Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w08 15.8. 12–16-саҳ.
  • Ишларингиз билан Яҳовани шарафланг

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Ишларингиз билан Яҳовани шарафланг
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Одам Аллоҳни шарафлаши мумкин
  • Яҳованинг улуғворлиги ва салобати
  • Аллоҳнинг улуғ ишлари нимага ундайди?
  • Исо мукаммал равишда Аллоҳнинг улуғворлигини акс этган
  • Муқаддас хизмат билан Яҳовани шарафлаш
  • Аллоҳга муносиб хизматчи бўлиб қолинг
  • Руҳонийларнинг кийими бизга нимани эслатяпти?
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2020
  • Худони шарафлаётиб, Масиҳнинг орқасидан эргашинглар
    Илоҳий хизматимиз – 2007
  • Худованд Яҳова ҳамду саноларга лойиқ!
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • Қарияларни эъзозланг!
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
w08 15.8. 12–16-саҳ.

Ишларингиз билан Яҳовани шарафланг

Худованд ижоди — жамол ва салобатдир. ЗАБ. 110:3

1, 2. а) «Салобат» сўзи нимани англатади? б) Ушбу мақолада қандай саволларни кўриб чиқамиз?

МУҚАДДАС КИТОБДА қуйидагича сўзларни ўқиймиз: «Эй Худованд, ё Раббим, жуда улуғсан, жамол ва салобат ила кийингансан» (Заб. 103:1). Масалан, одамлар ҳам салобат ила кийинишлари мумкинлиги, ҳаворий Павлуснинг аёлларга берган қуйидаги маслаҳатидан кўринади: «Сочига ортиқча оро бермай, олтин, марварид ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки содда қиёфа, иффат ва орият билан безансинлар» (1 Тим. 2:9). Бироқ биз нафақат ташқи кўринишимиз, балки хулқ-атворимиз билан ҳам Яҳовага шараф келтиришимиз мумкин (Заб. 110:3).

2 «Салобат» деб таржима қилинган ибронийча сўз, шунингдек улуғвор, савлатли ва маҳобатли маъноларини ўз ичига олади. Битта луғатга кўра, «салобат» деган сўз қадр-қиммат, эътибор ва обрўга эга эканини англатади. Бундай улуғворлигу обрўга фақат Парвардигоримиз Яҳова лойиқдир. Ҳаётимизни Худога бағишлаган эканмиз, нутқ ва хулқ-атворимиз билан Уни улуғлашимиз даркор. Лекин қандай қилиб одам Аллоҳни шарафлаши мумкин? Яҳованинг улуғворлиги ва салобати нимада кўринади? Унинг ажойиб ишлари бизни нимага ундаши лозим? Ўзга кишиларнинг ҳурматини жойга қўйишда, Исо Масиҳ қандай ўрнак кўрсатган? Яҳованинг хизматчиси бўлиш нимани билдиради?

Одам Аллоҳни шарафлаши мумкин

3, 4. а) Аллоҳ бизни шарафга сазовор деб ҳисоблар экан, қандай йўл тутишимиз муҳим? б) Забурнинг 8- саносидаги башорат кимга ишора қиляпти? (Изоҳга қаранг.) в) Яҳова хизматчиларига ўтмишда қандай шараф кўрсатган?

3 Худо инсонларни Ўз суратида яратгани учун, улар шарафга арзийдиган ишлар қила олишади. Масалан, Яҳова Таоло ер юзига ғамхўрлик қилиш шарафини Одам Атога топширди (Ибт. 1:26, 27). Гарчи кейинчалик одамлар мукаммалликни қўлдан бой берган бўлишса-да, бундай шарафли топшириқни бажаришга Яҳова уларни муносиб кўрган. Шундай қилиб Худо уларга «иззат» намоён этди (Забур 8:6–10 ўқиб беринг)a. Хуллас, Яҳова бизни шарафга сазовор деб ҳисоблаган экан, Унинг исмини ҳамиша улуғлаб, бунга яраша иш тутишимиз муҳим.

4 Аллоҳ Яҳованинг хизматчилари ўзгача шарафга эгадирлар. Мисол учун Худованд Қобилни ва унинг ҳадясини рад этиб, Ҳобилни ва унинг ҳадясини эса манзур кўриб, бу билан уни шарафга муяссар қилди (Ибт. 4:4, 5). Аллоҳ, Исроил жамоасини етаклаши керак бўлган Ёшуага «ўз салоҳиятингни бер», деб Мусога буюрганди (Саҳ. 27:20). Худо, ҳазрати Довуд ўғли Сулаймонни эса ундан олдин бўлган барча Исроил шоҳлардан юксалтирган (1 Сол. 29:25). Шунингдек Аллоҳ «буюк, ҳашаматли салтанати» тўғрисида ваъз қилган мойланган масиҳчиларни юқори даражада қадрлайди (Заб. 144:11–13). Яҳовани улуғлаш фаолиятида Исонинг «бошқа қўйларига» ҳам катта шараф берилган (Юҳан. 10:16).

Яҳованинг улуғворлиги ва салобати

5. Яҳованинг улуғворлиги қанчалик юксак?

5 Яҳова инсон зотидан қанчалик улуғвор эканини ҳазрати Довуд саноларидан бирида: «Эй Худованд, бизнинг Раббимиз, ер юзи бўйлаб Сенинг номинг нақадар улуғвор! Осмондан ҳам юксакдир улуғворлигинг!» — дея ёзган (Заб. 8:2). Илалабад Тангри Яҳова — Коинотдаги улуғ Шахсдир. «Осмон билан ер» яратилишидан олдин Унга ўхшагани бўлмаган. Аллоҳ ерни жаннатга айлантириб, одамзодни мукаммалликка олиб келгандан сўнг ҳам, Унга монанд шахс бўлмайди (Ибт. 1:1; 1 Кор. 15:24–28; Ваҳ. 21:1–5).

6. Нимага Довуд, Яҳовани «салобат ила кийинган», дея айтди?

6 Ҳазрати Довуд жавоҳир каби юлдузлар билан тўлган осмонни кўриб, ҳайратда қолгани шубҳасиздир. Чунки Худованд Яҳова «осмонни чодир каби ёйиб қўйганидан» қойил қолиб: «Салобат ила кийингансан»,— деб айтди (Забур 103:1, 2 ўқиб беринг). Дарҳақиқат, Яратганнинг улуғворлиги Унинг ижодларида аниқ кўриниб турибди.

7, 8. Қандай қилиб осмон Яҳованинг улуғворлигини тасдиқлайди?

7 Мисол учун Сомон йўли, аталмиш Галактикамизни олайлик. Кўпдан-кўп юлдузлар ва сайёралар орасида Еримиз кичкинагина қум заррасига ўхшайди. Бир тасаввур қилинг, битта Галактиканинг ўзида 100 миллиарддан ортиқ юлдуз бор! Агар биз шу юлдузларни ҳар сония биттадан санаб чиқсак, бунга уч минг йилдан зиёд вақт кетади.

8 Битта Галактиканинг ўзида 100 миллиарддан ортиқ юлдуз бўлса, унда Коинотимиз тўғрисида нима дейиш мумкин? Фалакиётшуносларнинг айтишича, Коинотимизда 50 дан то 125 миллиардгача галактикалар мавжуд. Унда Коинотимизда қанча юлдузлар бор экан-а? Ҳа, уларнинг сони бизни даҳшатга солади! Лекин Яҳова «юлдузлар сонини белгилаб, ҳаммасини номма-ном чақиради» (Заб. 146:4). Ва бу, албатта Яҳованинг улуғворлиги тўғрисида далолат бериб, Унинг буюк исмини шарафлашга чорлайди.

9, 10. Қандай қилиб оддий нон Яҳова доно эканини исботлайди?

9 Келинг, энди оддий бир нонни олайлик. Эгамиз Яҳова нафақат осмону ерни яратган, балки одамларга нон ҳам берган (Заб. 145:6, 7). Яҳованинг улуғворлиги Унинг ажойиб ишларида намоён этилган, масалан нон қилиш учун У бошоқли ўсимликларни вужудга келтирган (Забур 110:1–5 ўқиб беринг). Исо Масиҳ издошларини: «Бугунги ризқ-рўзимизни бергин»,— деб ибодат қилишга ўргатган (Мат. 6:11). Муқаддас Китобнинг асл нусҳасида «ризқ-рўз» сўзининг ўрнига «нон» сўзи турибди. Қадимда кўп халқлар учун шу қаторда исроилликларда ҳам асосий егулик нон бўлган. Гарчи нон оддий бир озуқа ҳисобланса-да, лекин уни тайёрлаш жараёни осон эмас.

10 Ўтмишда исроилликлар нон ёпиш учун буғдой ёки арпа унига сув қуйиб хамир қилишарди. Гоҳо унга хамиртуруш ҳам солишарди. Буларнинг ҳаммасини аралаштирганда, моддалар кимёвий таркибларни юзага келтирарди. Бироқ улар бир-бирига қандай таъсир қилаётгани ҳали ҳануз аниқланмаган. Шунингдек, инсон организми нонни қандай ҳазм қилиши ҳам, сир бўлиб қолмоқда. Мана нимага сано бастакори шундай куйлаган: «Эй Худованд, Сенинг ишларинг қанчалик кўпдир! Ҳаммасини ҳикмат билан яратгансан» (Заб. 103:24). Наҳот буларнинг ҳаммаси сизни Тангри Яҳовани шарафлашга ундамаса?

Аллоҳнинг улуғ ишлари нимага ундайди?

11, 12. Яҳованинг яратган ижодлари борасида фикр юритиш бизни нимага ундайди?

11 Осмоннинг жозибасини кўриш ёки тандирдан эндигина узилган мазали ноннинг таъмини сезиш учун фалакиётшунос ёки кимёгар бўлиш шарт эмас. Аммо Парвардигоримизнинг улуғворлигини қадрлаш учун, У яратган ижодлари тўғрисида мулоҳаза юритиш муҳим. Бундай мулоҳаза қилиш бизни нимага ундайди? Албатта юқорида айтиб ўтганимиздек, Унинг исмини шарафлашга рағбатлантиради.

12 Яҳова халқнинг фойдасига қилган ишлари тўғрисида ҳазрати Довуд: «Мен улуғворлигинг, савлату маҳобатинг, ажойиб ишларинг ҳақида ўйлаб юргайман»,— дея ёзган (Заб. 144:5). Биз ҳам кунда Муқаддас Китобни ўқиб, унинг устидан мулоҳаза юритсак, Яҳова қилган ажойиб ишлари учун миннатдорчилигимизни намоён этган бўламиз. Бундай фикр юритишнинг фойдаси қандай? Агар шундай йўл тутсак, Эгамиз Яҳованинг қанчалик улуғвор эканини англай оламиз. Ва шубҳасиз, бу бизни ҳазрати Довуд каби: «Буюклигингни хабар қиламан»,— деган сўзларига қўшилиб Аллоҳни шарафлашга чорлайди (Заб. 144:6). Дарҳақиқат, бундай улуғ ишлар борасида ўйлаганимиз туфайли У билан ўзаро муносабатларимиз мустаҳкамланиб, Яҳова ҳақда бошқаларга аминлик ила гапириб берамиз. Сиз ҳам, инсонлар Тангри Яҳованинг улуғворлигини таниб-билишлари учун хушхабарни ғайрат билан баҳам кўряпсизми?

Исо мукаммал равишда Аллоҳнинг улуғворлигини акс этган

13. а) Дониёр 7:13, 14 га биноан Яҳова Исони қандай шарафга эга қилди? б) Ҳазрати Исонинг фуқароларига муносабати қандай?

13 Худонинг азизи Исо Масиҳ хушхабарни ғайрат ила ваъз қилиб, самовий Отасини шарафлаган. Яҳова ягона Ўғлига «ҳукмронлик... ва шоҳликни» бериб, ўзгача шарафга эга қилди (Дониёр 7:13, 14 ўқиб беринг). Бунга қарамай, Исо содда ва раҳмдил Ҳукмдор бўлди. У фуқароларининг камчиликларинию чегараланган имкониятларини билган ҳолда уларни ҳурмат қилиб қадрлайди. Мисол тариқасида Исонинг одамларга, айниқса хўрланганларга муносабати қандай бўлганини кўриб чиқайлик.

14. Қадимда одамлар моховларга қандай муносабатда эдилар?

14 Қадимда мохов касаллигига дучор бўлган кишилар азоб остида аста-секин вафот этишарди. Бу касаллик одамнинг бутун баданини жароҳатлар эди. Бундай инсонни соғайтириш, уни тирилтириш билан баробардек бўлган (Саҳ. 12:12; 4 Шоҳ. 5:7, 14). Ушбу касалликка чалинганлардан инсонлар жирканиб, уларни жамиятдан четлатишарди. Одамларга яқинлашаётганда эса, улар баланд овоз билан касалман, деб бақиришлари талаб этилган (Лев. 13:43–46). Хуллас, мохов ўлик сингари бўлган. Яҳудий руҳонийлар ўрнатган қоидаларга кўра, яҳудий киши моховдан 4 тирсак (қарийб 1,8 метр) нари юриши керак эди. Қадимги бир китобда айтилганидек, моховлар яқинлашмасликлари учун яҳудий дин арбоблари уларга ҳатто тош отишарди.

15. Исонинг моховга қилган муомаласи қандай эди?

15 Энди эътиборимизни Исонинг мохов кишиларга қилган муомаласига қаратайлик. Бир куни мохов Исонинг олдига яқинлашиб, ундан шифо беришини сўради (Марк 1:40–42 ўқиб беринг). Ҳамма юз ўгирган бу одамни Исо ҳайдамади, аксинча ҳурмат ила унга раҳмдиллик кўрсатди. Сабаби, у учун бу инсон ёрдамга муҳтож бўлган бахтсиз бир киши эди. Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва мохов касалидан фориғ бўлди.

16. Исо бошқаларга қилган муносабатидан қандай ўрнак оляпмиз?

16 Қандай қилиб биз Исонинг ўрнагига эргашиб, Яҳованинг улуғворлигини акс эттиришимиз мумкин? Ёши, жамиятдаги ўрни ва соғлиги қандай бўлишидан қатъий назар, барча одамлар ҳурматга сазовор эканини тан олишимиз зарур (1 Бутр. 2:17). Айниқса муайян ҳокимиятга эга кишилар масалан эрлар, ота-оналар ва жамоат оқсоқоллари бунда эътиборли бўлиб, ғамхўрлиги остида бўлганларни қадрлаши ва нафсониятини ҳурмат қилиши даркор. Бу талаб Худонинг ҳамма хизматчиларига тегишли эканини таъкидлаётиб, ҳаворий Павлус шундай айтган: «Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар» (Рим. 12:10).

Муқаддас хизмат билан Яҳовани шарафлаш

17. Муқаддас хизматимизда Яҳовани улуғлаш борасида Аллоҳ Каломидан нимани билиб олдик?

17 Аллоҳ Каломидан кўриб чиққанимиздай, айниқса муқаддас хизматимизда Яҳовага шарафлар келтиришимиз мумкин. Воиз 4:17 да қуйидагича дейилган: «Худонинг уйига борганда қадамингизни ўйлаб босинг». Мусо ҳамда Ёшуа муқаддас ерда туришганда, Худо уларга оёқ кийимларини ечишларини буюрганди (Чиқ. 3:5; Ёшуа 5:15). Бундай ҳаракатлари ҳурмат белгиси ҳисобланарди. Тананинг очиқ жойлари кўриниб қолмаслиги учун Исроил руҳонийлари зиғир матосидан ички кийимлар тиктиришлари шарт эди (Чиқ. 28:42, 43). Шу йўсин улар хизмат қилиш учун қурбонгоҳга яқинлашганларида, танасининг очиқ жойлари кўринмасди. Руҳонийлар оиласига мансуб бўлганлардан, кийим ва хулқ-атворлари билан Аллоҳни улуғлашлари талаб қилинган.

18. Муқаддас хизматда Яҳовани улуғлаш дегани нима?

18 Худони улуғлаш, шараф келтириш ва ҳурмат қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Зеро шараф ва ҳурматга эга бўлиш учун бунга муносиб йўл тутиш керак. Бироқ бу, хўжа кўрсинга бирон иш қилиш дегани эмас. Шунингдек, муносиб иш тутиш нафақат ташқи кўринишда, балки инсон назарида яширин, лекин Эгамизга аён бўлган қалбимизга таъсир қилиши муҳим (1 Шоҳ. 16:7; Ҳик. 21:2). Демак, Худони улуғлаш ҳаётимизнинг қисми бўлиб, хатти-ҳаракатимиз, ниятимиз, атрофдагиларга нисбатан муносабатимиз ва ҳатто ўзимизга қандай баҳо бераётганимизга таъсир қилиши керак. Шу тарзда, гапларимизу ишларимизда Яҳовани улуғлаётганимиз намоён этиши зарур. Хулқ-атвор, ўзини тутиш, кийиниш ва ташқи қиёфа тўғрисида гап борганда, ҳаворий Павлус ёзган қуйидаги маслаҳатга риоя қилмоғимиз лозим: «Хизматимиз қораланмасин деб, ҳеч кимга ҳеч қандай халақит бермаймиз. Худонинг хизматкорлари сифатида ўзимизни ҳамма соҳада ибрат қилиб кўрсатамиз» (2 Кор. 6:3, 4). Шу йўсин, ҳар нарсада Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини шарафлаган бўламиз (Титус. 2:10).

Аллоҳга муносиб хизматчи бўлиб қолинг

19, 20. а) Қандай қилиб одамларга шараф ва ҳурмат кўрсатишимиз мумкин? б) Нима қилишга қароримиз қатъий бўлиши керак?

19 Мойланганлар муносиб тарзда «Масиҳ учун элчилик қилишяпти» (2 Кор. 5:20). «Бошқа қўйлар» эса уларни қўллаб-қувватлаб, Масиҳий Шоҳликнинг вакили бўлиб хизмат қилишмоқда. Масалан элчи ҳам, вакил ҳам жасорат ила гапириб, ўз ҳукмдорларини муносиб тарзда тақдим этишга интилади. Биз ҳам самовий Шоҳликнинг тарафини олиб, жасорат ила гапирамиз (Эфес. 6:19, 20). Хушхабарни ваъз қилиш билан эса одамларга шараф ва ҳурмат кўрсатган бўламиз (Ишаё 52:7).

20 Ўз хулқ-атворимиз билан Аллоҳни шарафлаш қароримиз қатъий бўлиши керак! (1 Бутр. 2:12). Келинг, доимо Худога ва Унга топиниш билан боғлиқ бўлган нарсаларга ҳамда имондошларимизга чуқур ҳурмат ила муносабат қилайлик. Илойим, бизнинг хизматимиз улуғвор Шахсга маъқул келсин!

[Изоҳ]

a Забурнинг 8- саносида ёзилган Довуднинг сўзлари, шунингдек башоратли маънога эга бўлиб, Исо Масиҳга ишора қилинган (Иброн. 2:5–9).

Қандай жавоб берардингиз?

• Аллоҳ улуғвор эканини англаш, сизни нимага ундайди?

• Исонинг моховга қилган муомаласидан қандай ўрнак оляпмиз?

• Қандай қилиб ишлар билан Яҳовани шарафлашимиз мумкин?

[12- саҳифадаги расм]

Қай тарзда Тангри Яҳова Ҳобилни шарафга муяссар қилди?

[14- саҳифадаги расм]

Яҳованинг улуғ ишларига одамларга нон бергани ҳам киради

[15- саҳифадаги расм]

Исонинг моховга қилган муомаласидан нимани ўргандингиз?

[16- саҳифадаги расм]

Яҳовани улуғлаш, Уни ҳурмат қилиш билан боғлиқ

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш