Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w23 октябрь 12–17-саҳ.
  • Қай йўсин Яҳова сизни мустаҳкамлайди?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Қай йўсин Яҳова сизни мустаҳкамлайди?
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2023
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • ИБОДАТ ВА ТАДҚИҚ ОРҚАЛИ КУЧГА ЭГА БЎЛИНГ
  • ИМОНДОШЛАР СИЗНИ МУСТАҲКАМЛАЙ ОЛАДИ
  • КЕЛАЖАККА БЎЛГАН УМИДИНГИЗ СИЗНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
  • У хатоларидан сабоқ олган
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • У раҳм-шафқатли бўлишни ўрганди
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • Юнус ва наҳанг балиқ
    Муқаддас Китоб ҳикоялари
  • Юнус мазмуни
    Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2023
w23 октябрь 12–17-саҳ.

43-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

Қай йўсин Яҳова сизни мустаҳкамлайди?

[Яҳова] сизларни мустаҳкам ва кучли қилиб қўяди. (1 БУТР. 5:10)

38-ҚЎШИҚ У сизни мустаҳкамлайди

БУ МАҚОЛАДАa

1. Худо ўтмишдаги содиқ хизматчиларини қай йўсин мустаҳкамлаган?

ХУДОНИНГ КАЛОМИДА кўп ҳолларда садоқатли инсонлар кучли қилиб тасвирланган. Лекин ҳатто уларнинг энг кучлиси доим ҳам ўзини бундай ҳис қилмаган. Масалан, шоҳ Довуд. Баъзида ўзини «тоғдай мустаҳкам» ҳис қилган, гоҳида эса «саросимага тушиб қол»ган. (Заб. 30:7) Шимшўн ҳам Худонинг руҳи таъсирида ниҳоятда кучли бўлган. Худонинг бундай кучи бўлмаса, у кучи кетиб «бошқа одамлардай ожиз бир банда бўлиб» қолишини тушунган. (Ҳак. 14:5, 6; 16:17) Бу садоқатли кишилар мустаҳкам бўлишган, чунки Яҳова уларга куч берган.

2. Нега ҳаворий Павлус ўзини ҳам заиф, ҳам кучли деб айтган? (2 Коринфликларга 12:9, 10)

2 Ҳаворий Павлус ҳам унга Яҳованинг кучи кераклигини тан олган. (2 Коринфликларга 12:9, 10 ни ўқинг.) Кўпчилигимиз каби Павлус ҳам соғлик муаммолари билан курашган. (Галат. 4:13, 14) У ҳам тўғри ишлар қилиш учун курашган. (Рим. 7:18, 19) Баъзан Павлус ташвишланган ва у билан нима бўлишидан қўрққан. (2 Кор. 1:8, 9) Лекин Павлус заиф бўлганида қайта кучга тўлган. Қандай қилиб? Яҳова Павлусга унга етишмаган кучни бериб, уни мустаҳкамлаган.

3. Бу мақолада қайси саволларга жавоб топамиз?

3 Яҳова бизни ҳам мустаҳкамлашни ваъда қиляпти. (1 Бутр. 5:10) Аммо ўз томонимиздан ҳеч нарса қилмай, Унинг кучига эга бўлишни кутмаслигимиз лозим. Масалан, машина мотор туфайли ҳаракатлана олади. Ҳайдовчи уни ҳаракатга келтириш учун газ педалига босиши керак. Худди шундай Яҳова бизга керакли куч беришга тайёр. Аммо ундан фойда олиш учун ўзимиз қадамлар қўйишимиз даркор. Яҳова бизни мустаҳкамлаш учун нималар қиляпти? Бундай кучга эга бўлиш учун нима қилишимиз керак? Муқаддас Китобда тилга олинган учта кишини, яъни Юнус пайғамбар, Исонинг онаси Марям ва ҳаворий Павлусни Яҳова қандай мустаҳкамлаганини кўриб чиқиш орқали бу саволларга жавоб топамиз. Қолаверса, Яҳова ҳозир хизматчиларини қай йўсин мустаҳкамлашда давом этаётганига диққат қаратамиз.

ИБОДАТ ВА ТАДҚИҚ ОРҚАЛИ КУЧГА ЭГА БЎЛИНГ

4. Яҳовадан қай йўсин куч олишимиз мумкин?

4 Яҳовадан куч олишимизнинг бир йўли Унга ибодат қилиш. Ибодатларимизга жавобан Яҳова бизга «инсонларникидан устун турган куч»ни бера олади. (2 Кор. 4:7) Шунингдек, Муқаддас Китобни ўқиб, устида мулоҳаза юритсак мустаҳкам бўла оламиз. (Заб. 86:11) Яҳованинг Каломидаги хабар «кучли таъсирга эга». (Иброн. 4:12) Ибодат қилсангиз ва Муқаддас Китобни ўқисангиз оғир пайтда сабр-бардошли бўлишингиз, қувончни сақлашингиз ҳамда қийин вазифани бажаришингиз учун керакли кучга эга бўласиз. Келинг, Яҳова Юнус пайғамбарни қандай мустаҳкамлаганини кўриб чиқайлик.

5. Нега Юнус пайғамбар кучга муҳтож эди?

5 Юнус пайғамбар кучга муҳтож бўлган. Юнус Яҳова унга берган оғир вазифани ташлаб қочиб кетган. Натижада кучли бўрон бўлганида, у ва кемадаги бошқалар ўлишига сал қолган. Юнусни кемадан улоқтиришганида у умрида ҳеч қачон бўлмаган жойда, яъни катта балиқнинг қорнида зулматда бўлиб қолган. Сизнингча, у ўзини қандай ҳис қилган? У ерда ўлиб кетаманми, деб ўйлаганми? Юнус Яҳова ундан воз кечди деган фикрга борганми? Ҳойнаҳой, у қаттиқ хавотирланган.

Расмлар тўплами. 1. Юнус балиқнинг қорнида сидқидилдан ибодат қиляпти. 2. Биродар хонасида сидқидилдан ибодат қиляпти. Ёнида Муқаддас Китоб ва телефони билан қулоқчинлари турибди.

Қийинчиликка дуч келганимизда Юнус пайғамбар каби нима туфайли кучга тўла оламиз? (6–9-хатбошиларига қаранг.)

6. Юнус балиқнинг қорнида бўлганида нима туфайли кучга тўлган? (Юнус 2:1, 2, 7)

6 Юнус балиқнинг қорнида ёлғиз бўлганида кучли бўлиш учун нима қилган? Биринчидан, ибодат қилган. (Юнус 2:1, 2, 7 ни ўқинг.) Гарчи у Яҳовага итоатсизлик қилган бўлса-да, унинг тавба қилиб, камтаринлик ила қилган ибодатини У эшитишига амин эди. Юнус оятлар устида ҳам фикр юритган. Нега бундай айта оламиз? Юнус 2-бобда унинг ибодати ёзилган. У Забур саноларида ишлатилган кўп сўз ва ибораларни қўллаган. (Масалан, Юнус 2:2, 5 ни Забур 69:1; 86:7 билан солиштиринг.) Шуниси аниқки, у бу оятларни яхши билган. Оғир пайтда Юнус улар устида фикр юритиб, Яҳова унга ёрдам беришига амин бўлган. Сўнг қуруқликка чиққанида кейинги топшириқни қабул қилиб, уни бажаришга тайёр бўлган. (Юнус 2:10–3:4)

7, 8. Тайвандаги биродар қийин пайтда қандай қилиб мустаҳкамланган?

7 Турли қийинчиликларга дуч келганимизда Юнуснинг мисоли бизга ёрдам бера олади. Мисол учун, Тайванда яшовчи Зимминb биродаримиз жиддий соғлик муаммолари билан курашади. Бунинг устига у Яҳованинг Шоҳиди бўлгани учун оила аъзолари уни кучли таъқиб қилади. У ибодат ҳамда тадқиқ қилиш орқали кучга эга бўлган. Зиммин: «Гоҳида муаммо туғилганида шахсий тадқиқ қилишга қўлим бормайди»,— деди. Бироқ у таслим бўлмади. Зиммин яна қуйидагича бўлишди: «Аввало Яҳовага ибодат қиламан, сўнг қулоқчинларни тақиб, ҳамду сано қўшиқларини тинглайман. Баъзида тинчликни ҳис қилмагунимча уларни паст овозда куйлайман. Кейин шахсий тадқиқ қилишни бошлайман».

8 Шахсий тадқиқ Зимминга кутилмаган йўллар орқали куч берган. Мисол учун, у жиддий операциядан кейин тикланаётганида ҳамшира унинг қонида эритроцитлар (қизил қон таначалари) камлиги учун унга қон қуйилиши кераклигини айтган. Операциядан бир кеча олдин Зиммин худди шундай операция қилинган опамиз ҳақида ўқиганди. Унинг қонидаги эритроцитлар Зимминникидан ҳам камроқ бўлган, лекин у қон қуйилишига рози бўлмаган ва охири оёққа туриб кетган. Бу воқеа биродаримизга садоқатли бўлиб қолишга кўмаклашган.

9. Қийинчилик дастидан хавотирланаётган бўлсангиз нима қила оласиз? (Расмларга ҳам қаранг.)

9 Синов пайтида ташвишланганингизда, аниқ ибодат қилиш сиз учун қийинми? Ёки тадқиқ қилиш учун ўзингизни ҳолсиз ҳис қиласизми? Ёдингизда бўлсин, сизнинг вазиятингизни Яҳова жуда яхши тушунади. Ҳатто қисқа ибодат қилсангиз ҳам Яҳова сиз муҳтож бўлган нарсани беришига амин бўлинг. (Эфес. 3:20) Агар жисмонан ёки ҳиссан азоб чекаётган бўлсангиз ва ўқиш, тадқиқ қилиш қийин бўлса, Муқаддас Китобнинг ёки унга асосланган адабиётларнинг аудиоёзувларини тинглашингиз мумкин. Шунингдек, jw.org сайтидаги тароналарни тинглашни ва видеоларни томоша қилишни фойдали деб биларсиз. Ибодат қилиш ва Яҳова тақдим этаётган маънавий озуқадан жавоб излаш орқали У сизни мустаҳкамлашини сўраган бўласиз.

ИМОНДОШЛАР СИЗНИ МУСТАҲКАМЛАЙ ОЛАДИ

10. Имондошларимиз бизни қандай мустаҳкамлайди?

10 Яҳова бизни мустаҳкамлаш учун биродару опа-сингиллардан фойдаланиши мумкин. Синовга дуч келганимизда ёки қийин вазифани бажараётганимизда улар биз учун «яхшигина тасалли» бўла олишади. (Колос. 4:10, 11) Айниқса «оғир дамда» дўстларга муҳтожмиз. (Ҳик. 17:17) Ўзимизни заиф ҳис қилганимизда имондошлар бизга жисмонан, ҳиссан ва маънан кўмаклаша олишади. Келинг, Исонинг онаси Марямни бошқалар қай йўсин мустаҳкамлаганига эътибор қаратайлик.

11. Нега Марям кучга муҳтож бўлган?

11 Марям уни мустаҳкамлашларига муҳтож эди. У фаришта Жаброилдан муҳим вазифа олганида, ҳойнаҳой, жуда ҳаяжонланган. Ўшанда Марям турмуш қурмаган бўлса-да, фаришта унга ҳомиладор бўлишини айтган. Бунинг устига, у ҳали фарзанд тарбияламаган. Лекин ундан бўлажак Масиҳга ғамхўрлик қилиш кутилган. Марям ҳеч қачон жинсий яқинликда бўлмаган. Хўш, унда ҳомиладор бўлиб қолганини қаллиғи Юсуфга қандай тушунтирган? (Луқо 1:26–33)

12. Марям муҳтож бўлган кучга қай йўсин эга бўлган? (Луқо 1:39–45)

12 Марям оғир ва ноёб вазифани бажариш учун қаердан куч олган? У бошқалардан ёрдам сўраган. Мисол учун, Жаброилдан бу вазифаси ҳақида қўшимча маълумот сўраган. (Луқо 1:34) Кўп ўтмай, у Яҳудонинг «тоғли ҳудуд»идан йўл юриб Элисабетникига борган. У ерга бориб у тўғри иш қилган. Элисабет уни мақтаган. Яҳова Элисабетни илҳомлантиргани учун у Марямнинг туғилмаган ўғли ҳақидаги далдали башоратни айтган. (Луқо 1:39–45 ни ўқинг.) Марям Яҳова «қўли билан қудратли ишлар қилди» деган. (Луқо 1:46–51) Яҳова Жаброил ва Элисабет орқали Марямни мустаҳкамлаган.

13. Боливиядаги опамиз имондошлардан ёрдам сўраганида нима юз берди?

13 Марямнинг вазиятида бўлганидек имондошларимиз бизни ҳам мустаҳкамлай олишади. Боливиядаги Дасури исмли опамиз уни мустаҳкамлашларига муҳтож бўлган. Унинг отаси давосиз касалликка йўлиққан ва уни касалхонага ётқизишганида, унга ғамхўрлик қилишни ўз зиммасига олган. (1 Тим. 5:4) Дасурига доим ҳам осон бўлмаган. У шундай деди: «Ўзимни тез-тез бошқа кучим қолмагандай ҳис қилардим». У бошқалардан ёрдам сўраганми? Бошида бундай қилмаган. У қуйидагича бўлишди: «Имондошларни безовта қилишни истамагандим. Яҳова мен муҳтож бўлган ёрдамни беради, деб ҳисоблардим. Кейин ўйлаб қарасам ўзимни бошқалардан олиб қочиб, муаммоларимни якка ўзим ҳал қилишга уринган эканман». (Ҳик. 18:1) Дасури вазияти ҳақида бир-иккита дўстига ёзишга қарор қилган. «Имондошларимиз мени қанчалик қўллаб-қувватлаганини сўз билан таърифлаш қийин. Улар касалхонага овқат олиб келишарди ва Муқаддас Китобдаги оятлар билан менга тасалли беришарди. Ёлғиз эмаслигимизни ҳис қилиш ниҳоятда ёқимли. Биз Яҳованинг катта оиласига — сизга ёрдам қўлини чўзишга, сиз билан бирга йиғлашга ва биргаликда курашишга тайёр бўлган оилага тегишлимиз»,— деб айтди у.

14. Нега оқсоқолларнинг ёрдамини қабул қилишимиз лозим?

14 Яҳова бизга оқсоқоллар орқали ҳам куч беради. Ушбу ҳадялар сифатидаги инсонлардан фойдаланиб, У бизни мустаҳкамлаши ва тасалли бериши мумкин. (Ишаё 32:1, 2) Шу боис ташвишлар гирдобида қолганда, хавотирларингизни улар билан бўлишинг. Оқсоқоллар сизга ёрдам таклиф қилганида буни миннатдор бўлиб қабул қилинг. Улар орқали Яҳова сизни кучли қилиши мумкин.

КЕЛАЖАККА БЎЛГАН УМИДИНГИЗ СИЗНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

15. Барча масиҳийлар қандай умидни қадрлайди?

15 Муқаддас Китобга асосланган умидимиз бизни кучли қилиши мумкин. (Рим. 4:3, 18–20) Масиҳийлар сифатида абадий яшашдек ажойиб умидимиз бор. Баъзиларимиз ер юзида тикланган жаннатда яшаш, айримларимиз эса Самовий Шоҳликда бошқариш умидига эгамиз. Умидимиз қийинчиликлар пайтида бардошли бўлиш, хушхабарни ваъз қилиш ва жамоатдаги турли вазифаларни бажариш учун бизни мустаҳкамлайди. (1 Салон. 1:3) Бу умид ҳаворий Павлусни ҳам мустаҳкамлаган.

16. Нима учун ҳаворий Павлус кучга муҳтож эди?

16 Павлус кучга муҳтож эди. У коринфликларга йўллаган мактубида ўзини лойдан ясалган идишга ўхшатган. У «сиқувга олинган», нима қилишни билмаган, «таъқиб» қилинган ҳамда «уриб» қулатилган. Унинг ҳаёти хавф остида бўлган. (2 Кор. 4:8–10) Павлус бу сўзларни ёзганида учинчи ваъзгўйлик сафарида бўлган. У ўша пайтда олдинда уни нималар кутаётганини ҳатто хаёлига ҳам келтирмагандир. Кейинчалик у одамлар тўдаси томонидан калтакланган, ҳибсга олинган, кема ҳалокатига учраган ва қамоққа ташланган.

17. Павлусга қийин пайтда бардошли бўлишга нима ёрдам берган? (2 Коринфликларга 4:16–18)

17 Павлус умидга кўз тикиб сабр-бардошли бўлиш учун куч топган. (2 Коринфликларга 4:16–18 ни ўқинг.) У Коринфдаги имондошларига ҳатто жисмоний танаси «сўлиб бораётган бўлса-да», бу уни тушкунликка туширишига йўл қўймаслигини айтган. Павлус келажагига кўз тиккан. У осмонда тоабад яшаш умидини «беқиёс шараф» деб билган ва дуч келган ҳар қандай қийинчиликка арзийди деб ҳисоблаган. Павлус ушбу умид ҳақида фикр юритган ва натижада кундан-кунга янгиланганини ҳис қилган.

18. Қандай қилиб умид Тихомир ва унинг оиласини мустаҳкамлади?

18 Болгарияда яшовчи Тихомир биродар умиди туфайли кучга тўляпти. Бир неча йил олдин унинг укаси биродар Здравко бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Тихомир фожиадан кейин бир қанча вақт давомида жуда қаттиқ қайғурган. У ва унинг оиласи тирилиш қандай бўлишини тасаввур қилишган. Тихомир шундай тушунтирди: «Мисол учун, биз Здравкони қаерда учратишимизни, нима пишириб беришимизни ва у қайтиб келса, биринчи ўтиришимизга кимни таклиф қилишимизни ва охирги кунлар ҳақида нималарни айтиб беришимизни муҳокама қиламиз». Тихомирнинг айтишича, умидга кўз тикиш оила аъзоларига бардошли бўлишга ва укаси тириладиган кунни кутишга кўмаклашяпти.

Қулоғи эшитмайдиган синглимиз имо-ишора тилида «Янги дунё яқин!» номли мусиқали видеони томоша қилиб, янги дунёда ҳаёт қандай бўлиши борасида мулоҳаза юритяпти. У ўзини виолончелда ўйнаётгандай ва бошқа мусиқачилар билан бирга эканини тасаввур қиляпти.

Янги дунёда ҳаётингиз қандай бўлишини тасаввур қиласизми? (19-хатбошига қаранг.)c

19. Умидингиз сусаймаслиги учун нима қила оласиз? (Расмга ҳам қаранг.)

19 Қай йўсин умидингизни мустаҳкамлай оласиз? Мисол учун, агар ер юзида абадий яшашга умид қилаётган бўлсангиз, Муқаддас Китобда жаннат ҳақида нималар ёзилганини ўқинг ва улар устида мулоҳаза юритинг. (Ишаё 25:8; 32:16–18) Янги дунёда ҳаёт қандай бўлишини кўз олдингизга келтиринг. Ўзингизни ҳам у ерда тасаввур қилинг. Яна кимларни кўряпсиз? Қандай товушларни эшитяпсиз? Нималарни ҳис қиляпсиз? Янада ёрқинроқ тасаввур қилиш учун адабиётларимиздан жаннат тасвирланган расмларни томоша қилинг. Ёки «Янги дунё яқин», «Жаннат яқиндир» ва «Чин тинчлик» каби мусиқали видеоларни томоша қилинг. Агар янги дунёга бўлган умидимизни доим ёдимизда сақласак, муаммоларимиз биз учун «енгил ва қисқа муддатли» бўлади. (2 Кор. 4:17) Яҳова ато этаётган ушбу умид орқали сизни кучли қилиб қўяди.

20. Ҳатто заиф бўлсак ҳам, қай йўсин кучга эга бўлишимиз мумкин?

20 Ҳатто заиф бўлганимизда «Аллоҳ бизга куч беради». (Заб. 108:13) Яҳова сизни мустаҳкамлаш учун керакли барча нарсани бериб келган. Шундай экан, бирон вазифани бажариш, қийинчилик пайтида бардошли бўлиш ёки қувончни сақлаб қолиш учун ёрдамга муҳтож бўлганингизда сидқидилдан ибодат ва тадқиқ қилиш орқали Яҳовадан йўл-йўриқ изланг. Имондошларингиз далда берганида буни қабул қилинг. Умидингизни тирик сақланг. Шунда «қувонч ва сабр-тоқат билан охиригача дош беришингиз учун, Худо буюк қудрати ила сизларга куч-қувват ато этади». (Колос. 1:11)

  • Ибодат ва тадқиқ...

  • Имондошлар...

  • Келажакка бўлган умид...

ОРҚАЛИ ҚАЙ ЙЎСИН КУЧГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН?

33-ҚЎШИҚ Ғам-ташвишингни Яҳовага ташла

a Бу мақола қийинчилиги туфайли ҳаддан ташқари ташвишланаётган ёки вазифасини уддалашга қийналаётганларга ёрдам беради. Яҳова бизни қандай мустаҳкамлашини ва Унинг ёрдамини олиш учун нима қилишимиз мумкинлигини билиб оламиз.

b Баъзи исмлар ўзгартирилган.

c РАСМГА ШАРҲ. Қулоғи эшитмайдиган синглимиз Муқаддас Китобдаги ваъдалар борасида фикр юритяпти ва янги дунёда ҳаёти қандай бўлишини тасаввур қилиш учун мусиқали видеони томоша қиляпти.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш