Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lff 33- дарс- параграфлар 1–6 нуқталар
  • Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?
  • Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
  • ХУЛОСА
  • ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
  • Худонинг Шоҳлиги нима?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Худонинг Шоҳлиги — у нима?
    Муқаддас Китоб таълимотлари
  • Худонинг Шоҳлиги — У нима?
    Муқаддас Китоб ҳақиқатлари
  • Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2020
Кўпроқ маълумот топинг
Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
lff 33- дарс- параграфлар 1–6 нуқталар
33- дарс. Одамлар ер юзидаги жаннатда.

33- ДАРС

Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширади?

Босма нашри
Босма нашри
Босма нашри

Худонинг Шоҳлиги аллақачон бошқаряпти. Яқинда у ер юзида катта ўзгаришларни амалга оширади. Келинг, бу Шоҳлик бошқаруви остида эга бўлишингиз мумкин бўлган айрим баракаларни кўриб чиқамиз.

1. Қай йўсин Худонинг Шоҳлиги ерда тинчлик ва адолатни ўрнатади?

Худо Шоҳлигининг Шоҳи Исо Масиҳ Армагеддон жангида ёвуз инсонларни ва ҳукуматларни йўқ қилади. (Ваҳий 16:14, 16) Ўшанда Муқаддас Китобдаги: «Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади»,— деган башорат тўлиқ амалга ошади. (Забур 37:10) Исо Шоҳлик орқали ернинг ҳар бир қисмида тинчлик ва адолат бўлишига ғамхўрлик қилади. (Ишаё 11:4 ни ўқинг.)

2. Ер юзида Худонинг иродаси амалга ошганда ҳаёт қандай бўлади?

Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида «одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29) Ер юзидаги ҳар бир инсон одил бўлишини ва барча Тангри Яҳовани ҳамда бир-бирини севишини тасаввур қилинг. Ҳамма соғ бўлиб, абадий яшайди.

3. Ёвузлар йўқ қилингач, Худонинг Шоҳлиги нималар қилади?

Ёвузлик йўқ қилингач, Исо Шоҳ сифатида 1 000 йил бошқаради. Ўшанда Исо ва у билан бошқарадиган 144 000 киши ердаги одамлар мукаммалликка эришишига ёрдам беради. Минг йилликнинг охирида ер гўзал жаннатга айланади ва барча Яҳованинг қонунларига бўйсуниб яшаётгани учун бахтиёр бўлади. Кейин эса Исо Шоҳликни Отаси Яҳовага қайтаради. Шунда Худонинг исми ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ «муқаддас бўлади». (Матто 6:9, 10) Яҳова фуқаролари ҳақида ғамхўрлик қиладиган ажойиб Ҳукмдор экани исботланади. Сўнг Яҳова Шайтонни, жинларни ва ҳукмдорлигига қарши чиққан барчани йўқ қилади. (Ваҳий 20:7–10) Худонинг Шоҳлиги барпо этган мукаммал шароитлар абадий давом этади.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Худо Самовий Шоҳлик орқали барча ваъдаларини амалга оширишига ишонишимиз мумкинлигига эътибор қаратинг.

4. Худонинг Шоҳлиги инсоний ҳукуматларга чек қўяди

«Инсоннинг инсон устидан ҳукмронлик қилаётгани фақат зиён келтиради». (Воиз 8:9) Яҳова Шоҳлиги орқали бу адолатсизликка нуқта қўяди.

Дониёр 2:44 ва 2 Салоникаликларга 1:6–8 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Яҳова ҳамда Унинг Ўғли Исо Масиҳ инсоний ҳукуматлар ва уларни қўллаб-қувватлаётганларни нима қилади?

  • Яҳова ҳамда Исо тўғрисида билиб олганларингиз улар адолат ва ҳаққоният ила йўл тутишларига сизни қандай ишонтиряпти?

Исо самовий Шоҳ сифатида жаннатда ер юзи устидан бошқаряпти.

5. Исо энг аъло Шоҳ

Худо Шоҳлигининг Шоҳи сифатида Исо ер юзидаги фуқароларига фойда келтириш ниятида кўп ишларни амалга оширади. ВИДЕОНИ томоша қилинг ва Исо одамларга ёрдам бериш учун хоҳиши ва Худо берган кучи борлигини қандай кўрсатгани ҳақида билиб олинг.

ВИДЕО: «Исо Худонинг Шоҳлиги орқали нималарни амалга оширишини кўрсатди» (1:13)

Исо ерда бўлганида Худонинг Шоҳлиги нималарни амалга оширишини кўрсатган. Қуйида келтирилган баракаларнинг қайсиларини айниқса кутяпсиз? Ушбу баракалар ҳақидаги оятларни ўқинг.

ИСО ЕР ЮЗИДА БЎЛГАНИДА...

ИСО ОСМОНДАН ТУРИБ...

  • табиат кучларини бошқарган. (Марк 4:36–41)

  • ер юзидаги атроф-муҳит муаммоларини ечади. (Ишаё 35:1, 2)

  • минглаб одамларни мўъжизавий тарзда тўйдирган. (Матто 14:17–21)

  • озиқ-овқат етишмовчилигига чек қўяди. (Забур 72:16)

  • кўпларни даволаган. (Луқо 18:35–43)

  • барча мукаммал соғлиққа эга бўлишига ғамхўрлик қилади. (Ишаё 33:24)

  • одамларни тирилтирган. (Луқо 8:49–55)

  • ўлганларни ҳаётга қайтаради ва ўлим бошқа бўлмайди. (Ваҳий 21:3, 4)

6. Худонинг Шоҳлиги ажойиб келажакка асос солади

Яҳова ушбу Шоҳлик орқали инсонларга нисбатан илк ниятини тўлиқ амалга оширади. Улар ердаги жаннатда абадий яшайди. ВИДЕОНИ томоша қилинг ва Яҳова Ўғли Исо орқали ниятини қандай амалга оширишини билиб олинг.

ВИДЕО: «Ҳайратомуз келажакка бир лаҳзали назар» (4:38)

Забур 145:16 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳова «ҳар бир тирик жоннинг истагини қондиришини» билишдан нимани ҳис қиляпсиз?

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Барча бир ёқадан бош чиқарса, дунёнинг муаммолари ҳал бўлади».

  • Ҳукуматлар бартараф эта олмаётган қайси муаммоларни Худонинг Шоҳлиги ҳал қилади?

ХУЛОСА

Худонинг Шоҳлиги кўзланган мақсадни амалга оширади. У бутун ер юзини жаннатга айлантиради. Яҳовага топинадиган яхши одамлар у ерда абадий яшайди.

Такрорлаш

  • Қай йўсин Самовий Шоҳлик Худонинг исмини муқаддас қилади?

  • Бу Шоҳлик Муқаддас Китобдаги ваъдаларни амалга оширишига нега ишонишимиз мумкин?

  • Худонинг Шоҳлиги келтирадиган қайси баракаларни айниқса интиқиб кутяпсиз?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Армагеддон нимани англатишини билиб олинг.

«Армагеддон жанги нима?» (Веб-мақола)

Исонинг минг йиллик бошқаруви давомида ва унинг охирида қандай воқеалар юз беришини ўқиб кўринг.

«Буюк мусибат нима дегани?» (Веб-мақола)

Оила аъзолар жаннатда бирга бўладиган вақтни қандай тасаввур қилиши мумкинлигига аҳамият беринг.

«Ўзингизни жаннатда тасаввур қилинг» 1:50

«Мени кўп саволлар безовта қиларди» номли мақоладан сиёсатга қарши чиққан бир киши билмоқчи бўлган саволларининг жавобини қандай топгани ҳақида билиб олинг.

«Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» («Қўриқчи минораси» bp 118, 2012)

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш