Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w11 15.3. 6–7-саҳ.
  • Ўқувчиларнинг саволлари

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Ўқувчиларнинг саволлари
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2011
  • Ўхшаш маълумот
  • Жалилада ваъз қилади ва ҳаворийларга таълим беради
    Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
  • У сиз учун ўрнакми ёки огоҳлантирувчи мисолми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2011
  • Доно шоҳ Сулаймон
    Муқаддас Китобда қандай хабар ёзилган?
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2011
w11 15.3. 6–7-саҳ.

Ўқувчиларнинг саволлари

Исо Масиҳ 12 та шогирдини ваъз қилишга юбораётганда, ҳасса олиш ва чориқлар кийиш ҳақида нима деган?

Баъзиларнинг айтишича, Инжил ёзувчилари Исо ҳаворийларни ваъз қилишга юборгани тўғрисида баён этган сўзларида зиддият бор экан. Ўша сўзларни солиштириб, қизиқ бир хулоса чиқариш мумкин. Аввалига Марк ва Луқо нима ёзганларини солиштирайлик. Марк шундай ёзган: «[Исо] ўзлари билан ҳассадан ташқари ҳеч нарса: нон ҳам, егулик солинган халта ҳам, белбоғларидаги ҳамёнга мис чақа ҳам, қўшимча ички кийим ҳам олмасликни буюрди. Аксинча, чориқларини боғлашларини айтди» (Марк 6:7–9). Луқо эса қуйидагиларни баён этган: «Ўзингиз билан йўлга ҳеч нарса олманглар. Ҳасса ҳам, егулик солинган тўрва ҳам, нон ҳам, кумуш пул ҳам, қўшимча ички кийим ҳам олманглар» (Луқо 9:1–3). Бу ерда зиддият бордек туюляпти. Маркнинг ёзишича, ҳаворийлар ҳассасини олиб, чориқларини боғлашлари керак бўлган. Лекин Луқонинг сўзларига кўра, улар ҳеч нарса ҳатто ҳасса олмасликлари лозим эди. У Марк сингари, чориқлар ҳақида ҳам айтмаган.

Исо ушбу сўзлар билан нима демоқчи бўлганини тушуниш учун, келинг, учала Инжил ёзувчисининг гапларига эътибор қаратайлик. Матто 10:5–10 даги сўзларга биноан, ҳаворийлар ўзлари билан ҳеч нарса, ҳатто «қўшимча ички кийим» олмасликлари керак эди. Ҳар бир ҳаворийнинг ички кийими бўлгани сабабли, улар сафарга чиқаётиб қўшимча ички кийим олмасликлари лозим бўлган. Чориқлар ҳақида нима деса бўлади? Марк, кийиб олган «чориқларни боғлаш» кераклигини айтган. Ҳасса тўғрисида-чи? Бир энциклопедияда: «Қадимда яҳудийлар учун ҳасса кўтариб юриш одат бўлган»,— деб ёзилган (Ибт. 32:10) («Jewish Encyclopedia»). Марк, ҳаворийлар «ўзлари билан ҳассадан ташқари ҳеч нарса» олмасликлари керак деган. Чунки у, Исо буни буюрганида, уларнинг ҳассаси борлигини инобатга олганини билган эди. Демак Инжил ёзувчилари, Исо бу сўзлар билан, сафарга чиққанда ҳаддан ташқари кўп нарса олмаслик кераклигини назарда тутганини таъкидлашган.

Исонинг ушбу буйруғини эшитган Матто бу воқеага алоҳида урғу берган. Исо шундай деган: «Белбоғингиздаги ҳамёнга олтин, кумуш ёки мис пул ҳам солманглар. Шунингдек, йўл учун егулик солинган тўрва ҳам, қўшимча ички кийим ҳам, чориқ ва ҳасса ҳам олманглар, чунки ишчи ўз ризқини олишга лойиқдир» (Мат. 10:9, 10). Ҳаворийлар кийиб олган чориқлар ва қўлларидаги ҳасса ҳақида нима дейиш мумкин? Исо уларда бор бўлган нарсаларни ташлаб юборишларини айтмаган, балки кимда йўқ бўлса олмасликка ундаган. Қизиқ, нега у шундай буйруқ берган? Чунки «ишчи ўз ризқини олишга лойиқдир». Исонинг ушбу буйруғи бўйича йўл тутиш, унинг Тоғдаги ваъзидаги нима ейиш, нима ичиш ёки нима кийиш ҳақида ташвишланмаслик ундовига мувофиқ (Мат. 6:25–32).

Гарчи аввалига Инжил ёзувчиларининг сўзларида зиддият бордек туюлса-да, аммо уларнинг учови ҳам ўша-ўша фикр тўғрисида ёзишган. Ҳаворийлар бораётган жойига ўзлари билан ортиқ даражада нарса олмасликлари зарур эди. Сабаби, Тангри Яҳова уларга ғамхўрлик қилган.

«Янги дунё таржимаси» ва бошқа таржималарда Сулаймон Воиз 2:8 да «аёл, ҳатто аёллар» деганда кимни назарда тутган?

Биз амин эмасмиз-у, бироқ бу, Сулаймон саройида қабул қилган жуда таниқли аёллар бўлиши мумкин.

Воиз 2- бобида Сулаймон турли ишлар қилганини, хусусан улкан қурилиш лойиҳалари билан шуғулланганини қаламга олган. У шунингдек ўзи учун кумушу олтин, шоҳларга лойиқ ажойиб бойликлардан йиққани ва ерларга эга бўлгани ҳақида айтган. Сўнг эса шундай деган: «Аёл ва эркак қўшиқчиларим, аёл, ҳатто аёлларим бор эди» (Воиз 2:8, ЯДТ).

Аксарият шарҳловчиларнинг тахмин қилишича, «аёллар» деганда Сулаймон, уни қарилик чоғида Худодан юз ўгиришига сабабчи бўлган, ўзга юртлардан олган кўпгина хотинларини ва канизакларини назарда тутган (3 Шоҳ. 11:1–4). Аммо бундай тушунтиришда бир хатолик бор. Чунки Сулаймон ушбу сўзларни ёзганда, у аллақачон «аёл, ҳатто аёллар» билан таниш бўлган, деган хулоса келиб чиқяпти. Ўша пайтда Муқаддас Ёзувлар таркибига кирган китобларни ёзиш учун Яҳова уни илҳомлантирганини эътиборга оладиган бўлсак, у ҳали Тангрининг розилигига эга эди. Демак, бу оятдаги иборани Сулаймон қарилик чоғида Худодан юз ўгиришига сабабчи бўлган ўзга юртлардан олган кўпгина хотинлар ва канизакларга тегишли деб бўлмайди.

Воиз китобида Сулаймон ўзи ҳақида шундай деган: «Маъқул келадиган сўзлар топишга ҳаракат қилиб, ҳақиқат сўзларини очиқ ёзди» (Воиз 12:10). Демак, Сулаймон учун мос келадиган сўзларни қўллаш муҳим бўлган. У илоҳий илҳом билан ёзган қўлёзмаларида хотин, малика ва канизак сўзларини қўллаганидан, бу ибораларни атайин танлагани кўриниб турибди (Ҳик. 5:18; 12:4; 18:22; Воиз 9:9; Қўшиқ 6:8, 9). Бироқ Воиз 2:8 да ўша таниш сўзларни қўлламаган.

Иброний тилида кам қўлланадиган «аёл, ҳатто аёллар» (бирлик ва кўпликда) ибораси Муқаддас Китобда фақат бир марта учрайди. Илоҳиётшуносларнинг айтишича, матннинг маъносини тушуниш қийин. Аксар Муқаддас Китоб таржимонларининг фикрича, Воиз 2:8 да Сулаймон аёл сўзини бирликда, кейин эса кўпликда ёки ортиқлик даражасини ифодалаш учун қўллаган.

Сулаймоннинг шунчалик донғи кетган эдики, бадавлат Шава маликаси у ҳақда эшитиб, ташриф буюрган ва таассуротда қолган (3 Шоҳ. 10:1, 2). «Аёл, ҳатто аёллар» деганда, Сулаймон шуни назарда тутган бўлиши мумкин. У Худонинг розилигига эга бўлган йиллари, саройида қабул қилган машҳур аёлларга нисбатан ўша сўзларни қўллаган бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш