Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w06 1.2. 3–4-саҳ.
  • Ҳамма халқларга шаҳодат берилади

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Ҳамма халқларга шаҳодат берилади
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2006
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Биринчи асрда шаҳодат берилиши
  • Худонинг хизматдошлари
  • Бугунги кунда шаҳодат берилиши
  • Ғайрат билан ваъз қиляпмиз
  • «Ҳатто ернинг четларига қадар»
    Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
  • «Менинг шоҳидларим бўласизлар»
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2014
  • «Боринглар, барча халқлардаги одамларга таълим бериб, менга шогирд тайёрланглар»
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2016
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2006
w06 1.2. 3–4-саҳ.

Ҳамма халқларга шаҳодат берилади

«Дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар» (ҲАВОРИЙЛАР 1:8).

1. Матто 24:14да ёзилган башоратни Исонинг шогирдлари илк бор қачон ва қаерда эшитишди?

ИСО МАСИҲНИНГ Матто 24:14да ёзилган сўзлари кўпчилигимиз учун яхши маълум. Бу, чиндан ҳам ажойиб башоратли сўзлардир! Исонинг шогирдлари ушбу сўзларни илк бор эшитишганда қандай фикрга боришганини тасаввур қилинг-а! Бу милодий 33 йилда содир бўлган эди. Ҳаворийлар уч йил мобайнида Исо билан бирга бўлиб, энди биргаликда Қуддусга келишган эди. Улар, Исо Масиҳнинг мўъжизаларини кўрган, таълимотларини эшитган эдилар. Гарчи уларга, Исо ўргатган қимматбаҳо ҳақиқатлар ёқса-да, ҳамма ҳам буни хуш кўрмаслигини улар билишарди. Исонинг душманлари орасида обрўли одамлар ҳам бор эди.

2. Исонинг шогирдларини қандай қийинчилик ва синовлар кутаётганди?

2 Зайтун тоғида Исо билан бирга тўрт шогирди ўтириб, улар дуч келадиган қийинчилик ва синовлар ҳақидаги Исонинг сўзларини тинглашяпти. Бундан аввал Исо ўзининг ўлдирилиши тўғрисида айтган эди (Матто 16:21). Энди эса улар ҳам қаттиқ қаршиликларга рўбарў келишлари ҳақида гапирди. «Сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли барча халқлар сизлардан нафратланади»,— деди у. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Сохта пайғамбарлар кўпларни йўлдан уради. Бошқалар эса имондан қайтади ва бир-биридан нафратланиб, бир-бирини тутиб беради. Кўпчиликнинг эса Худога ва Унинг Каломига бўлган севгиси совийди (Матто 24:9-12).

3. Нима сабабдан Матто 24:14да ёзилган Исонинг сўзларини ажойиб дейиш мумкин?

3 Бу барча қийинчилик ва синовларни баён этиб бўлгач эса Исо, шогирдларини ҳайрон қолдирган сўзларни айтди: «Худо салтанати тўғрисидаги Инжил Хушхабари ҳамма халқларга далолат бўлиш учун жаҳон бўйлаб тарғиб қилинади ва ўшандагина сўнг бўлади» (Матто 24:14). Ҳа, Исо Қуддусда бошлаган «ҳақиқат тўғрисида шоҳидлик» бериш фаолияти давом этиб, бутун дунёга ёйилиши керак эди (Юҳанно 18:37). Чиндан ҳам ажойиб башорат! Негаки, «ҳамма халқларга» шаҳодат беришнинг ўзи осон иш эмас, «барча халқлар нафрати» остида буни амалга оширишни эса, фақат мўжиза деб аташ мумкин. Аммо ушбу улкан топшириқ бажарилиши туфайли, Яҳованинг ҳукмдорлиги ва қудрати ҳамда меҳр-муҳаббати ва сабр-тоқати улуғланади. Шунингдек, бу ишда иштирок этаётган Худонинг хизматчилари, имонлари ва содиқликларини кўрсатиш имконига эгалар.

4. Шоҳидлик қилиш вазифаси кимга топширилган эди, ва Исо шогирдларига қандай тасалли берди?

4 Олдиларида улкан иш турганидан Исонинг шогирдларида ҳеч қандай шубҳа қолмади. Исо осмонга кўтарилишидан олдин уларга: «Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар»,— деди (Ҳаворийлар 1:8). Албатта, кўп ўтмай улар қаторига бошқалар ҳам қўшилиши керак эди. Шундай бўлса-да, уларнинг сони жуда кам эди. Бу муҳим топшириқни бажаришда уларга Худонинг қудратли руҳи ёрдам беришини билиш, уларга нақадар тасалли берди!

5. Воизлик иши ҳақида Исонинг шогирдлари нимани билишмасди?

5 Исонинг шогирдлари, хушхабарни ваъз этишлари ва «барча халқлардан шогирд орттиришлари» кераклигини билишарди (Матто 28:19, 20). Аммо улар, қай миқёсда шаҳодат бериш кераклигини ва қачон сўнг келишини билишмасди. Биз ҳам билмаймиз. Буни фақат Яҳова ҳал қилади (Матто 24:36). Етарли даражада шаҳодат бериб бўлингандан сўнг, Яҳова бу ёвуз дунёни йўқ қилади. Шундагина масиҳчилар, воизлик иши Яҳованинг мўлжали бўйича бажариб бўлинганини билишади. Исонинг шогирдлари ўша пайтда, охирзамонга келиб воизлик иши қай даражада қулоч ёзишини ҳатто тасаввур ҳам қила олишмаган эди.

Биринчи асрда шаҳодат берилиши

6. Милодий 33 йилнинг Ҳосил байрами куни ва кейинги қисқа вақт оралиғида нима юз берди?

6 Биринчи асрда ваъз қилиб, шогирд орттириш фаолияти ҳайратда қолдирарли самаралар берди. Милодий 33 йилнинг Ҳосил байрами куни, Исонинг 120та шогирди Қуддусдаги бир уйнинг болохонасида ўтиришганда, уларга Худонинг муқаддас руҳи келиб тушди. Бундан сўнг, ҳаворий Бутрус ушбу мўъжизанинг маъносини тушунтириб, таъсирли нутқ сўзлади ва шу куниёқ 3 000 киши имон келтириб, сувга чўмди. Бу бошланиши эди холос. Дин раҳбарларининг хушхабар ваъз этилишини тўхтатиш учун қилган уринишларига қарамай, «Худо эса кун сайин нажот топганларни имонлилар жамоатига қўшиб қўяр эди». Кўп ўтмай «бу одамларнинг сони беш мингга яқин» бўлди. Бундан кейин ҳам «Исони Раббим деб тан олиб, жамоатга қўшилган эркак ва аёлларнинг сони тобора ортиб борар эди» (Ҳаворийлар 2:1-4, 8, 14, 41, 47; 4:4; 5:14).

7. Нима учун Корнилий Исонинг шогирди бўлиши ғаройиб ҳодиса бўлди?

7 Милодий 36 йилда яна бир ғаройиб ҳодиса содир бўлди — ғайрияҳудий юзбоши Корнилий, Исо Масиҳга имон келтириб, сувга чўмди. Яҳова, ҳаворий Бутрусни бу худотарс одамнинг олдига юбориб, «барча халқлардан шогирд орттиринглар» деган Исонинг буйруғи, нафақат яҳудийларга, балки турли мамлакатларда яшовчи одамларга ваъз қилишга тегишлилигини кўрсатди (Ҳаворийлар 10:44, 45). Ушбу ишда масъулиятли бўлганлар бунга қандай муносабат кўрсатишди? Яҳудиядаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар, хушхабарни ғайрияҳудийлар ҳам қабул қилганини билиб, Худони олқишлашди (Ҳаворийлар 11:1, 18). Бу вақтда ваъзгўйлик иши ғайрияҳудийлар орасида ҳам самара келтира бошлади. Муайян бир вақтдан сўнг, тахминан милодий 58 йилда ғайрияҳудийлардан ташқари, «яҳудийлар орасида имон келтирган неча минг одам» бор эди (Ҳаворийлар 21:20).

8. Хушхабар одамларга қандай таъсир қилмоқда?

8 Биринчи асрдаги масиҳчиларнинг сони ортиши таассуротли бўлса-да, ушбу рақамлар ортида турган инсонларни ёддан чиқармаслик лозим. Муқаддас Китоб хабари катта қудратга эга (Ибронийларга 4:12). Зеро бу хушхабарни қабул қилган инсонлар, ҳаётларини бутунлайин ўзгартиришди. Улар гуноҳли турмуш тарзидан воз кечиб, янги шахсга айланишди ва Худо билан ярашишди (Эфесликларга 4:22, 23). Бугун ҳам худди шу нарса содир бўлмоқда. Боз устига, хушхабарни қабул қилаётганлар абадий ҳаётга эга бўлиш истиқболига эгалар (Юҳанно 3:16).

Худонинг хизматдошлари

9. Илк масиҳчилар қандай шарафли вазифага эга эдилар?

9 Илк масиҳчилар, қилган хизматлари учун ўзларини мақтовга сазовор деб билишмаган. Улар ваъзгўйлик фаолияти муқаддас руҳ кучи ила амалга оширилаётганини тан олишган (Римликларга 15:13, 19). Инсонлар қалбига сепилган ҳақиқат уруғини Яҳова ўстиради. Шу билан бир пайтда, масиҳчилар, «Худонинг хизматдошлари» бўлиш — бу, ҳам шараф, ҳам масъулият эканини билишади (1 Коринфликларга 3:6-9). Шу сабабли, Исонинг маслаҳатига биноан, улар топшириқларини бажаришга жон куйдириб ҳаракат қилишган (Луқо 13:24).

10. Барча халқларга ваъз қилиш учун илк масиҳчилар қандай ғайрат кўрсатишган?

10 «Ғайрияҳудийларнинг ҳаворийси» Павлус, Римга қарашли бўлган Осиёда ва Грецияда кўплаб жамоатлар ташкил этиб, денгизу қуруқлик бўйлаб минглаб километр йўл босган (Римликларга 11:13). У Римга ва ҳатто Испаниягача борган. Шу пайтда, «аҳли суннатга» хушхабар етказиш учун тайин этилган ҳаворий Бутрус, ўша даврда жуда кўп яҳудийлар яшаган Бобил томон йўл олди (Галатияликларга 2:7-9; 1 Бутрус 5:13). Хушхабарни ваъз этишда заҳмат чекканлар орасида Трифен билан Трифос исмли масиҳчи аёллар ҳам эслатилган. Персис исмли аёл ҳақида эса, «Раббимиз хизматида кўп заҳмат чеккан» деб айтилган (Римликларга 16:12).

11. Яҳова илк масиҳчиларнинг хизматини қандай баракалади?

11 Яҳова илк масиҳчиларнинг ғайратли хизматларини баракалади. Исо барча халқларга ваъз қилинади, деб айтган вақтдан 30 йил ўтар-ўтмас, Павлус: «Хушхабар осмони фалак остида Худо яратган барча жонзодга етказилди»,— деб ёзди (Колосаликларга 1:23). Хўш, ўшанда башорат қилинган охират келдими? Муайян маънода келди. Милодий 70 йилда, Рим қўшини келиб Қуддусни вайрон қилганида, Яҳудия тузумига охират келди. Шайтоннинг ҳукми остидаги дунёнинг охирати келишига нисбатан эса, Яҳова, янада кенгроқ шаҳодат берилиши керак, деб қарор қилди.

Бугунги кунда шаҳодат берилиши

12. Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ваъз қилиш топшириғини қандай тушунишган?

12 Анча вақт давом этиб келган диний муртадликдан сўнг, XIX-асрнинг охирида ҳақ топиниш тикланди. Ўшанда Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, деб аталган Яҳованинг Шоҳидлари, дунё бўйлаб шогирд орттиришлари зарурлигини аниқ тушунишарди (Матто 28:19, 20). 1914 йили воизлик фаолиятида қарийб 5 100 киши қатнашган бўлиб, хушхабар 68та мамлакатга тарқалган эди. Бироқ, Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари ўша вақтда, Матто 24:14даги башоратни ҳали тўлиғича тушунишмаган. XIX-асрнинг охирига келиб, хушхабарни ўз ичига олувчи Муқаддас Китоб, шу номдаги жамиятлар томонидан кўп тилларга таржима қилиниб, бутун дунёга тарқатилди. Шунинг учун, бир неча ўн йиллар мобайнида Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, халқларга ваъз қилиниб бўлинган, деб ўйлашган.

13, 14. «Қўриқчи Минорасининг» 1928 йилги нашрида, Худонинг иродаси ва нияти ҳақида қандай аниқроқ тушунча берилган эди?

13 Секин-аста Яҳова, хизматчиларига Ўз иродаси ва ниятини ойдинлаштириб борди (Ҳикматлар 4:18). «Қўриқчи Минораси» журналининг 1928 йил, 1 декабр ойидаги нашрида бундай дейилган: «Муқаддас Китобнинг бутун дунёда тарқалиши туфайли, хушхабар ваъз этилиши ҳақидаги башорат бажарилди, деб айтиб бўладими? Албатта йўқ! Гарчи Муқаддас Китоб жуда кўп чоп этилган бўлса-да, Худованд шоҳидларининг бу кичик гуруҳи, Худонинг нияти тушунтирилган адабиётларни бундан буён ҳам чоп этиб, Муқаддас Китоби борларникига ҳам ташриф буюришлари керак. Акс ҳолда инсонлар, Исо Масиҳ ҳукумати бошқаришни бошлаганини қаердан билишсин».

14 «Қўриқчи Минораси»нинг ўша сонида яна бундай дейилган: «1920 йилда... Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, Матто 24:14даги башоратни аниқроқ тушуна бошлашди. Улар, ҳамма халқларга жаҳон бўйлаб ваъз қилинадиган «Инжил Хушхабари» — бу, бўлажак Шоҳлик ҳақидаги хабар эмас, балки Исо Масиҳ ер юзи устидан бошқара бошлагани тўғрисидаги хабар эканини англаб етишди».

15. Ваъзгўйлик фаолияти 1920-йиллардан буён қанчалик тарқалди?

15 1920-йиллардаги «Худованд шоҳидларининг кичик гуруҳини» вақт ўтиши билан кичик, деб айтиб бўлмасди. Келгуси ўн йилликлар давомида унга «бошқа қўйлардан» «улкан бир оломон» келиб қўшила бошлади (Ваҳий 7:9; Юҳанно 10:16). Бугунга келиб, 235та мамлакат ва ҳудудларда 6 631 829та ваъзгўй хизмат қилмоқда. Башоратнинг нақадар ажойиб тарзда бажо бўлишини қаранг-а! «Худо салтанати тўғрисидаги Инжил Хушхабари» ҳали ҳеч қачон бундай миқёсда қулоч ёзмаган эди! Ҳали ҳеч қачон ер юзида Яҳованинг хизматчилари бу қадар кўп бўлмаган!

16. Ўтган йил давомида қандай иш амалга оширилди?

16 Ушбу улкан оломон шоҳидлар, 2005 йилда ғайрат билан меҳнат қилишди. Улар 235та мамлакат ва ҳудудларда хушхабарни ваъз этишга миллиардлаб соат вақт сарфлашди. Миллионлаб такрорий ташрифлар қилинди ва миллионлаб Муқаддас Китоб тадқиқлари ўтказилди. Бу ҳамма ишни, Худонинг Каломини бошқаларга тушунтиришга кўплаб куч ва вақтларини бағишлаётган Яҳованинг Шоҳидлари бажаришди (Матто 10:8). Яҳова Ўз қудратли муқаддас руҳи орқали, ниятини амалга ошираётган хизматчиларига мадад бермоқда (Закариё 4:6).

Ғайрат билан ваъз қиляпмиз

17. Хушхабар ваъз этилиши ҳақидаги Исонинг сўзларига Худонинг халқи қандай жавоб қайтармоқда?

17 Гарчи, Исо Масиҳ хушхабар ваъз этилиши ҳақида башорат қилганига қарийб 2 000 йил бўлган бўлса-да, Худо халқининг ғайрати сусайгани йўқ. Биз биламизки, эзгулик қилиш ила, меҳр-муҳаббат ва сабр-тоқат каби Яҳованинг хислатларини акс эттирамиз. У сингари, биз ҳам ҳеч ким ҳалок бўлишини истамаймиз, балки одамлар тавба қилиб, Яҳова билан ярашишини хоҳлаймиз (2 Коринфликларга 5:18-20; 2 Бутрус 3:9). Худонинг руҳи ёрдамида, Яҳованинг Шоҳидлари хушхабарни қизғин тарзда дунё бўйлаб эълон қилмоқдалар (Римликларга 12:11). Натижада турли мамлакатлардаги инсонлар ҳақиқатни қабул қилиб, Яҳованинг севгига тўла йўл-йўриғига амал қиляптилар. Келинг, бир нечта мисолларни кўриб чиқайлик.

18, 19. Хушхабарга жавоб қайтарган инсонлар ҳақида қандай мисоллар келтира оласиз?

18 Чарлз Кениянинг ғарбида ўз деҳқон хўжалигига эга эди. У 1998 йилда 8 тонна тамаки сотиб, «энг зўр тамакичи» деб танилди. Тахминан шу вақтда, у Муқаддас Китобни ўргана бошлади. Кўп ўтмай у, кимки тамаки ўстириш билан шуғулланса, Исонинг ўзгаларни севинглар, деган амрини бузишини англаб етди (Матто 22:39). «Энг зўр тамакичи» дегани, «энг зўр қотил» дейишдан фарқ қилмайди, деган қарорга келиб, Чарлз тамакизорини заҳарлаб ташлади. Кениялик бу киши маънан ўсиб, сувга чўмди, ва ҳозир жамоатда хизматкор ҳамда доимий кашшоф бўлиб хизмат қилмоқда.

19 Шубҳасиз, Яҳова дунё бўйлаб шаҳодат бериш ила халқларни силкитиб, улар орасидан қимматбаҳо бўлганларини танлаб олмоқда (Хаггей 2:7). Португалияда яшовчи Педро, 13 ёшида семинарияга ўқишга кирди. У миссионер бўлиб, Муқаддас Китобдан дарс бермоқчи эди. Бироқ маълум вақтдан сўнг, у семинарияда ўқишни ташлади, чунки у ерда Муқаддас Китобни деярли ўргатишмасди. Олти йил ўтгач, Педро Лиссабондаги университетда психологияни ўргана бошлади. У, Яҳованинг Шоҳиди бўлган холасиникида яшай бошлади. Холаси уни Муқаддас Китобни ўрганишга ундади. Бу пайтда Педро ҳатто Худо борлигидан шубҳаланарди, шунингдек, бу китоб ўрганишга арзирмикан, деб иккиланарди. Шунда у ўз шубҳалари ҳақида таниш бўлган психология профессори билан бўлишди. У ўз навбатида, психология нуқтаи назари бўйича, бир қарорга келолмайдиган одамлар, ўзларига зиён етказишади, деди. Бундан сўнг, Педро Муқаддас Китобни ўрганишга қарор қилди. У яқинда имон келтириб, сувга чўмди, ҳозир эса ўзи бошқалар билан Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказяпти.

20. Ваъзгўйлик фаолияти бу қадар қулоч ёзганидан нима учун хурсанд бўлишимиз мумкин?

20 Қай даражада шаҳодат берилиши кераклигини ва охират келиш куни ва соатини биз билмаймиз. Лекин, бу жуда яқинда бўлиши бизга маълум. Бугунги кунда ваъзгўйлик фаолияти бу қадар қулоч ёзганидан хурсандмиз ва бу шундан далолатки, инсоний ҳукуматлар Худонинг Шоҳлигига алмаштирилишига жуда оз вақт қолди (Дониёр 2:44). Ҳар бир ортда қолган йил, миллионлаб инсонларга хушхабарга жавоб қайтариш имконини бермоқда, ва бу билан Худойимиз Яҳова улуғланмоқда. Келинг садоқатли бўлиб, барча имондошларимиз билан биргаликда, ҳамма халқларга шаҳодат беришни астойдил давом эттирайлик! Бу билан ўзимизни ҳам, тингловчиларимизни ҳам қутқарамиз (1 Тимўтийга 4:16).

Ёдингиздами?

• Матто 24:14даги башорат нима сабабдан жуда ажойиб?

• Илк масиҳчилар шаҳодат бериш учун қандай ғайрат кўрсатишган ва натижаси қандай бўлган?

• Муқаддас Китоб Тадқиқотчилари, барча халқларга шаҳодат бериш кераклигини қандай тушунишди?

• Яҳованинг Шоҳидлари ўтган йили эришган ютуқларидан нима сизга кўпроқ таассурот қолдирди?

w06-UZ 02/1b

6—12 март Қўшиқлар: 14, 211.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш