Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w06 1.6. 5–6-саҳ.
  • «Ҳаётни танланг. Шунда... яшайсизлар»

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • «Ҳаётни танланг. Шунда... яшайсизлар»
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2006
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Исроилликларнинг танлаш эркинлиги
  • Тўғри танлов қилмоқ
  • Буларни айтиб беринглар
  • Сизнинг келажагингиз сизнинг танловингиз!
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2018
  • Яҳованинг ваъдалари доимо рўёбга чиқади
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2007
  • Худо танлаб олган халқ ичра туғилганлар
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2006
  • Тангри Яҳовани унутманг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2006
w06 1.6. 5–6-саҳ.

«Ҳаётни танланг. Шунда... яшайсизлар»

«Мен олдингизга ҳаётни ва ўлимни, баракани ва лаънатни қўйдим. Ҳаётни танланг. Шунда сизлар ва авлодларингиз яшайсизлар» (АМРЛАР 30:19, ЯДТ).

1, 2. Қайси маънода одам Худонинг суратига кўра яратилган эди?

«ЎЗ СУРАТИМИЗГА кўра, Ўзимизга ўхшаш одамни яратайлик». Бу илоҳий сўзлар Муқаддас Китобнинг биринчи бобида ёзиб қўйилган эди. «Шундай қилиб, Худо одамни Ўз суратида, илоҳий суратда яратди» (Ибтидо 1:26, 27). Шунинг учун биринчи одам ердаги барча мавжудотлардан ажралиб турарди. У Ўз Яратувчисига ўхшаб, фикрлаш қобилиятига эга бўлиб, севги, адолат, донолик ва куч-қудрат хислатларини акс эттира оларди. Шунингдек, Яҳова Таолони хурсанд қилиш учун унга қарор қабул қилишда ёрдам берувчи виждон ато этилган эди (Римликларга 2:15). Бошқа сўзлар билан айтганда, Одам Атонинг ирода эркинлиги бўлган. Худо бутун яратганларига, шу жумладан ердаги бандасига қараб «ҳаммасининг жуда яхши эканини» айтди (Ибтидо 1:31; Забур 94:6).

2 Биз ҳам Одам Атонинг авлодлари, Худонинг суратига кўра, Унга ўхшаш суратда дунёга келган эдик. Лекин қандай йўл тутишга бизнинг ҳам танлаш ҳуқуқимиз борми? Яҳова Таоло келажакни олдиндан билишга қодир бўлса ҳам, У бизнинг қилаётган ишларимиз ва унинг оқибатларини олдиндан белгилаб қўймайди. У одамларнинг ҳаёти тақдир тақозосида бўлишини ҳеч ҳам хоҳламайди. Келинг, Исроил халқи намунасидан ирода эркинлигидан фақат тўғри қарор чиқариш учун фойдаланиш қанчалик муҳим эканини кўриб чиқайлик (Римликларга 15:4).

Исроилликларнинг танлаш эркинлиги

3. Мусо пайғамбар орқали Тангри Яҳова қандай амр берди ва қандай қилиб садоқатли исроилликлар Худога итоат қилишни танлашди?

3 Милоддан аввалги 1513 йилда Яҳова Таоло исроилликларни Миср қуллигидан мўъжизакорона озод этиб, Ўзини уларнинг Худоси эканини эълон қилди (Амрлар 5:6). Исроилликлар бу нажотнинг гувоҳи бўлиб, Худованддан шубҳаланишмаган эди. Сўнг Мусо пайғамбар орқали Тангри Яҳова исроилликларнинг бошқа худолари бўлмасин деб, амр берди (Чиқиш 20:1, 3). Шунда халқнинг ўзи Худога бўйсунишни танлади. Исроилликлар нуқул Яҳова Таолога садоқатли қолишга ваъда беришди (Чиқиш 20:5; Саҳрода 25:11).

4. а) Мусо пайғамбар исроилликларга нимани таклиф қилди? б) Бугунги кунда бизнинг қандай танлаш ҳуқуқимиз бор?

4 Қарийб 40 йил ўтгандан сўнг, еру осмонни гувоҳ қилиб, Мусо пайғамбар қатъият билан исроилликларнинг кейинги авлодларга тўғри танлов қилишни таклиф қилди. У: «Мен олдингизга ҳаётни ва ўлимни, баракани ва лаънатни қўйдим. Ҳаётни танланг. Шунда сизлар ва авлодларингиз яшайсизлар»,— деб айтди (Амрлар 30:19, ЯДТ). Бугунги кунда бизнинг ҳам танлаш ҳуқуқимиз бор. Биз Яҳова Таолога садоқат билан хизмат қилиб, абадий ҳаётга умид боғлаш ёки Худога итоатсизлик қилиб, оқибатда азоб чекиш йўлини танлашимиз мумкин. Келинг, икки мисол орқали одамларнинг ҳар хил танлаш оқибатларини кўриб чиқайлик.

5, 6. Ёшуа қандай танлов қилган эди ва бунинг натижаси қандай бўлди?

5 Милоддан аввалги 1473 йилда Ёшуа исроилликларни ваъда қилинган ерга олиб кирди. Ўлимидан бир неча вақт олдин у бутун халқни қатъият билан, агар Худованд Яҳовага хизмат қилиш маъқул бўлмаса, унда сохта худоларнинг бирига хизмат қилишни танлашга чақирди. Кейин эса ўзи ва хонадони фақат Яҳова Таолога хизмат қилишга аҳд қилди (Ёшуа 24:15).

6 Илгари Яҳова Таоло Ёшуани сабот-матонатли ва жасур бўлишга даъват этиб, Унинг Қонунига итоат қилишдан тоймасликни насиҳат қилган эди. Агар Ёшуа Худонинг Қонунини туну кун ўқиса, ўз йўлларида муваффақиятли бўлар эди (Ёшуа 1:7, 8). Ҳақиқатдан ҳам у муваффақиятли эди. Ёшуанинг қилган танлови унга қут-баракалар олиб келди. У, Худо Исроил халқига берган яхши ваъдаларнинг биронтаси ҳам бажарилмай қолмаганини айтди (Ёшуа 21:45).

7. Ишаё пайғамбарнинг давридаги баъзи исроилликлар қандай танлов қилишган эди ва бунинг натижаси қандай бўлди?

7 Келинг, энди 700 йил ўтиб, Исроил халқи билан содир бўлган воқеани кўриб чиқамиз. У пайтда исроилликларнинг кўпчилиги бутпарастларнинг урф-одатларига берилиб кетишган эди. Мисол учун йилнинг охирги кунида одамлар турли хил таомлар ва маю шаробга тўла бўлган дастурхон атрофида йиғилишарди. Бу шунчаки оилавий ўтириш эмасди. Бу диний маросим иккита сохта худоларга аталган эди. Ишаё пайғамбар Худонинг бундай итоатсизликка бўлган муносабати тўғрисида: «Сизлар эса Яҳовани қолдириб, Менинг муқаддас тоғимни унутиб, Омад худоси учун дастурхон ёзяпсизлар ва Тақдир худоси учун косани шаробга тўлдиряпсизлар»,— деб ёзган эди (Ишаё 65:11, ЯДТ). Исроилликлар ҳосил Яҳова Таолонинг баракасидан эмас, балки Омад ва Тақдир худосидан келади, деб ишонишар эди. Шунинг учун улар бу худоларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилишарди. Билиб туриб қилинган танлов билан улар исён йўлидан бориб, ўзларига ўзи ҳукм чиқаришди. Дарҳақиқат, Яҳова Таоло уларни чақирса-да, улар жавоб бермадилар, Худованд уларга гапирган бўлса-да, улар қулоқ солмадилар (Ишаё 65:12). Уларнинг ақлсизлик билан қилинган танлови ўлимга олиб келди ва Омад билан Тақдир худолари уларни ҳимоя қилишга ожиз бўлди.

Тўғри танлов қилмоқ

8. Тўғри танлов қилишимиз учун қандай шартларни бажариш керак?

8 Мусо пайғамбар исроилликларни ҳаётни танлашга даъват этганида учта шартни бажариш кераклигини кўрсатиб ўтди. Улар Худованд Яҳовани севиб, овозига қулоқ солиб, Унга суянишлари лозим эди (Амрлар 30:20). Келинг, тўғри танлов қилишимиз учун бу шартларнинг ҳар бирини алоҳида таҳлил қилиб чиқайлик.

9. Қандай қилиб, Эгамиз Яҳовага ўз севгимизни кўрсата оламиз?

9 Худованд Яҳовани севиш. Биз Яҳовани севганимиз учун, Унга хизмат қилишни танлаяпмиз. Исроилликлар билан юз берган огоҳлантирувчи воқеаларни ёдда тутиб, биз ахлоқсизликка қарши туриб, пулпараст ҳаёт тарзидан эҳтиёт бўламиз (1 Коринфликларга 10:11; 1 Тимўтийга 6:6-10). Биз Эгамиз Яҳовага суянамиз ва унинг қонунларига амал қиламиз (Ёшуа 23:8; Забур 118:5, 8). Исроилликлар ваъда қилинган ерга киришларидан олдин, Мусо пайғамбар уларга Худованд Яҳовадан олган амру қонунларни уқтирган эди. Улар буларга риоя қилишлари керак эди. Чунки айнан бунда исроилликларнинг ақл-идроки ҳамма халқларга намоён бўлар эди (Амрлар 4:5, 6). Бугунги кунда биз ҳар қачонгидан ҳам Яҳовани севиб, унинг иродасини ўз ҳаётимизда биринчи ўринга қўймоқдамиз. Агар биз бу йўлни танласак, албатта бахтли бўламиз (Матто 6:33).

10—12. Нуҳ пайғамбарнинг даврида содир бўлган воқеадан биз қандай дарс оляпмиз?

10 Яҳова Таолонинг овозига қулоқ солиш. Нуҳ пайғамбар «солиҳлик йўлини хабарлаб юрган» (2 Бутрус 2:5). Тўфондан олдин, деярли барча инсонлар ўз иши билан овора бўлиб, Нуҳнинг сўзларига аҳамият бермаганлар. Оқибатда нима юз берди? «Тўфон келиб, ҳаммасини қириб ташлади». Исо алайҳиссалом бизнинг кунларимизда ҳам, яъни «Инсон Ўғлининг келиши» пайтида худди шундай бўлади деб, огоҳлантирган эди. Нуҳ пайғамбар даврида юз берган воқеа бугунги кунда Худонинг хабарини назарга илмайдиганлар учун яққол огоҳлантириш сифатида хизмат қилади (Матто 24:39).

11 Ҳозир ҳам Яҳованинг огоҳлантирувчи сўзлари устидан кулган ва бепарво муносабатда бўлган инсонлар бу қандай натижаларга олиб келишини тушунишлари лозим. Ҳаворий Бутрус бундай масхарабозлар ҳақида: «Ваҳоланки, улар атайлаб шуни эсдан чиқарадиларки, азалда Худонинг каломи орқали еру осмон бунёд бўлган. Ер эса сувдан чиқиб, сув билан яратилган. Яна сувдан — тўфон сувидан қадимги дунё маҳв бўлган. Ҳозирги еру осмон эса ўша илоҳий калом орқали сақланиб турибди, Худо бетавфиқ одамлар учун белгилаган ҳукм ва ҳалокат кунигача ёниш учун тайёр турибди»,— деб ёзган эди (2 Бутрус 3:3-7).

12 Нуҳ ва унинг оила аъзолари эса ўзгача йўл тутишди. «Нуҳ пайғамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади». У огоҳлантиришга қулоқ солгани учун оила аъзолари билан қутқарилиб қолди (Ибронийларга 11:7). Келинг, Худонинг хабарларини «эшитишда чаққон» бўлиб, уларга қатъий амал қилайлик (Ёқуб 1:19, 22-25).

13, 14. а) Нима учун Яҳова Таолога суянишимиз муҳим? б) Яҳова кулол каби бизни янги инсон қилиб яратишида қандай имкон беряпмиз?

13 Яҳова Таолога суяниш. «Ҳаётни танлаб ва яшаш» учун биз нафақат Яҳовани севиб гапларига қулоқ солишимиз керак, балки Унга суянишимиз, яъни Унинг иродасини бажо этишда қатъий бўлишимиз лозим. Исо алайҳиссалом: «Сабр-бардош билан жонингизни сақлаб қоласиз»,— деб айтган эди (Луқо 21:19). Бизнинг танловимиз юрак ниятларимизни фош қилади. Ҳикматлар 28:14 оятида айтилганидек: «Доим Худодан қўрққан бахтлидир! Бағри тош одам эса балога учрайди». Миср шоҳи Фиръавн бунинг яққол мисоли бўла олади. Яҳова Таоло Мисрга юборган ҳар бир ўнта жазоси орқали Фиръавн Худодан қўрқиш ўрнига юрагини тош бўлиб кетишига йўл қўйди. Яҳова Таоло Фиръавнни итоатсизлик йўли билан юришга мажбурламаган, аммо бу мағрур шоҳга тўғри танлов қилишга имконият берган эди. Шунга қарамасдан, Худованд Яҳованинг иродаси бажо этилди ва Худонинг Фиръавнга айтган қуйидаги сўзларини ҳаворий Павлус тасдиқламоқда: «Қудратимни сен орқали намоён қилай, деб, Исмим бутун ер юзида маълум бўлгай, деб Мен сени юксалтирдим» (Римликларга 9:17).

14 Исроилликлар Фиръавн ҳукмидан халос этилганидан асрлар ўтиб, Ишаё пайғамбар Яҳова Таолони кулол каби, бизни эса унинг қўлидаги гил қоришмаси билан таққослаган (Ишаё 64:8). Агар Муқаддас Китобни ўрганиб, унга амал қилсак, Яҳовага бизни янги инсон каби яратишига имкон бергандай бўламиз. Чунки Яҳовани мамнун қилай деб, биз мулойимлироқ ва итоаткорлироқ бўламиз. Бу эса Худовандга суянишга ёрдам беради (Эфесликларга 4:23, 24; Колосаликларга 3:8-10).

Буларни айтиб беринглар

15. Мусо исроилликларни нимадан огоҳлантирган эди?

15 Мусо пайғамбар ваъда қилинган ер остонасида туриб, Исроил халқини огоҳлантирган эди. Зеро исроилликлар Худонинг мўъжизаларини кўриб туриб, уларни бир умр юракларида сақлашлари керак эди. Буларни ҳатто ўғилларию невара-чевараларига ҳам айтиб беришлари даркор эди (Амрлар 4:9). Дарҳақиқат, исроилликлар ваъда қилинган ерда Яҳованинг қут-баракаларини олиб, гуллаб яшнаши учун Унинг иккита талабини бажаришлари шарт эди. Улар ўз кўзлари билан кўрган Яҳованинг ажойиб ишларини унутмасдан, кейинги авлодларга бу ишлар ҳақида айтиб беришлари керак эди. Биз ҳам, Яҳованинг халқи сифатида «ҳаётни танлаб яшашимиз» учун худди шундай йўл тутишимиз керак. Яҳова Таоло биз учун қилган ишларидан қай бирини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз?

16, 17. а) «Гилъад» мактабини битирганлар ваъзгўйлик фаолиятида қандай ҳисса қўшиб келмоқдалар? б) Ваъзгўйлик хизматида ғайрати сўнмаган инсонларнинг мисолини келтиринг.

16 Ваъзгўйлик ва шогирд орттириш фаолиятида Яҳова Таолонинг баракаларини кўриш, биз учун нақадар қувончли! Қўриқчи Минораси Жамиятининг «Гилъад» номли Муқаддас Китоб мактаби 1943 йилда очилганидан сўнг, махсус ваъзгўйлар кўп мамлакатларда шогирд орттириш фаолиятини бошлашди. Бу мактабнинг илк битирувчилари улуғ ёшига ва ҳар хил касалликларига қарамай, ҳозирга қадар Худонинг хушхабарини ваъз қилишда ғайрат кўрсатмоқдалар. Бунинг яққол мисоли «Гилъад» мактабини 1944 йилда битирган Мэри Олсондир. Олдин у махсус ваъзгўй бўлиб Колумбияда, кейин Уругвайда ҳозир эса Пуэрто-Рикода хизмат қилмоқда. Ёши анчага бориб қолган бўлса ҳам, Олсон опамизнинг ваъзгўйлик хизматида ғайрати ҳалигача сўнган эмас. Ҳамда у испан тили билимларидан фойдаланиб, Пуэрто-Рикодаги жамоат билан биргаликда ҳар ҳафта ваъзгўйлик хизматида фаол иштирок этади.

17 «Гилъад» мактабини 1947 йилда битирган Нэнси Портер бева бўлиб қолишига қарамай, Багама оролларида ваъзгўйлик хизматида фаол иштирок этиб келмоқда. Портер опамиз ўз таржимаи ҳолида: «Хушхабарни одамлар билан баҳам кўриш менга катта қувонч келтиради. Бундай маънавий ишлар билан шуғулланиш, ҳаётимга тартиб ва мустаҳкамлик киритмоқда»,— деб ёзган эди.a Бошидан кечганини ёдга олиб, Портер опамиз ва Яҳованинг бошқа содиқ хизматчилари Худодан олган барча қут-баракаларини асло унутмайдилар. Биз-чи? Биз яшаётган ерда Яҳова ваъзгўйлик хизматини баракалагани учун миннатдормизми? (Забур 67:12).

18. Махсус ваъзгўйларнинг таржимаи ҳолини ўқиб, нимани ўрганишимиз мумкин?

18 Узоқ вақт мобайнида Яҳова Таолога хизмат қилганларнинг муваффақиятларига жуда хурсандмиз. Уларнинг таржимаи ҳоли биз учун далда манбаи бўлиб хизмат қилади, чунки Яҳовага содиқ хизмат қилаётганларнинг қут-баракаларини кўриб, бизнинг ҳам Унга хизмат қилиш қароримиз янада мустаҳкамланади. «Қўриқчи минораси»даги таржимаи ҳолларни мунтазам равишда ўқиб, мулоҳаза қилишга вақт ажратяпсизми?

19. «Қўриқчи минораси»да чоп этилаётган таржимаи ҳоллар ота-оналарга қандай ёрдам бериши мумкин?

19 Мусо пайғамбарнинг сўзларига биноан исроилликлар Яҳова Таолонинг ишларини нафақат юракларида сақлашлари керак эди, балки буларни ўғилларию невара-чевараларига айтиб беришлари лозим эди (Амрлар 4:9). Чунончи, инсонларнинг ҳаётининг тарихи завқлантиради. Ўсиб улғаётган авлодларга яхши намуналар керак. Турмуш қурмаган сингиллар ёши катта бўлган, Яҳова Таолога садоқатни сақлаб келаётган опалардан ибрат олишлари мумкин. Бу опаларнинг таржимаи ҳоллари «Қўриқчи минораси» сонларида чоп этилган. Биродарлару опа-сингиллар ўз она юртида бошқа тилларда гапирадиган инсонларга хушхабарни ваъз қилиш билан хизматларини кенгайтиришлари мумкин. Ота-оналар, сизлар ҳам фарзандларингизга «Гилъад» мактабини битирган махсус ваъзгўйлар ва бошқа садоқатли хизматкорлар ҳақида айтиб бериб, уларни тўла вақтли ваъзгўй бўлишларига ундаяпсизми?

20. Ҳаётни танлаш учун биз нима қилишимиз керак?

20 Шундай қилиб, «ҳаётни танлаш» учун ҳар биримиз нима қилишимиз керак? Биз ажойиб ирода эркинлиги ҳадясидан Яҳова Таолога ўз севгимизни кўрсатишимиз ҳамда имкон борлигида ваъзгўйлик хизматида қўлимиздан келганини қилиш учун фойдаланамиз. Чунки Мусо пайғамбарнинг сўзларига кўра, умримизнинг узоқлиги Худодандир (Амрлар 30:19, 20).

[Изоҳлар]

a 2001 йил 1-июн сонидаги «Қўриқчи минораси»нинг 23—27-саҳифаларига қаранг.

Жавоб бера оласизми?

• Инсонларнинг қилган ҳар хил танловидан сиз қандай дарс олдингиз?

• Ҳаётни танлаш учун қандай шартларни бажаришимиз керак?

• Биз қандай иккита талабни бажаришимиз шарт?

w06-UZ 6/1b

10—16 ИЮЛ Қўшиқлар: 143, 42

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш