Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lff 9- дарс- параграфлар 1–7 нуқталар
  • Худога ибодат орқали яқинлашинг

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Худога ибодат орқали яқинлашинг
  • Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ
  • ХУЛОСА
  • ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР
  • Ибодат қилиш шарафи
    Муқаддас Китоб ҳақиқатлари
  • Ибодат орқали Худо билан қандай яқинлашиш мумкин
    Худо биздан нима талаб қиляпти?
  • Ибодат орқали Худога яқинлашинг
    Муқаддас Китоб таълимотлари
  • Ибодат қилиш шарафини қадрланг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2022
Кўпроқ маълумот топинг
Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
lff 9- дарс- параграфлар 1–7 нуқталар
9- дарс. Аёл ёлғиз ибодат қиляпти.

9- ДАРС

Худога ибодат орқали яқинлашинг

Босма нашри
Босма нашри
Босма нашри

Ҳаётингизда йўл-йўриқларга муҳтож бўлганмисиз? Жавоб олмоқчи бўлган муҳим саволларингиз борми? Далда ёки тасаллига муҳтожмисиз? Тангри Яҳовага янада яқин бўлмоқчимисиз? Ибодат ёрдамида бу барча эҳтиёжларингизни қондира оласиз. Лекин қай йўсин ибодат қилиш тўғри бўларди? Аллоҳ барча ибодатларни эшитадими? У ибодатларингизни эшитишига амин бўлиш учун нима қилсангиз бўлади? Келинг, буни билиб оламиз.

1. Кимга ибодат қилишимиз керак ва нима ҳақида ибодат қилсак бўлади?

Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Довуд каби пайғамбарлар Тангри Яҳовага ибодат қилишган. Масалан, Довуд пайғамбар шундай деб ибодат қилган: «Эй Яҳова, ибодатимни эшит». (Забур 143:1) Яҳовага ибодат қилганда, У билан дўстона муносабатларимизни янада мустаҳкамлаймиз.

Умуман олганда ҳар қандай мавзуда ибодат қилишимиз мумкин. Албатта, ибодатимиз ижобат бўлиши учун Худонинг иродасига мувофиқ бўлиши даркор. «[Худонинг] иродасига мувофиқ нимаики сўрасак, У бизни эшитади». (1 Юҳанно 5:14) Исо пайғамбар нималар ҳақида дуо қилишимиз мумкинлигини айтиб ўтган. (Матто 6:9–13 ни ўқинг.) Шахсий ташвишларимиз тўғрисида ибодат қилишдан ташқари, Худо манфаатимизни кўзлаб қилган ишлари учун миннатдорчилик билдиришни ва бошқаларга ёрдам беришини сўрашни унутмаслик керак.

2. Қандай қилиб ибодат қилиш керак?

Муқаддас Китобда: «Юрагингизни [Худога] тўкиб солинг»,— деб ёзилган. (Забур 62:8) Шундай экан, ибодатларимиз самимий ва чин юракдан бўлиши керак. Овоз чиқариб ёки ичимизда ҳар қачон ва ҳар ерда ибодат қилишимиз мумкин. Қизиқ, ибодат қилаётганда қандайдир хатти-ҳаракатлар қилиш керакми? Тангри Яҳова сиздан тиз чўкиб, ўтириб ёки тик туриб ибодат қилишингизни талаб қилмаяпти. Энг муҳими, ҳурмат ила ибодат қилишимиз керак.

3. Худо қай йўсин ибодатларимизга жавоб беряпти?

У ибодатларимизга турли йўллар орқали жавоб беради. Яҳова Каломи бўлмиш Муқаддас Китобни бизга тақдим этган. Кўпинча ундан саволларимизга жавоб оламиз. Забур 19:7 га кўра, Худонинг Каломини ўқиш «тажрибасиз кишини доно қилади». (Ёқуб 1:5 ни ўқинг.) Қийинчиликларга дуч келганимизда Худо бизга ички хотиржамлик бериши мумкин. Бундан ташқари, У муҳтож бўлганимизда хизматчиларини бизга ёрдам қўлини чўзишга ундаши мумкин.

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Қай йўсин Худога маъқул тарзда дуо қилишингиз мумкинлигини билиб олинг ва ибодат сизга қандай фойда келтиришига диққат қаратинг.

4. Худога маъқул келадиган ибодатлар

Қайси омиллар ёрдамида ибодатларимиз Худога маъқул ёки номаъқул эканини аниқлай оламиз? ВИДЕОНИ томоша қилинг.

ВИДЕО: «Худо барча ибодатларни эшитадими?» — Видеолавҳа (2:42)

Яҳова Унга ибодат қилишимизни хоҳлайди. Забур 65:2 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • «Ибодатларни Эшитгувчи» сиз ҳам Унга ибодат қилишингизни хоҳлаяптими? Нега бундай фикрдасиз?

Худо ибодатларимизни эшитишини хоҳласак, меъёрларига мувофиқ ҳаёт кечиришга интилишимиз керак. Михо 3:4 ва 1 Бутрус 3:12 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қай йўсин Яҳова ибодатларимизни эшитаётганига амин бўлишимиз мумкин?

Уруш пайтида иккала тараф ҳам ғалаба қозониш учун ибодат қилиши мумкин. Лекин Худо уларга жавоб беришини кутиш оқилонами?

5. Ибодатларимиз чин дилдан бўлиши лозим

Баъзи одамларга ёдлаб олинган дуоларни қайтариш ёки ўзлари тушунмаган тилда ибодат қилиш ўргатилган. Бироқ Худо шундай ибодат қилишимизни хоҳлайдими? Матто 6:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Қай йўсин ибодат қилаётганда, «ўша-ўша сўзларни такрорлашдан» йироқлаша оласиз?

Ҳар куни ҳаётингиздаги аниқ бир барака устида мулоҳаза юритиб, у учун Яҳовага миннатдорчилик билдирсангиз бўлади. Буни ҳафта давомида ҳар куни қилинг, шунда бир-биридан фарқ қиладиган еттита турли мавзуда ибодат қилган бўласиз.

Бола ота-онасига гапиряпти.

Меҳрибон ота ўғли унга чин юракдан гапиришини истайди. Яҳова ҳам биз Унга сидқидилдан ибодат қилишимизни хоҳлайди

6. Ибодат Худонинг ҳадяси

Қай йўсин ибодат ҳам яхши, ҳам оғир дамларда бизга куч бериши мумкин? ВИДЕОНИ томоша қилинг.

ВИДЕО: «Ибодат сабр-бардош қилишимизга ёрдам беради» (1:32)

Муқаддас Китобда ваъда берилишича, ибодат ёрдамида тинчликка эга бўла оламиз. Филиппиликларга 4:6, 7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Ибодат доим ҳам бизни муаммолардан холи қилмаса-да, қай йўсин ёрдам бера олади?

  • Нималар ҳақида ибодат қилишни хоҳлардингиз?

Биласизми?

«Омин» сўзи «шундай бўлсин» ёки шубҳасиз деган маънога эга. У қадим замонлардан бери ибодатларнинг охирида айтилиб келинади. (1 Солномалар 16:36)

7. Ибодат қилиш учун вақт ажратинг

Гоҳида банд бўлиб кетганимиздан ибодат қилишни унутиб қўйишимиз ҳеч гап эмас. Исо пайғамбар учун ибодат қилиш қанчалик муҳим эди? Матто 14:23 ва Марк 1:35 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Исо ибодат қилишга вақт ажратиш учун нималар қилган?

  • Сиз-чи, қачон ибодат қилишингиз мумкин?

Расмлар тўплами: аёл кун бўйи ибодат қиляпти. 1. Эрталаб. 2. Болалари билан. 3. Ишда. 4. Овқатланишдан аввал.

БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Худо сизни эшитишини хоҳласангиз, фақат муайян тилда ибодат қилишингиз керак».

  • Сиз нима деб ўйлайсиз?

ХУЛОСА

Чин юракдан қилинган ибодатлар бизни Аллоҳга янада яқинлаштиради. Шунингдек, улар орқали ички хотиржамликка ва Яҳовани мамнун қилиш учун керакли кучга эга бўламиз.

Такрорлаш

  • Кимга ибодат қилишимиз лозим?

  • Қай йўсин ибодат қилишимиз керак?

  • Ибодат қилишнинг айрим фойдали тарафлари қандай?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Ибодат ҳақида кенг тарқалган саволларнинг жавобини топинг.

«Ибодат борасида еттита муҳим савол» («Қўриқчи минораси» 1 октябрь, 2010)

Ибодат қилиш учун қандай муҳим сабаблар борлигини ва қай йўсин ибодатларни яхшилай олишингизни билиб олинг.

«Нега ибодат қилишим керак?» (Веб-мақола)

Муқаддас Китобда кимга ибодат қилишимиз кераклиги ҳақида нима дейилганига эътибор беринг.

«Авлиёларга ибодат қилишим керакми?» (Веб-мақола)

Ушбу мусиқали видеодан қаерда ёки қачон ибодат қилишимиз муҳимми, деган саволнинг жавобини билиб олинг.

«Доим ибодат қилинг» 1:22

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш