-
Ижобий нуқтаи назарни қандай сақлаб қолиш мумкин?Қўриқчи минораси – 2014 | 15 март
-
-
8, 9. а) Камбағал бева аёл қандай вазиятда бўлган? б) Бева аёлнинг хаёлидан қандай салбий фикрлар ўтган бўлиши мумкин?
8 Исо маъбадда бир камбағал бева аёлни кузатиб турган эди. Бу аёлнинг мисоли, имкониятларимиз чегараланган бўлишига қарамай, ижобий нуқтаи назарни сақлаб қолишга кўмаклашади (Луқо 21:1–4 ни ўқинг). Унинг вазиятига бир назар солсак: бу бева аёл эрининг ўлимидан кейин айрилиқ азобини бошидан кечиргани етмаганидек, у каби ночор аҳволда қолганларга ёрдам беришнинг ўрнига «беваларнинг мол-мулкини тортиб» олаётган диний раҳбарлар пайтида яшаган (Луқо 20:47). У шунчалик даражада камбағал эдики, оддий ишчи бир неча дақиқада ишлаб топадиган пулни маъбадга хайр-эҳсон қила оларди, холос.
9 Бева аёл икки чақани олиб, маъбад ҳовлисига кирганида нимани ҳис қилганини бир кўз олдимизга келтирайлик. У, хаёлан қўлидаги хайр-эҳсонини эри тириклигида қанча эҳсон қила олиши билан солиштириб кўрганмикин? Ёки у, олдинда турганларнинг катта хайр-эҳсонларини кўриб, ўзини ноқулай ҳис қилганмикин? Ёхуд у, келтираётган эҳсонимнинг қадр-қиммати борми ё йўқми дея шубҳаланганми? Ҳатто у шундай туйғуларни бошдан кечирган ҳам дейлик, лекин шунга қарамасдан у ҳақ топиниш учун қўлидан келганини қилди.
-
-
Ижобий нуқтаи назарни қандай сақлаб қолиш мумкин?Қўриқчи минораси – 2014 | 15 март
-
-
11. Бева аёл мисолидан қандай сабоқ олдингиз?
11 Сизнинг вазиятингиз Яҳовага нимани тақдим эта олишингизга бевосита таъсир қилади. Ёши анчага бориб қолганига ёки касаллигига қарамай, қўлидан келганча хушхабарни ваъз қилаётган баъзиларнинг ҳам топширган соати жуда кам бўлиши мумкин. Улар, хизматимни ҳисоботга киритиш арзийдими деган фикрга боришар. Ҳатто имкониятларингиз чегараланмаган бўлса ҳам, эҳтимол сизга Худонинг халқи Унга топинишда ҳар йили сарфлаётган соатлари ичида сизнинг қўшган ҳиссангиз жуда кичкинадек туюлар. Шунга қарамасдан, камбағал бева аёл мисолидан кўриб чиққанимиздек, Яҳова айниқса қийинчилик дамларида Уни деб қилинган ҳар бир ҳаракатимизни кўради ва қадрлайди. Энди ўтган йили Яҳова учун қилган хизматингизга бир назар солинг. У учун бағишлаган ҳар бир соатингиз сиздан катта қурбонликларни талаб қилганми? Агар шундай бўлса, Уни деб сарфлаган вақтингизни У юқори баҳолашига амин бўлишингиз мумкин. Сиз ҳам камбағал бева аёл сингари Яҳованинг хизмати учун борини бераётган бўлсангиз, имонда мустаҳкам турганингизга ишончингиз комил бўлсин.
-