Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Сувга чўмиш нима дегани?
    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
    • Муқаддас руҳга чўмиш. Яҳё ҳам, Исо Масиҳ ҳам муқаддас руҳга чўмиш тўғрисида айтишган. (Матто 3:11; Луқо 3:16; Ҳаворийлар 1:1–5) Бу муқаддас руҳ номи билан сувга чўмишдан фарқ қилади. (Матто 28:19) Қизиқ, қанақасига?

      Муқаддас руҳга чўмадиган шогирдларнинг сони чекланган. Улар муқаддас руҳ билан мойланади, чунки улар Исо Масиҳ билан осмонда шоҳлар ҳамда руҳонийлар сифатида ер юзи устидан ҳукм суришади. (1 Бутрус 1:3, 4; Ваҳий 5:9, 10)f Уларнинг бошқаруви остида ер юзидаги жаннатда абадий яшашга умид қилаётган Исонинг миллионлаб издошлари бўлади. (Матто 5:5; Луқо 23:43)

  • Сувга чўмиш нима дегани?
    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
    • Оловга чўмдирилиш. Яҳё тингловчиларига шундай деган: «[Исо] сизларни муқаддас руҳ ва оловга чўмдиради. Унинг қўлида совурадиган кураги бор. У хирмонини бутунлай тозалаб, буғдойини омборга йиғади, сомонини эса сўнмас ўтда ёндиради». (Матто 3:11, 12) Кўриниб турганидай, оловга ва муқаддас руҳга чўмиш орасида фарқ бор. Хўш, Яҳё нима демоқчи бўлган?

      У тилга олган буғдой Исога қулоқ солиб, унга итоат қилаётган инсонларни билдиради. Уларнинг муқаддас руҳга чўмиш имконияти бор. Сомон эса Исога қулоқ солмайдиган кишиларни англатади. Уларни оловга чўмдирилиш кутяпти, яъни улар абадий йўқ қилинади. (Матто 3:7–12; Луқо 3:16, 17)

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш