Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w08 15.2. 3–7-саҳ.
  • Худованд Яҳова доимо кўз олдингизда бўлсин

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Худованд Яҳова доимо кўз олдингизда бўлсин
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Яҳова ибодатларимизга жавоб беради
  • Худога тўлиқ итоат қилинг
  • Доимо Яҳовага таянинг
  • Муқаддас руҳ ёрдами
  • Сарвари Олам Яҳовани доимо шарафланг
  • Рут ва Наима
    Муқаддас Китоб ҳикоялари
  • Рут ва Наима
    Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
  • «Яҳова... руҳан эзилганларни... қутқаради»
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2020
  • Бир-бирингизга меҳр-садоқат кўрсатишда давом этинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2021
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
w08 15.2. 3–7-саҳ.

Худованд Яҳова доимо кўз олдингизда бўлсин

Худовандни доим кўз олдимда кўраман. ЗАБ. 15:8

1. Аллоҳнинг Каломида ёзилгани бизни нимага чорламоқда?

ХУДОВАНД одамлар билан қандай муносабат қилгани ҳақида Аллоҳнинг Каломида қойилмақом тарзда ёзилган. Бу китобдан Аллоҳнинг ниятларида иштирок этган кўп одамлар тўғрисида ўқишимиз мумкин. Уларнинг айтгану қилганлари шунчаки бадиий асар тариқасида эмас, балки бизни Худога яқинлаштириш учун баён этилган (Ёқб. 4:8).

2, 3. Забур 15:8- оятидаги сўзларни қандай тушуниш керак?

2 Иброҳим, Соро, Мусо, Рут, Довуд, Эстер, Павлус ва бошқа таниқли кишилардан талайгина нарсани ўрганиб олишимиз мумкин. Бироқ унчалик машҳур бўлмаган кишилар ҳақидаги ҳикоялар ҳам, бизга фойда келтириши тайин. Ушбу одамларнинг ҳаёти устидан чуқур мулоҳаза юритсак, қуйидаги сўзларга биноан йўл тутамиз: «Худовандни доим кўз олдимда кўраман, У ўнг томонимда бўлгунча тебранмасман» (Заб. 15:8). Бу сўзларни қандай тушунса бўлади?

3 Қадимда аскар одатда ўнг қўлида қилич, чап қўлида эса қалқон ушларди ва шунинг учун унинг ўнг томони ҳимоясиз қоларди. Бундай пайтда у, ўнг томонида жанг қилаётган дўстига таянарди. Бунга ўхшаб, агар Яҳова Таоло ёдимизда бўлса ва Унинг иродасини бажарсак, У Ўзи бизни ҳимоялайди. Хуллас келинг, ‘Худовандни доим кўз олдимизда кўришга’ кўмаклашадиган ва имонимизни мустаҳкамроқ қила оладиган Муқаддас Китоб мисолларини кўриб чиқайлик.

Яҳова ибодатларимизга жавоб беради

4. Худо ибодатларга жавоб беришини қайси мисол кўрсатмоқда?

4 Агар Яҳова доим кўз олдимизда бўлса, У ибодатларимизга жавоб беради (Заб. 64:3; 65:19). Буни масалан, Иброҳим Халилуллоҳнинг бош хизматкори бўлмиш Илъазарнинг мисолидан кўрамиз. Ўғли Исҳоққа худотарс хотин излаш учун, Иброҳим Месопотамияга эҳтимол ўша хизматкорини юборгандир. Илъазар ибодатда Худонинг раҳбарлигини сўради ва Ривқо исмли қиз унинг туяларига сув берганида, Худо ибодатига жавоб берганини пайқади. Илъазарнинг ибодати самимий бўлгани сабаб, Парвардигор Яҳова Исҳоқ учун севимли хотин топиб беришига ёрдам берди (Ибт. 24:12–14, 67). Дарҳақиқат, Иброҳимнинг хизматкори ўзгача вазифани бажарган. Лекин Яҳова Таоло бизнинг ҳам ибодатларимизни эшитишига амин бўлишимиз керак эмасми?!

5. Нимага ҳатто ичимизда айтилган қисқа ибодат ҳам ижобат бўлади, дея оламиз?

5 Баъзан ибодатларимиз қисқа ҳам бўлиши мумкин. Бир куни Форс шоҳи Ахашвераш бош соқийси Нахимиё негадир сиқилаётганини кўрди. Подшоҳ сабабини сўраганида, Нахимиё ичида қисқагина ибодат қилиб, сўнг жавоб берган. Ўша пайт узоқ ибодат қилишга имкони йўқ эди-да. Шунга қарамай, Худованд жавоб берди: подшоҳ Қуддуснинг деворлари тикланишига ғамхўрлик қилди (Нахим. 2:1–8). Ҳа, ҳатто ичимизда айтилган қисқа ибодат ҳам ижобат бўлади.

6, 7. а) Ибодатларга нисбатан Эпафрас қандай ўрнак кўрсатган? б) Нега бошқалар учун ибодат қилишимиз лозим?

6 Ибодатларимизга дарҳол жавоб олмасак-да, Инжил бизни «бир-бирингиз учун ибодат қилинглар», деб чорламоқда (Ёқб. 5:16). «Масиҳнинг содиқ хизматкори бўлган» Эпафрас, ўз имондошлари учун жон куйдириб ибодат қилган. Ҳаворий Павлус Римда ёзган мактубида у ҳақда бундай деган: «Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз [колосалик] Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Сизлар Худога маъқул бўлган ҳамма нарсани бажарувчи етук, ишончи комил кишилар бўлиб оғишмай туринглар, деб Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай ибодат қилмоқда. У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Иераполь шаҳарларидаги Масиҳ жамоатлари учун не-не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман» (Колос. 1:7; 4:12, 13).

7 Кичик Осиёда жойлашган Колоса, Лаодикия ва Иераполь шаҳарлари бир-бирига яқин жойлашган. Иерапольдаги масиҳчилар сохта худо бўлмиш Кибелага топинувчилар орасида яшашарди; Лаодикияда пулпарастлик авжига чиққан эди; колосалик масиҳчиларга эса, фалсафа ва қуруқ сафсаталар осонликча таъсир қилиши мумкин эди (Колос. 2:8). Мана нега ўзи асли Колосалик бўлган Эпафрас, улар учун «зўр ғайрат билан ибодат қилган». Инжилда, Худо Эпафраснинг ибодатига қандай жавоб бергани айтилмаган, аммо у имондошлари учун ибодат қилишни тўхтатмасди. Биз учун нақадар яхши ўрнак! Гарчи «бошқаларнинг ишига аралашиб» юрадиганлардан бўлмасак ҳам, бирон дўстимиз ёки қариндошимиз қаттиқ синовга дуч келганидан хабаримиз бордир (1 Тим. 5:13). У учун ибодат қилсак ўринли бўларди. Ҳаворий Павлусга бошқаларнинг ибодатлари қандай ёрдам берган бўлса, бизнинг ибодатларимиз ҳам бундан кам эмас (2 Кор. 1:10, 11).

8. а) Эфеслик оқсоқоллар учун ибодат муҳим аҳамиятга эга эканини қаердан биламиз? б) Ибодатга нисбатан нуқтаи назаримиз қандай бўлиши керак?

8 Одамлар, биз ибодатда саботли эканимизни билишадими? Мисол учун Эфеслик оқсоқоллар билан учрашув ўтказиб бўлиб, «Павлус тиз чўкди-да, ҳамма билан бирга ибодат қилди. Сўнг ҳаммалари зор йиғлаб, Павлуснинг бўйнига ташланиб, уни ўпишарди. Павлуснинг: “Ортиқ юзимни кўролмайсизлар”,— деган сўзи эса уларни айниқса ғамгин қилган эди» (Ҳавор. 20:36–38). Ўша оқсоқолларнинг исмини билмасак-да, улар учун ибодат муҳим аҳамиятга эга экани бизга аён. Биз ҳам ‘қўлларимизни кўтариб’ Худога ибодат қилиш имконини қадрлашимиз ва Яҳова албатта жавоб беришига имонимиз қатъий бўлиши даркор (1 Тим. 2:8).

Худога тўлиқ итоат қилинг

9, 10. а) Залофходнинг қизлари бизга қандай ўрнак кўрсатишди? б) Турмуш қурмаган масиҳчиларга, Залофход қизларининг итоаткорлиги қандай далда бериши мумкин?

9 Агар Яҳова доим кўз олдимизда бўлса, бу бизга итоатли бўлишга кўмаклашиб, кўп баракалар келтиради (Амр. 28:13; 1 Шоҳ. 15:22). Ҳа, итоатли бўлишга ҳамиша тайёр турайлик. Келинг, Мусо пайғамбар даврида яшаган Залофход исмли кишининг беш нафар қизи билан содир бўлган бир мисолни кўриб чиқайлик. Қадимги Исроилда одатда мерос отасидан ўғилларига ўтарди. Аммо Залофходнинг ҳеч бир ўғли йўқ эди. Шунда Яҳова Таоло, битта шарт билан, унинг мероси бешта қизига ўтишига ижозат берди. Бу шарт бўйича, улар турмушга чиқадиган йигитлар Манаше қабиласидан бўлишлари керак, токи мерос бошқа қабилага ўтмасин (Саҳ. 27:1–8; 36:6–8).

10 Залофходнинг қизлари, агар улар Худога итоат қилишса, бахтли бўлишларига ишонишарди. Тавротда қуйидагини ўқиймиз: «Эгамиз Мусога қандай амр этган бўлса, Залофходнинг қизлари ўшандай қилдилар. Залофходнинг Махло, Тирза, Хўглах, Милхо ва Нуваҳ исмли қизлари ўз амакиларининг ўғилларига турмушга чиқдилар. Улар турмушга чиққан йигитлар Юсуф ўғли Манаше уруғларидан эдилар. Шундай қилиб, у қизларнинг мероси оталари қабиласида қолди» (Саҳ. 36:10–12). Ушбу итоатли қизлар, Яҳованинг амрини бажаришди (Ёшуа 17:3, 4). Шунга ўхшаб, бугунги турмуш қурмаган етук масиҳчилар ҳам, Худонинг «фақат у киши Раббимизга тегишли бўлиши» керак, деган буйруғига итоат қилишмоқда (1 Кор. 7:39).

11, 12. Қандай қилиб Холиб, Яҳовага таянишнинг мисолини кўрсатди?

11 Биз Яҳова Таолога исроиллик Холиб каби тўлиқ итоатли бўлишимиз лозим (Амр. 1:36). Исроил халқи мил. авв. XVI асрда Миср қуллигидан озод бўлганида, Мусо пайғамбар Канъон юртига ўн иккита айғоқчини юборганди. Лекин улардан фақат иккитаси — Холиб ва Ёшуа юртдошларини Эгамизга таяниб, ўша юртга киришга ундашган (Саҳ. 14:6–9). Тахминан қирқ йил ўтгач, Ёшуа билан Холиб ҳануз ҳаёт бўлиб, Худога тўлиқ итоат қилиб юришарди. Ва айнан Ёшуа орқали Яҳова исроилликларни ваъда қилинган юртга киритди. Имонсизлик кўрсатган ўнта айғоқчи эса, эҳтимол саҳрода қирқ йил мобайнида кезиб юришган пайтда, ўлиб кетишгандир (Саҳ. 14:31–34).

12 Саҳродаги ҳаётни бошдан кечириб, кексайган Холиб, Ёшуага аминлик ила: «Мен Эгам Худога тўлиқ итоат қилдим»,— деб айтди (Ёшуа 14:6–9 ўқиб беринг). Ҳа, Холиб ҳатто 85 ёшга кириб, Худо унга ваъда қилгани бўйича ўзига тоғли жойларни беришни сўради. Дарвоқе ўша жойларда мустаҳкам шаҳарларда Исроилнинг душманлари яшашларини у билар эди (Ёшуа 14:10–15).

13. Қийинчиликларга қарамай, барака топиш учун нима қилишимиз керак?

13 Содиқ Холиб каби Яҳовага «тўлиқ итоат қилсак», ҳатто оғир синовларда ҳам У бизни тарк этмай, аксинча қўллаб-қувватлаб баракасини беради. Тўғри, Холиб сингари бутун умримиз давомида бундай йўл тутиш осон эмас. Масалан, ҳазрати Сулаймон бошида ўзини тўғри тутган, бироқ кейинчалик хотинлари дастидан, қалби сохта худоларга оғиб, «отаси Довуд бутун вужуди билан Эгамиз йўлидан юрган бўлса, Сулаймон ундай қилмади» (3 Шоҳ. 11:4–6). Келинг, қандай қийинчиликларга дуч келмайлик, доим Яҳовани кўз олдимизда тутиб, Унга итоатли бўлишга қарор қилайлик.

Доимо Яҳовага таянинг

14, 15. Наиманинг мисоли Яҳовага таяниш нақадар муҳим эканини қандай кўрсатмоқда?

14 Келажагимиз қандайдир ноаниқ кўринаётганидан тушкунликда бўлсак, Яҳовага айниқса таяниш лозим. Иккита ўғли ва эридан жудо бўлган Наима исмли кекса аёлнинг мисолини олайлик. Мўаб юртидан ватани бўлмиш Яҳудияга қайтганида у: «Энди мени Наима [«ёқимли», изоҳ] эмас, Мусибат [«аччиқ, қийинчилик», изоҳ] денглар. Чунки Қодир Тангри бошимга чексиз қайғу-кулфат солди. Мен бу ердан тўкис бўлиб чиқиб кетган эдим, Эгам эса қуп-қуруқ қайтарди. Энди нега мени Наима дейсизлар?! Ахир, Эгам — Қодир Худо мени азоб-уқубатларга гирифтор қилиб, бахтсиз қилди-ку!» (Рут 1:20, 21).

15 Гарчи Наима тушкунликда бўлса-да, Муқаддас Китоб кўрсатганидек, у Яҳовага таянишни давом эттирган. Ниҳоят унинг шароити яхши томонга ўзгарди. Наиманинг бева қолган Рут исмли келини, Боз деган кишига турмушга чиқиб, ўғилли бўлди. Наима қувонч ила кичкинтойни тарбияла бошлади. Бу ҳақда қуйидагини ўқиймиз: «Қўшни аёллар: “Наима учун ўғил туғилди”,— деб чақалоққа Обид исмини бердилар. Обид Довуднинг падари бузруквори Ишайнинг отаси бўлди» (Рут 4:14–17). Наима ва келини Рут ҳаётга қайтганларида, Рут кейинчалик келган Исо Масиҳнинг аждоди бўлганини билиб олишади (Мат. 1:5, 6, 16). Гоҳо Наима каби оғир аҳволимиз қандай ҳал қилинишини аниқ билмаймиз. Лекин нима бўлмасин, келинг ушбу оятлар бўйича йўл тутайлик: «Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди» (Ҳик. 3:5, 6).

Муқаддас руҳ ёрдами

16. Қадимги Исроилда Худонинг руҳи оқсоқолларга қандай қилиб ёрдам берган?

16 Худованд Яҳова доим кўз олдимизда бўлса, У бизга муқаддас руҳи ила раҳбарлик қилади (Галат. 5:16–18). Мусо пайғамбарга, Исроил «халқнинг оғирлигини» кўтариб юришда, 70 та оқсоқол ёрдам берган. Тавротда Элдод билан Мидод оқсоқолларнинг исмлари қаламга олинган бўлса-да, вазифаларини бажариш учун уларнинг барчасида Худонинг руҳи бўлгани шубҳасиз (Саҳ. 11:13–29). Дарҳақиқат, бу оқсоқоллар олдин танланганларга ўхшаб диёнатли, худотарс, ишончли ва ростгўй бўлишган (Чиқ. 18:21). Шу каби фазилатларни бугунги оқсоқоллар ҳам намоён этишмоқда.

17. Яҳованинг руҳи муқаддас чодир қурилишида қандай ўринни эгаллаган?

17 Яҳованинг руҳи саҳрода муқаддас чодир қурилишида ҳам муҳим ўринни эгаллаган. Аллоҳ муқаддас чодирни қуриш учун Базалил исмли кишини танлаб, шундай деди: «Мен уни руҳим билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир, идрокли қилдим, қобилият ато қилдим» (Чиқ. 31:3–5). «Ҳунарманд» бўлган бошқа кишилар Базалил билан, унинг ёрдамчиси бўлмиш Охолиёвга бу топшириқни бажаришга кўмаклашгандилар. Бундан ташқари Худонинг руҳи одамларга чин кўнгилдан ҳайр-эҳсонлар келтиришни ундаган эди (Чиқ. 31:6; 35:5, 30–34). Ўша-ўша руҳ Худонинг замонавий хизматчиларини ҳам Унинг Шоҳлиги пайидан бўлишга чорламоқда (Мат. 6:33). Тўғри, қобилиятларимиз турлича бўлиши мумкин, бироқ Аллоҳимиз топширган фаолиятни бажаришимиз учун, Унинг руҳини сўраб, раҳбарлигига бўйсунишимиз керак (Луқо 11:13).

Сарвари Олам Яҳовани доимо шарафланг

18, 19. а) Худонинг муқаддас руҳи бизни нима қилишга ундайди? б) Шимъўн ва Аннанинг мисолларидан нимани ўргандингиз?

18 Яҳова доим кўз олдимизда бўлиши учун, муқаддас руҳ бизни Унга шараф келтиришга ундайди. Худонинг қадимги халқига, Уни муқаддас деб билиб, шарафлар келтириш айтилган эди (Ишаё 8:13). Милодий биринчи асрда Қуддусда солиҳ ва диндор бўлганларнинг орасида, шунингдек иккита қария, Шимъўн ва Анна яшашган (Луқо 2:25–38 ўқиб беринг). Шимъўн, Худонинг башоратларига кўра «Исроилнинг тасалли топиш замонини интизор билан кутар эди». Худо муқаддас руҳини унга бериб, то Масиҳни кўрмагунига довур ҳаёт бўлишини очган эди. Ва Худо айтганидек бўлди. Мил. авв. 2- йилда Марям билан Юсуф чақалоқ Исони маъбадга олиб келишди. Шунда муқаддас руҳ таъсири остида Шимъўн, Исо азоб устунига михланиши сабаб, Марям бошдан қайғу кечиришини каромат қилган. Аммо Шимъўн «Худованд юборган Масиҳни» қучоғига босганидан нақадар қувонганини бир тасаввур қилинг-а! Шимъўн Худони қандай шарафлагани, бугунги хизматчиларга қанчалик яхши ўрнак!

19 Саксон тўрт яшар Анна исмли бева аёл эса, «кечаю кундуз тоат-ибодат қилиб» ва рўза тутиб, «маъбаддан ҳеч айрилмасди». Жажжигина Исо маъбадга олиб келинганда, бу пайғамбар аёл ҳам ўша ерда эди. Бўлажак Масиҳни кўрганидан Анна қанчалик Худодан миннатдор бўлгандир! Ўша онда у «Худовандни мадҳ этганча Қуддуснинг нажот кунига кўз тикиб юрганларнинг ҳаммасига бу бола ҳақида сўзлай бошлади». Қувончи ичига сиғмаётганидан, хушхабарни бошқалар билан баҳам кўрди. Худонинг кексайган хизматчилари, ёшга қарамай Яҳованинг шоҳиди бўлиш шарафини, Шимъўн ва Анна каби жуда қадрлашади.

20. Ёшимиз нечада бўлишига қарамай нима қилишимиз шарт ва нега?

20 Ёшимиз нечада бўлишига қарамай, Худованд доим кўз олдимизда бўлиши керак. Ўшанда Унинг Шоҳлиги ва ажойиб ниятлари ҳақида ваъз қилиш камтарона уринишларимизга Аллоҳнинг Ўзи барака беради (Заб. 70:17, 18; 144:10–13). Агар Худони шарафлашни истасак, Унга хос бўлган фазилатларни намоён этишимиз шарт. Хўш, Муқаддас Китобнинг бошқа мисолларидан бундай фазилатлар борасида нимани ўрганишимиз мумкин?

Қандай жавоб берардингиз?

• Яҳова Таоло ибодатларни эшитишини қаердан биламиз?

• Нега Худога тўлиқ итоат қилишимиз зарур?

• Тушкунлик пайтида ҳам нимага доим Яҳовага таянишимиз керак?

• Қандай қилиб Худонинг муқаддас руҳи, Унинг хизматчиларига кўмаклашмоқда?

[4- саҳифадаги расм]

Нахимиёнинг ибодати ижобат бўлди

[5- саҳифадаги расм]

Наиманинг шароити ўзгарганини ёдда тутиш, доим Яҳовага таянишга ёрдам беради

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш