Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • ijwbq 109-мақола
  • Дунё қачон ўз ниҳоясига етади?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Дунё қачон ўз ниҳоясига етади?
  • Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Муқаддас Китоб асосида жавоб
  • Охират. Қўрқув, ҳаяжон, умидсизлик
    Охират келишидан қўрқиш керакми?
  • Бу Дунё Омон Қолармикан?
    Бу дунё омон қолармикан?
  • Охират қачон келади?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2021
  • Дунёнинг охири келадими?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2021
Кўпроқ маълумот топинг
Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
ijwbq 109-мақола
Девордаги соатда вақт деярли ўн икки бўляпти

Дунё қачон ўз ниҳоясига етади?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

Дунёнинг охири қачон келишини билиш учун бу ибора Муқаддас Китобда қайси маънода қўлланилганини тушуниш керак. Кўпинча «дунё» деб ўгирилган юнонча космос сўзи асосан «худобехабар» инсонларга ишора қилади. (Юҳанно 15:18, 19; 2 Бутрус 2:5) Баъзида космос сўзи инсоният жамиятининг тузилишини, жумладан, унинг тижорий, диний ва сиёсий тизимини англатади. (1 Коринфликларга 7:31; 1 Юҳанно 2:15, 16)a

Дунё ўз ниҳоясига етиши нимани англатади?

«Дунё ўз ниҳоясига етиши» ибораси кўпгина Муқаддас Китоб таржималарида учрайди. Бу ибора, шунингдек, «замон охирлаб» бориши ёки «охирзамон» деб ҳам ўгирилиши мумкин. (Матто 24:3; Туркия 1998) Бу Ер шари ёки барча одамлар йўқ бўлишига эмас, балки инсоният жамияти тузилиши ўз ниҳоясига етишига ишора қилади. (1 Юҳанно 2:17)

Муқаддас Китоб таълимотига кўра, яхши одамлар ер юзидаги ҳаётдан завқланиб яшай олишлари учун «ёвузлар йўқ қилинади». (Забур 37:9–11) Бу «буюк мусибат» пайтида юз беради. Унинг авж нуқтаси Армагеддон жанги бўлади. (Матто 24:21, 22; Ваҳий 16:14, 16)

Дунёнинг охири қачон келади?

Исо шундай деган: «У кун ва соат ҳақида осмондаги фаришталар ҳам, Ўғил ҳам билмайди. Фақатгина самовий Отам билади». (Матто 24:36, 42) У яна дунёнинг охири кутилмаганда, «сизлар ўйламан соатда келади» деб қўшиб қўйган. (Матто 24:44)

Гарчи аниқ кун ва соатни аниқлай олмасак-да, Исо турли воқеаларни ўз ичига олувчи «белгини» айтган. Бу «белги» ёрдамида дунё охирлаб бораётган пайтда яшаётганимизни аниқлай оламиз. (Матто 24:3, 7–14) Муқаддас Китобда бу даврга «охирзамон» ёки «охирги кунлар» деб ишора қилинган. (Дониёр 12:4; 2 Тимўтийга 3:1–5, изоҳ)

Дунё ўз ниҳоясига етганидан кейин нимадир омон қоладими?

Ҳа. Ер шари омон қолади, чунки Муқаддас Китобда «у ҳеч қачон, асло тебранмайди» деб айтилган. (Забур 104:5) Қолаверса, ер юзи одамлар билан тўлади, боиси Муқаддас Китобда қуйидаги ваъда ёзилган: «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29) Ҳа, Худо ер юзидаги шароитларни илк ниятига кўра қуйидагича ўзгартиради:

  • Жаннат; (Ишаё 35:1; Луқо 23:43)

  • Хавфсизлик ва фаровонлик; (Михо 4:4)

  • Мамнуният бахш этувчи мазмунли иш; (Ишаё 65:21–23)

  • Мукаммал соғлиқ ва абадий ёшлик. (Аюб 33:25; Ишаё 33:24)

Жаннатда одамлар соҳил бўйида маза қилиб вақт ўтказяпти

a Айрим Муқаддас Китоб таржималарида аион сўзи ҳам «дунё» ёки «замона» деб ўгирилган. Мазкур сўзнинг бундай ўгирилиши космос сўзининг «инсоният жамиятининг тузилиши» деган маъносига ўхшаш.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш