Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • jy 48- боб 120-саҳ.–121-саҳ. 8- х.б.
  • Мўъжизалар яратса-да, ҳатто Носирада ҳам рад этилади

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Мўъжизалар яратса-да, ҳатто Носирада ҳам рад этилади
  • Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
  • Ўхшаш маълумот
  • Исонинг мўъжизалари. Улардан қандай сабоқ олишингиз мумкин?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2004
  • Мўъжизалар кимнинг кучи билан қилинган?
    Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
  • Носирадаги ибодатхонада
    Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
  • Исо ер юзида бўлганда нималар қилган?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
Кўпроқ маълумот топинг
Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
jy 48- боб 120-саҳ.–121-саҳ. 8- х.б.
Яирнинг уйидан келаётган Исонинг ортидан халойиқ эргашиб келяпти

48- БОБ

Мўъжизалар яратса-да, Носирада рад этилади

МАТТО 9:27–34; 13:54–58 МАРК 6:1–6

  • ИСО КЎР ВА СОҚОВЛАРНИ СОҒАЙТИРАДИ

  • НОСИРАЛИКЛАР ИСОНИ РАД ЭТИШАДИ

Бир куннинг ўзида Исо кўп ишларни бажаради. У Ўнкентдан қайиқда қайтади, қон кетишидан азоб чеккан аёлни соғайтиради ва Яирнинг қизини тирилтиради. Аммо кун ҳали тугагани йўқ. Исо Яирнинг уйидан чиққач, кўзи ожиз икки киши унга эргашади. Улар: «Эй Довуднинг Ўғли, бизга раҳм-шафқат қилинг»,— дея бақиришади. (Матто 9:27)

Унга «Довуднинг Ўғли», дея мурожаат қилиб, улар Исо шоҳ Довуднинг тахт вориси ҳамда ваъда қилинган Масиҳ эканига ишонишларини кўрсатишади. Исо уларга аҳамият бермагандек йўлида давом этади, эҳтимол, у бу кишиларнинг қатъийлигини текшириб кўрмоқчи. Бироқ ўша кишилар ҳам бўш келишмайди. Улар Исонинг кетидан у тўхтаган уйгача бориб ичкарига киришади. Шунда Исо улардан: «Буни қила олишимга ишонасизларми?» — дея сўрайди. Улар қатъийлик билан: «Ишонамиз, Ҳазрат»,— деб жавоб қайтаришади. Кейин Исо уларнинг кўзларига қўл теккизиб: «Ишонганингизга яраша бўлсин»,— дейди. (Матто 9:28, 29)

Ўша заҳотиёқ улар кўра бошлашади! Исо олдин бошқаларга айтганидек, уларга ҳам бу ҳақда айтмасликни қатъий буюради. Аммо улар хурсандлигидан у ҳақда бутун ўлка бўйлаб очиқчасига гапира бошлашади.

Улар кетиши биланоқ, Исонинг ёнига жинга чалинган бир одамни олиб келишади, жин уни соқов қилиб қўйган бўлади. Исо жинни қувиб чиқарганидан кейин ўша киши гапиришни бошлайди. Халойиқ бундан ҳайратда қолиб: «Бунақаси Исроилда ҳали бўлмаган»,— дейди. Ўша ерда фарзийлар ҳам бўлади. Улар бу мўъжизаларни инкор эта олишмайди, лекин яна Исони айблаб: «У жинлар ҳукмдорининг ёрдами билан жинларни қувиб чиқаряпти»,— дейишади. (Матто 9:33, 34)

Мазкур воқеалардан кўп вақт ўтмай, Исо шогирдлари билан бирга она шаҳри Носирага қайтиб боради. Исо у ердаги ибодатхонада таълим берганидан тахминан бир йил ўтди. Ўшанда одамлар Исонинг сўзларидан ҳайратланишган, лекин кейинчалик унинг гапларидан ғазабланиб, уни ўлдирмоқчи бўлишган. Исо яна бир бор ҳамшаҳарларига ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Исо таълим бериш учун Шаббат куни ибодатхонага боради. Кўпчилик ажабланиб: «Бу киши шунча доноликни ва қудратли ишларни бажариш қобилиятини қаердан олди экан?» — деб сўрайди. Улар: «Ахир, у дурадгорнинг ўғли-ку! Онасининг исми Марям, укалари эса Ёқуб, Юсуф, Симун ва Яҳудо бўлса. Сингиллари-чи, улар биз билан битта шаҳарда туришади-ку. Ундай бўлса, бу киши барча бу нарсаларни қаердан олди экан?» — дейишади. (Матто 13:54–56)

Уларнинг фикрича, Исо оддий бир инсон. Бу одамлар: «Ахир у кўз ўнгимизда катта бўлган-ку, қанақасига Масиҳ бўлиши мумкин?» — деб ўйлашади. Хуллас, улар барча далилларга, яъни Исонинг буюк донолигию мўъжизаларига қарамай, уни рад этишади. Ҳатто Исонинг қариндошлари ҳам у туфайли қоқиниб қолишади. Исо шундай хулосага келади: «Пайғамбарни ҳар ерда эъзозлашади. Фақат ўз юрти ва ўз уйидагина уни ҳурмат қилишмайди». (Матто 13:57)

Исо уларнинг имонсизлигига ҳайрон қолади. Шу боис у ерда ҳеч қандай мўъжиза яратмайди. Баъзи касалларга қўлини теккизиб шифо беради, холос. (Марк 6:5, 6)

  • Кўзи ожиз кишилар Исони «Довуднинг Ўғли» деб чақириб, нимага ишонишларини кўрсатишади?

  • Фарзийлар Исонинг мўъжизалари ҳақида нима дейишади?

  • Носирада Исони қандай кутиб олишади ва нега?

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш