотни кўриб чиқиб, келишимиз мумкин.

Қобил ва унинг оиласи ҳақидаги ҳақиқатлар

  • Барча инсонлар Одамато ва Момоҳаводан келиб чиққан. «Бутун ер юзида яшасинлар деб, Худо барча миллатларни бир одамдан [Одаматодан] вужудга келтирди». (Ҳаворийлар 17:26) Одаматонинг хотини Момоҳаво «барча яшаётганларнинг онаси бўлди». (Ибтидо 3:20, изоҳ) Демак, Қобил Одамато ва Момоҳавонинг авлодидан келиб чиққан қизга уйланган.

  • Қобил ва унинг укаси Ҳобил Момоҳавонинг биринчи фарзандлари бўлишган. (Ибтидо 4:1, 2) Қобил укасини ўлдиргани учун қувғунда бўлганида Худога шундай шикоят қилган: «Ким мени учратса, ўлдириши шубҳасиз». (Ибтидо 4:14) У кимдан қўрққан? Муқаддас Китобда Одамато «кўпгина ўғил-қизларнинг отаси бўлгани» ҳақида айтилган. (Ибтидо 5:4) Афтидан, Одамато ва Момоҳавонинг бошқа авлодлари Қобилнинг ҳаётига таҳдид солган бўлиши мумкин.

  • Инсониятнинг илк тарихида қариндош билан турмуш қуриш ғайритабиий бўлмаган. Масалан, садоқатли Иброҳим пайғамбар ҳам ўгай синглисига уйланган. (Ибтидо 20:12) Қобил яшаган даврдан асрлар ўтиб, биринчи марта Мусонинг Таврот китобида қариндош билан оила қуриш тақиқланган эди. (Левилар 18:9, 12, 13) Бундан кўриняптики, илгари қариндош билан қурилган никоҳдан туғилган фарзандлар ҳозиргидай нуқсон билан туғилмаган.

  • Муқаддас Китобдаги Одамато, Момоҳаво ва уларнинг оиласи ҳақидаги баёнот тарихий жиҳатдан аниқ. Одаматодан бошланган насабнома ҳақидаги тафсилотларни нафақат Мусо пайғамбарнинг Ибтидо китобидан, балки тарихчи Эзра ва Луқонинг баёнотларидан ҳам топишимиз мумкин. (Ибтидо 5:3–5; 1 Солномалар 1:1–4; Луқо 3:38) Муқаддас Китоб ёзувчилари Қобил ҳақидаги ҳикояни тарихий воқеа сифатида келтиришади. (Ибронийларга 11:4; 1 Юҳанно 3:12; Яҳудо 11)

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш