Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • od 3- боб 17–23-саҳ.
  • «Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларни унутманг»

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • «Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларни унутманг»
  • Яҳованинг иродасини бажараётган ташкилот
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • «ИШОНЧЛИ ВА АҚЛЛИ ХИЗМАТКОР» КИМ ЭКАН?
  • НЕГА РАҲБАРЛИКНИ ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛГАНЛАРНИ УНУТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК?
  • ИШОНЧИМИЗНИ ҚАНДАЙ КЎРСАТАМИЗ?
  • «Ишончли ва ақлли хизматкор ким?»
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2013
  • Қўзининг изидан юрганлар
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • Ишончли бошқарувчи ва унинг Етакчи кенгаши
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • Исо Масиҳ ва унинг ишончли хизматкорига бўлган садоқат
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2007
Кўпроқ маълумот топинг
Яҳованинг иродасини бажараётган ташкилот
od 3- боб 17–23-саҳ.

3- БОБ

«Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларни унутманг»

ҲАВОРИЙ ПАВЛУСНИНГ Ибронийларга 13:7 да ёзилган бу сўзларини: «Етакчиларингизни унутманглар»,— деб таржима қилса ҳам бўлади. Милодий 33 йилги Ҳосил байрамидан эътиборан Ҳазрати Исо Масиҳнинг содиқ ҳаворийлари янги ташкил этилган масиҳийлар жамоатига кўрсатмалар тақдим этишни ўз зиммасига олиб, етакчи кенгаш сифатида фаолият юрита бошлашган. (Ҳавор. 6:2–4) Милодий 49 йилга келиб, ҳаворийлардан ташқари, бошқа биродарлар ҳам етакчи кенгаш таркибига кирган. Суннат масаласи борасида бир тўхтамга келинганда етакчи кенгаш «Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар»дан иборат эди. (Ҳавор. 15:1, 2) Барча масиҳийларга оид масалаларни кўриб чиқиш уларнинг зиммасида бўлган. Улар хат ва қарорларини жамоатларга юбориб, масиҳийларнинг имонини мустаҳкамлар, фикр ва ҳаракатда якдил бўлишга кўмаклашарди. Жамоатлар етакчи кенгашнинг кўрсатмаларига қулоқ солиб бўйсунарди ва натижада Яҳовадан барака топиб гуллаб-яшнарди. (Ҳавор. 8:1, 14, 15; 15:22–31; 16:4, 5; Иброн. 13:17)

2 Ҳаворийларнинг ўлимидан кейин муртадлик авж олди. (2 Салон. 2:3–12) Исо буғдой ва бегона ўтлар ҳақидаги масалида башорат қилиб айтганидек, буғдой (мойланган масиҳийлар) орасига бегона ўтлар (сохта масиҳийлар) экилди. Ушбу иккита гуруҳ ўрим-йиғим пайтигача, яъни «охирзамонгача» асрлар давомида бирга ўсишига йўл қўйилди. (Мат. 13:24–30, 36–43) Ўша вақтларда Масиҳ айрим мойланган издошларини қўллаб-қувватлаган, аммо издошларига кўрсатмалар бериш учун ҳали ҳеч кимдан фойдаланмаган, ўшанда етакчи кенгаш ҳам бўлмаган. (Мат. 28:20) Бироқ Исо башорат қилганидек, ўрим-йиғим пайти келганда вазият ўзгариши керак эди.

3 «Ишончли ва ақлли хизматкор ким?» Бу саволни бергач, Исо Масиҳ «замон охирлаб бораётганини» кўрсатувчи белгининг бир қисмини тушунтириш мақсадида мисол келтирди. (Мат. 24:3, 42–47) Исо айтганидек, бу ишончли хизматкор Худонинг халқига маънавий ризқ-рўзни «вақтида» бериш билан банд бўлиши керак эди. Биринчи асрда Исо етакчилик қилишни бир кишига эмас, бир гуруҳ эркакларга топширгани каби, замонанинг охирида ҳам у тайинлаган ишончли хизматкор бир киши эмас.

«ИШОНЧЛИ ВА АҚЛЛИ ХИЗМАТКОР» КИМ ЭКАН?

4 Исо издошларини маънан озиқлантириш учун кимни тайинлаган? Бу вазифани у ер юзидаги мойланган масиҳийларга топширган десак адашмаймиз. Муқаддас Китобда улар «руҳонийлар шоҳлиги» дея аталган. Худо уларни «зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этиб, Унинг “олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун” танлаган». (1 Бутр. 2:9; Мал. 2:7; Ваҳ. 12:17) Ер юзидаги барча мойланганлар ишончли хизматкор саналадими? Йўқ. Исо аёл ва болалардан ташқари қарийб 5 000 та эркак кишини мўъжизавий тарзда жисмоний озуқа билан таъминлаганда, у озуқани шогирдларига берган, улар эса халойиққа тарқатишган. (Мат. 14:19) Исо кўпчиликни озчиликнинг қўли билан озиқлантирган. Ҳозир ҳам у маънавий озуқани айнан шу тарзда етказиб турибди.

5 Демак, «ишончли ва ақлли бошқарувчи» Масиҳнинг ҳозир бўлиш пайтида маънавий озуқани тайёрлаш ва тарқатишда тўғридан-тўғри иштирок этаётган мойланган биродарлардан иборат кичик гуруҳдир. (Луқо 12:42) «Охирзамон» бошланганидан буён «ишончли ва ақлли хизматкор»ни ташкил этган мойланган биродарлар биргаликда бош идорада меҳнат қилишмоқда. Бугунги кунда Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши ушбу мойланган биродарлардан иборат.

6 Муқаддас Китобдаги башоратлар қандай амалга ошаётганини тушунтириш ва илоҳий принципларни кундалик ҳаётда қўллаш борасида ўз вақтида кўрсатмалар бериш учун Исо Етакчи кенгашдан фойдаланиб келмоқда. Бу маънавий озуқа Яҳова Шоҳидларининг маҳаллий жамоатлари орқали ҳавола қилинмоқда. (Ишаё 43:10; Галат. 6:16) Қадимда хўжайинининг ишончини қозонган хизматкор уй бошқарувчи этиб тайинланарди. Шунга ўхшаб, ишончли ва ақлли хизматкорнинг зиммасига ҳам имон аҳлига ғамхўрлик қилиш топширилган. Шундай экан, ташкилотнинг мол-мулки, ваъзгўйлик иши, анжуман дастурлари, турли вазифаларни бажарадиган нозирларни тайинлаш ва Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни нашр этиш масъулияти ишончли хизматкорнинг зиммасига юкланган. Буларнинг ҳаммаси «уйидагиларга» фойда келтиради. (Мат. 24:45)

7 Ундай бўлса «уйдагилар» ким? Қисқа қилиб айтганда, бу маънан озиқланаётганлар. Охирзамоннинг бошларида уйдагиларни барча мойланганлар ташкил этарди. Кейинчалик, уйидагиларга «бошқа қўйлар»дан иборат улкан оломон қўшилди. (Юҳан. 10:16) Иккала гуруҳ ҳам ишончли хизматкор ҳавола этаётган маънавий озуқадан баҳраманд бўлмоқда.

8 Буюк мусибат пайтида Исо бу ёвуз дунёга чиқарилган ҳукмни ижро этишга келганда, «бор мол-мулкини» бу хизматкорга ишониб топширади. (Мат. 24:46, 47) Ишончли хизматкор гуруҳига кирган масиҳийлар самовий мукофотга эга бўлишади. Улар 144 000 га кирадиган кўкдаги мойланганларга қўшилиб, Масиҳнинг самовий ҳокимиятига шерик бўлишади. Гарчи ўшанда ер юзида ишончли ва ақлли хизматкор бўлмаса-да, Яҳова ҳамда Исо «беклар» қилиб тайинланган кишилар орқали Масиҳий Шоҳликнинг ердаги фуқароларига кўрсатмалар бериб туришади. (Заб. 45:16)

НЕГА РАҲБАРЛИКНИ ЎЗ ЗИММАСИГА ОЛГАНЛАРНИ УНУТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК?

9 «Раҳбарликни ўз зиммасига олганларни» унутмаслигимиз ва уларга ишонишимиз учун кўпгина сабаблар бор. Бундай қилиш ўзимиз учун фойдали экани ҳаворий Павлуснинг қуйидаги сўзларидан кўриниб турибди. У шундай деган: «Улар ҳисобот берадиганлардай ҳамиша сизлар учун қайғуришяпти. Токи улар буни оҳу нола билан эмас, қувонч билан бажаришсин. Акс ҳолда, бу сизларга зиён келтиради». (Иброн. 13:17) Раҳбарликни ўз зиммасига олганларнинг кўрсатмаларига итоат қилиб бўйсунишимиз ўта муҳим, ахир улар бизни маънан ҳимоялаб, манфаатимиз учун меҳнат қилишмоқда.

10 Ҳаворий Павлус 1 Коринфликларга 16:14 да: «Барча ишларингизни севги билан бажо келтиринглар»,— деб маслаҳат берган. Худонинг халқига фойда келтирадиган қарорлар олий фазилат бўлмиш севгидан келиб чиқади. Севги ҳақида 1 Коринфликларга 13:4–8 да қуйидагилар ёзилган: «Севги сабр-тоқатли ва меҳрибондир. Севги рашк қилмайди, мақтанмайди, кеккаймайди, одобсизлик қилмайди, ўз манфаатини кўзламайди, аччиқланмайди, хафагарчиликларни ҳисоблаб юрмайди, адолатсизликка севинмайди, балки ҳақиқат ила қувонади. Севги ҳар нарсани кўтаради, ҳамма нарсага ишонади, ҳар нарсага умид қилади, ҳамма нарсага чидайди. Севги ҳеч қачон тугамайди». Яҳованинг хизматчилари фойдасига чиқарилган барча қарорлар негизида севги ётган экан, бундай кўрсатмалар остида ўзимизни хавфсиз ҳис этишимиз учун барча сабаблар бор. Қолаверса, бу Яҳованинг севгисини ўзида акс эттиради.

Бизни маънан ҳимоялаб, манфаатимиз учун меҳнат қилаётганларга бўйсунишимиз ўта муҳим

11 Биринчи асрда бўлганидек, бугунги кунда ҳам Яҳова халқига раҳбарлик қилиш учун тайинлаган кишилар мукаммал эмас. Ўтмишда Яҳова иродасини бажариш учун номукаммал инсонлардан фойдаланган. Масалан, Нуҳ пайғамбар кема қуриб, фалокат келиши ҳақида хабарлаган. (Ибт. 6:13, 14, 22; 2 Бутр. 2:5) Мусо пайғамбар Яҳованинг халқини Мисрдан олиб чиқишга тайинланган. (Чиқ. 3:10) Номукаммал инсонлар илоҳий илҳом билан Муқаддас Китобни ёзишган. (2 Тим. 3:16; 2 Бутр. 1:21) Ҳозир ҳам Яҳова ваъзгўйлик ва шогирд тайёрлаш ишида номукаммал инсонлардан фойдаланмоқда ва бу Худонинг ташкилотига нисбатан ишончимизни сусайтирмайди. Аксинча, бу ишончимизни мустаҳкамлайди, чунки Яҳованинг кўмагисиз ташкилот бунча ишни эплай олмасди. Ишончли хизматкорнинг кўп йиллик тажрибаси ва ҳар қандай қийинчиликка қарамай хизмат қилиб келаётгани, уни Худонинг руҳи бошқараётганини яққол кўрсатиб турибди. Бугунги кунда Яҳова Ўз ташкилотининг кўринадиган қисмига мўл-кўл барака ёғдирмоқда. Шу боис, бу ташкилотни жон деб қўллаб-қувватлаймиз ва унга чин юракдан ишонамиз.

ИШОНЧИМИЗНИ ҚАНДАЙ КЎРСАТАМИЗ?

12 Жамоатда масъулиятга эга бўлган биродарлар уларга топширилган вазифаларни бажонидил қабул қилиб ва садоқат билан бажариб ўз ишончини кўрсатишлари мумкин. (Ҳавор. 20:28) Шоҳлик хабарчилари сифатида биз уйма-уй ваъз қилишда, такрорий ташрифлару Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказишда ғайрат билан иштирок этамиз. (Мат. 24:14; 28:19, 20) «Ишончли ва ақлли хизматкор» етказиб бераётган маънавий озуқадан тўлақонли фойда олиш учун биз жамоат йиғилишларига, жумладан, анжуманларга ҳам тайёргарлик кўриб, қатнаймиз. Бундай йиғинларда имондошларимиз билан мулоқот қилиб, ўзаро далда топамиз. (Иброн. 10:24, 25)

13 Ташкилотни моддий эҳсонлар билан қўллаб ҳам унга ишончимизни кўрсатамиз. (Ҳик. 3:9, 10) Муҳтожликда бўлган биродарларимизни кўрсак, шу заҳотиёқ ёрдам беришга интиламиз. (Галат. 6:10; 1 Тим. 6:18) Бундай ҳаракатларга бизни самимий биродарона меҳр-муҳаббат ундайди ва бу туфайли Яҳовага хамда Унинг ташкилотига барча яхшиликлари учун миннатдорлигимизни амалда кўрсатишга доимо тайёрмиз. (Юҳан. 13:35)

14 Ташкилотга бўлган ишончимизни унинг қарорларини қўллаб-қувватлаш билан ҳам кўрсатамиз. Бунга туман нозирлари ва жамоат оқсоқоллари каби масъулиятли вазифаларни бажаришга тайинланган биродарларнинг кўрсатмаларига камтарлик билан амал қилиш киради. «Раҳбарликни ўз зиммасига олган» бу биродарларга итоаткор бўлиб, қулоқ солишимиз керак. (Иброн. 13:7, 17) Баъзида у ёки бу қарорнинг сабабини тўлиқ тушунмасак ҳам, уни қўллаб-қувватлаш доимо ўзимиз учун фойдали эканини биламиз. Натижада Яҳова Каломи ва ташкилотига қулоқ солганимиз учун бизни мукофотлайди. Шу йўсинда биз Хўжайинимиз Исо Масиҳга тобе эканимизни кўрсатамиз.

15 Дарҳақиқат, ишончли ва ақлли хизматкорга тўлиқ ишониш учун барча асосларимиз бор. Ушбу замонанинг худоси Шайтон, Яҳованинг исмини ва ташкилотини қоралаш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. (2 Кор. 4:4) Унинг ҳийлалари қурбони бўлмайлик. (2 Кор. 2:11) Иблис «вақти оз қолганини билиб», тубсизлик қаърига ташланишдан аввал имкон қадар кўпроқ Яҳованинг хизматчиларини Худодан узоқлаштирмоқчи. (Ваҳ. 12:12). Шайтон ўз таъсирини кучайтираётган бир пайтда, келинг, Яҳовага янада яқинлашайлик. Бундан буён ҳам Яҳовага ва халқига кўрсатмалар бериш учун тайинланган кишиларга ишонайлик. Бу орамиздаги бирликни мустаҳкамлайди.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш