Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lff 14- дарс- параграфлар 1–7 нуқталар
  • Қай йўсин топинишимиз Худога маъқул келиши мумкин?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Қай йўсин топинишимиз Худога маъқул келиши мумкин?
  • Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
  • ХУЛОСА
  • ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
  • Ҳақ топиниш қувончингизга қувонч қўшади
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2022
  • Қай йўсин Яҳова Шоҳидларининг йиғилишлари сизга фойда келтириши мумкин?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Қандай топиниш Худога маъқул?
    Абадий ҳаётга олиб борувчи билим
  • Худога маъқул топиниш
    Муқаддас Китоб ҳақиқатлари
Кўпроқ маълумот топинг
Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
lff 14- дарс- параграфлар 1–7 нуқталар
14- дарс. Яҳованинг Шоҳидлари ва бошқалар йиғилишда ҳамду сано куйлаяпти.

14- ДАРС

Қай йўсин топинишимиз Худога маъқул келиши мумкин?

Босма нашри
Босма нашри
Босма нашри

Олдинги дарсдан кўрганимиздай, ҳамма динлар ҳам Худога маъқул эмас. Аммо Яратувчимизга Уни мамнун қиладиган тарзда топинишимиз мумкин. Унга маъқул келадиган «топиниш» нима дегани? (Ёқуб 1:27) Муқаддас Китобда бу ҳақда нима дейилганига диққат қаратинг.

1. Худога маъқул тарзда топинишни қандай ўрганишимиз мумкин?

Буни Каломдан билиб олсак бўлади. Исо Худога шундай деган: «Сенинг каломинг — ҳақиқат». (Юҳанно 17:17) Баъзи динлар Худонинг илҳомлантирилган Каломидаги, яъни Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни назарига илмаяпти. Улар уни инсоний таълимоту урф-одатлар билан алмаштиряпти. Лекин Яҳова амрларини «бекор қилаётганлардан» мамнун эмас. (Марк 7:9 ни ўқинг.) Топинишимиз Каломга асосланса ва ундаги маслаҳатларга амал қилсак, Худони қувонтирамиз.

2. Яҳовага қай йўсин топинишимиз керак?

Фақат Яҳовага топинишимиз даркор. Чунки У Яратувчимиздир. (Ваҳий 4:11) Бу ҳеч қандай бут, тасвир ва санамдан фойдаланмай, фақат Худони севиш ва Унга топиниш кераклигини англатади. (Ишаё 42:8 ни ўқинг.)

Топинишимиз «муқаддас, Худога маъқул келадиган» бўлиши даркор. (Римликларга 12:1) Бу Унинг ахлоқий меъёрлари бўйича яшашимиз кераклигини билдиради. Масалан, Яҳовани севадиганлар Унинг никоҳ борасидаги меъёрларини қадрлайди ва уларга амал қилади. Улар зарарли одатлардан, масалан, тамаки, нос ва чилим чекишдан ёки гиёҳванд моддалардан нотўғри фойдаланишдан ё спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишдан қочадиa.

3. Нега Яҳовага имондошлар билан бирга топинишимиз керак?

Ҳар ҳафтадаги учрашувларимиз «жамоат ичра... Яҳовани мадҳ этиш» имконини беради. (Забур 111:1, 2) Бунинг бир йўли Тангрига мадҳлар, яъни ҳамду санолар куйлаш. (Забур 104:33 ни ўқинг.) Яҳова йиғилишларга боришимизни истайди, чунки У бизни севади ва улар бизга ҳаётдан тоабад завқланишимизга ёрдам беришини билади. Ўзаро далда бериш учун йиғилганимизда фойда оламиз.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Тасвирлардан фойдаланиб топинишни Яҳова нега маъқул кўрмаслигига эътибор беринг. Худони мадҳ этишимиз мумкин бўлган муҳим йўлларни билиб олинг.

4. Топинишимизда тасвирлардан фойдаланмаслигимиз керак

Бундай қилиш Худони ранжитишини қаердан биламиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

ВИДЕО: «Худо топинишда тасвирлардан фойдаланишни маъқуллайдими?» (3:26)

Расмлар тўплами: 1. Бир киши овқат устида бутга ибодат қиляпти. 2. Бир киши тасбеҳ ушлаб бокира Марямнинг ҳайкали олдида дуо қиляпти.
  • Қадимда Худонинг баъзи хизматчилари бутдан фойдаланиб Унга топинмоқчи бўлганида, нима юз берган?

Баъзилар топинишда бутдан фойдаланиб, ўзини Худога яқинроқ ҳис этишни истайди. Бироқ бундай қилиш аслида уларни Худога яқинлаштирадими? Чиқиш 20:4–6 ва Забур 106:35, 36 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Одамлар Худога топинишда қандай нарсалар ёки тасвирлардан фойдаланганини кўргансиз?

  • Тасвирлардан фойдаланишга нисбатан Яҳованинг муносабати қандай?

  • Сизнингча, топинишимизда тасвирлардан фойдаланиш тўғри бўлармиди? Нега бундай фикрдасиз?

5. Фақат Яҳовага топиниш бизни сохта ғоялардан озод қилади

Яҳовага маъқул тарзда топиниш қай йўсин бизни сохта ғоялардан озод қилиши мумкинлигини билиб олинг. ВИДЕОНИ томоша қилинг.

ВИДЕО: «Ҳақиқат мени озод қилди» (5:16)

Забур 91:14 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳовага бўлган севгимизни фақат Унга топиниш орқали кўрсатганимизда, У биз учун нима қилишни ваъда беряпти?

6. Йиғилишларда Худога топинамиз

Йиғилишларда шарҳ берганда ва ҳамду сано куйлаганда, Яҳовани мадҳ этамиз ва бир-биримизни мустаҳкамлаймиз. Забур 22:22 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Йиғилишларда шарҳларни эшитиш сизга ёқадими?

  • Сиз ҳам шарҳ беришни хоҳлармидингиз?

Расмлар тўплами. Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётган бир аёл Худога маъқул тарзда топинишга ўрганяпти. 1. У йиғилишда Худога ҳамду-сано куйлаяпти. 2. У йиғилишда шарҳ беряпти. 3. У бир аёлга ва унинг қизига Муқаддас Китобга асосланган видеони кўрсатяпти.

7. Билиб олаётганларимизни бошқаларга айтганимизда, Яҳова мамнун бўлади

Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларни бошқалар билан бўлишишнинг кўпгина имкониятлари бор. Забур 9:1 ва 34:1 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Муқаддас Китобдан билиб олган қайси фикрни бошқа кишига айтиб бермоқчисиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Ҳар бир инсон Худога қандай топинишни ўзи ҳал қилади».

  • Сиз нима деб ўйлайсиз?

ХУЛОСА

Фақат Яратувчимизга топиниш, Уни йиғилишларда мадҳ этиш ва билиб олаётганларимизни бошқалар билан бўлишиш орқали Уни мамнун қиламиз.

Такрорлаш

  • Қай йўсин Худога маъқул тарзда топинишни ўрганишимиз мумкин?

  • Нега фақат Яҳовага топинишимиз лозим?

  • Нима учун Худони мамнун қилишни истаганлар билан бирга топинишимиз керак?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

«Бундан буён бутларга сиғинмайман» таржимаи ҳолидан қай йўсин бир аёл бутпарастликдан озод бўлгани ҳақида ўқиб кўринг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» 1 июль, 2011)

Жамоатда шарҳ беришингизга нима кўмаклашиши мумкинлигини билиб олинг.

«Жамоат ичра Тангри Яҳовага ҳамду сано айтинг» («Қўриқчи минораси» январь, 2019)

Йиғилишларга бориш осон кечмаган бўлса-да, қай йўсин бир йигит улардан фойда олганига диққат қаратинг.

«Яҳова менга ғамхўрлик қилди» 3:07

Кўпларнинг фикрича, хоч христиан олами билан боғлиқ. Топинишда ундан фойдаланишимиз керакми?

«Нега топинишда хочдан фойдаланмайсиз?» (Веб-мақола)

a Бу мавзулар кейинги дарсларда кўриб чиқилади.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш