-
Башоратли китобҲаммабоп китоб
-
-
Қадимги Бобил «шоҳликлар гавҳари» бўлган (Ишаё 13:19, Маъноли таржима (рус.)). Тартибсиз равишда қулоч ёзган бу шаҳар Форс қўлтиғидан тортиб, то Ўрта ер денгизигача бўлган савдо йўлида манфаатли стратегик ўринни эгаллаган; у Шарқ билан Ғарб ўртасида, ҳам қуруқлик, ҳам денгиз савдо-сотиғи учун бир омбор бўлиб хизмат қилган.
Милоддан аввалги VII асрда, Бобил империясининг пойтахти бўлмиш Бобил, мустаҳкам бўлиб кўринарди. Шаҳар Фурот дарёсининг соҳиллари бўйлаб қулоч ёзган бўлиб, дарё сувлари кенг ва чуқур хандақларни тўлдириш ва каналлар тармоғини барпо этиш учун ишлатиларди. Бунинг устига, шаҳарни, муҳофаза миноралар билан мустаҳкамланган қудратли қўш деворлар ҳимоя қилиб турарди. Шу боис, аҳоли ўзини хавфсиз ҳис қилгани ажаб эмас.
Шунга қарамай, милоддан аввалги VII асрда, Бобил ҳали шараф чўққисига эришмай туриб, Ишаё пайғамбар Бобил ‘ҳалокат супургиси билан супуриб ташланади’, деб башорат қилган эди (Ишаё 13:19; 14:22, 23). Шунингдек, Ишаё пайғамбар Бобилнинг қандай ағдарилишини тасвирлаб берган. Босқинчилар хандақлардан иборат ҳимоя манбаи бўлмиш ирмоқларни қуритиб, шаҳарни муҳофазасиз қилиб қўяди. Ишаё пайғамбар ҳатто забт этувчининг исми «Кир», яъни улуғ Форс шоҳи бўлишини, ва у учун ‘эшиклар очилиб, дарвозалар ёпилмаслигини’ каромат қилиб айтган (Ишаё 44:27—45:2).
-
-
Башоратли китобҲаммабоп китоб
-
-
«То абад кимсасиз қолгай»
Бобил ағдарилганидан сўнг уни нима кутарди? Ишаё башорат қилган: «У то абад кимсасиз қолгай, ва насллар оша ҳеч ким унда маскан топмагай. Араб ҳам у ерда чодир тикмас, ва чўпонлар ҳам сурувлари ила у ерда қўним топмас» (Ишаё 13:20, ЯДТ). Эҳтимол бу, мустаҳкам ўрнашган шаҳарнинг то абад кимсасиз қолиши ҳақида башорат қилиш ажабланарли туюлган бўлиши мумкин. Ишаё пайғамбар бу сўзларни Бобилнинг ағдарилишини кўрганидан кейин ёзган бўлиши мумкинми?
Кир Бобилни босиб олганидан кейин, кўп асрлар мобайнида, шаҳарда кам бўлса-да, аҳоли яшаган. Ўлик денгиз ёнида топилган битиклар орасида Ишаё китобининг мил. авв. II асрга оид нусхаси топилганини эсланг. Тахминан, ўша битик кўчирилаётган даврда, Парфияликлар Бобилни забт этишган эди. Милодий I асрда Бобилда яҳудийлар жамияти бўлиб, у ерга Бутрус ташриф буюрган эди (1 Бутрус 5:13). Аммо бу даврга келиб, Ўлик денгиз ёнида топилган Ишаё китоби икки асрдан буён мавжуд эди. Шундай қилиб, Ишаё китоби ёзиб тугатилганидан кўп вақт ўтганига қарамай, милодий I асрда Бобил ҳали тўлиқ кимсасиз қолмаган эдиa.
Башорат қилинганидай, Бобил шаҳри охир оқибатда харобага айланган (Еремиё 51:37). Тилшунос Иеронимнинг сўзларига кўра (милодий IV аср), у яшаган даврда Бобилда «ҳар турли ҳайвонлар» ўлжа излаб, изғиб юрганмиш9. Бобил шаҳрида ҳанузгача ҳеч ким яшамайди.
Ишаё пайғамбар, Бобилнинг кимсасиз қолишини кўрмай оламдан ўтиб кетди. Ироқда, Бағдоддан 80 километр жанубда жойлашган, бир вақтлар қудратли бўлган шаҳарнинг харобалари, қуйидаги башоратнинг рўёбга чиққанини сўзсиз исботлаб турибди: «У то абад кимсасиз қолгай». Саёҳатчиларни жалб қилиш учун Бобилни қайта тиклашнинг иложи бор, лекин унинг «авлодини» қайтариш имконсиздир (Ишаё 13:20; 14:22, 23).
Бинобарин, Ишаё пайғамбарнинг аниқ башорати, келажакдаги ҳар қандай ҳодисага ҳам тўғри келавермайди. Шунингдек, у тарихий воқеани кўчириб, уни башорат деб кўрсатмаган. Ўйлаб кўринг: агар Ишаё муттаҳамлик қилиб, Бобил забт этилганидан кейин бу ҳодисаларни ёзган бўлса, келажакда Бобил кимсасиз қолади деб «башорат» қилиб, ўзини хавф остига қўйиб ўтирар эдими?
-