Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Энг охирги душман, ўлим йўқ қилинади
    Қўриқчи минораси – 2014 | 15 сентябрь
    • 10. а) Яҳова ўлимни йўқ қилишини қайси оятлар тасдиқламоқда? б) Ушбу оятлар Яҳова ва Исо ҳақида бизга нимани аён қилмоқда?

      10 Дарҳақиқат, Яҳова Павлусни қутқара олади. Муқаддас Китобда қуйидагиларни ўқиймиз: «Ҳа, У ўлимни бутунлай ютиб юборади. Эгам Худо ҳамманинг кўз ёшларини артиб қўяди» (Ишаё 25:7, 8). Худди ота боласи азоб чекаётганининг сабабини бартараф этиб, кўз ёшларини артгани каби, Яҳова ҳам ўлимни йўқ қилишдан жудаям қувонади! Бунда Исо, Тангри билан ҳамкорлик қилади. 1 Коринфликларга 15:22 да шундай ёзилган: «Одамато дастидан ҳамма ўлимга дучор бўлганидек, Масиҳ туфайли ҳамма ҳаётга эга бўлади». Павлус ҳам: «Мени ким қутқаради?» — деб сўрагач, шундай дея давом этган: «Аллоҳга шукрлар бўлсин, чунки У Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали мени қутқаради!» (Рим. 7:25). Шуниси аниқки, Яҳова илк жуфтлик гуноҳ қилгандан сўнг, одамзодни севишдан тўхтамаган. Одамато билан Момоҳавони яратишга Отасига кўмаклашган Исо Масиҳ ҳам инсониятни севади (Ҳик. 8:30, 31). Аммо қандай қилиб одамлар гуноҳ ва ўлимдан қутқарилади?

  • Энг охирги душман, ўлим йўқ қилинади
    Қўриқчи минораси – 2014 | 15 сентябрь
    • 15, 16. а) Муқаддас Китобда «охирги душман — ўлим» дейилгани нимани назарда тутади ва у қачон йўқ қилинади? б) 1 Коринфликларга 15:28 га биноан, Исо нима қилади?

      15 Минг йиллик бошқарувнинг охирида, итоаткор инсоният Одаматонинг гуноҳи дастидан пайдо бўлган барча душманлардан халос бўлади. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Одамато дастидан ҳамма ўлимга дучор бўлганидек, Масиҳ туфайли ҳамма ҳаётга эга бўлади. Ҳамма ўз навбати билан тирилади: Масиҳ биринчи ҳосил, сўнг Масиҳнинг ҳозир бўлиш даврида, унга тегишли бўлганлар [у билан бошқарадиганлар] ҳаётга қайтишади. Охир-оқибат, у барча ҳукумату ҳокимиятларга ва бутун кучларга чек қўйиб, шоҳликни Отаси Худога топширади. Чунки Масиҳ, Тангри жамики душманларини унинг оёғи остига қўймагунча, подшоҳлик қилиши керак. Ўшанда, энг охирги душман — ўлим йўқ қилинади» (1 Кор. 15:22–26). Одаматодан мерос бўлиб ўтган ўлим бартараф этилади. Бутун инсониятни қамраб олган «ёпинчиқ» умрбод йўқ қилинади (Ишаё 25:7, 8).

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш