Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Узумзордаги мардикорлар ҳақида масал
    Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
    • «Осмон Шоҳлиги,— деб бошлайди у,— тонг саҳарда узумзорига мардикорларни ёллагани чиққан боғ эгасига ўхшайди. Кунига бир динордан келишгандан сўнг, у мардикорларни узумзорига жўнатибди. Эрталаб соат тўққизларда узумзор эгаси яна чиқиб, бозор майдонида ишсиз турган кишиларни кўрибди-да, уларга: “Сизлар ҳам узумзоримга боринглар, ҳақларингизни тўлайман”,— деб айтибди. Шунда улар ҳам кетишибди. Узумзор эгаси кундузи соат ўн икки ва тағин учларда чиқиб, яна шундай йўл тутибди. Ниҳоят у соат бешларда чиқибди-да, ўша жойда турган бошқаларни кўриб: “Нега кун бўйи бу ерда ишсиз турибсизлар?” — деб сўрабди. Жавобан улар: “Бизни ҳеч ким ишга ёлламади”,— дейишибди. Шунда у: “Сизлар ҳам узумзоримга боринглар”,— деб айтибди». (Матто 20:1–7)

  • Узумзордаги мардикорлар ҳақида масал
    Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
    • Бу гуруҳга тегишли бўлганлар, жумладан, руҳонийлар ва бошқалар, оддий яҳудийлар Худога кам хизмат қилишяпти, яъни Худонинг узумзорида кун бўйи ишлашмайди, деб ҳисоблашади. Исонинг масалида улар «эрталаб соат тўққизларда» ёки ундан ҳам кеч: кундузи соат ўн икки, учларда ва ниҳоят соат бешларда ёлланган мардикорлар билан солиштирилади.

      Исонинг орқасидан эргашаётганларга «лаънати» одамлардек қарашарди. (Юҳанно 7:49) Чунки улар ҳаётининг кўп қисмини балиқ овлашга ва бошқа ишларга сарфлашган. Аммо «узумзор эгаси», яъни Худо мил. 29 йили кузда Исони юбориб, бундай одамларни Масиҳнинг шогирдлари тариқасида хизмат қилишга чақирди. Улар «охиргилар» бўлиб Исо айтиб ўтганидек, соат бешларда узумзорда ишлай бошлашган.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш