Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Тенги йўқ Ота
    Қўриқчи минораси – 2008 | 1 январь
    • Инжилда шу ҳақда қуйидагича ёзилган: «Исо дарёга тушди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Худонинг Руҳи каптардай Исонинг устига тушиб қўнгани кўрилди. Осмондан эса: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”,— деган нидо келди»b (Матто 3:16, 17). Парвардигор Яҳованинг ушбу самимий, илиқ сўзлари У қандай Ота эканини очиб бермоқда. Келинг, Яҳова Ўғлига қарата айтган гапининг учта иборасига эътибор қаратайлик.

      Биринчидан, Яҳова «бу Менинг Ўғлимдир» деб айтганида, аслида «Ўғлимдан фахрланаман» дегандай бўлди. Зукко ота фарзандлари эътиборга муҳтож эканини тан олади. Дарҳақиқат, болалар ўзларини оиланинг қимматбаҳо аъзоларидек ҳис этишлари керак. Ҳатто ёши катта бўлган Исога Отасининг бундай изҳорини эшитиш қанчалик ёққанини бир тасаввур қилинг-а!

      Иккинчидан, «севикли Ўғлим» дея, Яҳова Ўғли Исони нақадар севишини айтди. Бошқа сўзлар билан айтгандек У: «Ўғлим, мен сени севаман»,— деб гапирди. Меҳрибон ота фарзандларини ўз меҳр-муҳаббатида ишонтиради. Бундай самимий сўзлар болаларни яшнатади. Шубҳасизки, Исо ҳам Отасининг севги изҳорини эшитиб, қалби шодликка тўлган!

      Учинчидан, «Ундан мамнунман» деган Яҳованинг сўзлари Ўғлига мамнунлигини ифодалаб берди. Яҳова худди: «Ўғлим балли, қилаётган ишларинг менга маъқул»,— деди. Шунга кўра севувчи ота фарзандларининг гапларию ишларини мақташ учун ҳар бир қулай фурсатдан фойдаланади. Бинобарин ота-оналарнинг мамнунияти болаларга куч-қувват ва далда беради. Ҳа, Отаси ундан мамнун эканини эшитиш, Исонинг руҳини кўтарган эди!

  • Тенги йўқ Ота
    Қўриқчи минораси – 2008 | 1 январь
    • a Тангри Яҳова бутун оламнинг Яратувчиси бўлгани учун, Ота деб юритилади. Исо эса Худонинг ижоди бўлгани сабабли Ўғил деб айтилишга муносиб.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш